31
Таянч иборалар:
Морфологик сатх эволюцияси. Кўплик шакллари. Эгалик қўшимчалари. Келишик
категорияси: қаратқич ва
тушум, жўналиш ва чиқиш, ўрин – пайт ва восита
келишиклари.
Келишик
қўшимчаларининг
функционал
алмашинуви.
Келишикларнинг тарихий тараққиёти.
Адабиётлар:
1. Ғ.Абдураҳмонов, А.Рустамов. Қадимги туркий тил, 25-31.
2. С.Е.Малов Древнетюркские памятники, 50-52.
3. Г.Айдаров. Язык орхонских памятников, 137-157.
VII-МАЪРУЗА
СИФАТ, СОН ва ОЛМОШГА ХОС АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАР.
Режа:
1. Сифатга хос хусусиятлар.
2. Қадимги туркий тилда қўлланган саноқ бирликлари.
3. Санашнинг икки хил системаси.
4. Соннинг маúно турлари.
5. Олмошга хос муҳим хусусиятлар.
Сифат. Қадимги туркий тилда қўлланган сифат туркуми ҳозирги ўзбек
тилидан кескин фарқ қилмайди. Тафовут, аввало, ўша даврга хос айрим
сифатларнинг мавжудлигидадар: йағқз- қўнгир, кулиг- шуҳратли, йэгрэн-
кулранг, бэдук- новча, баланд, йаблақ- ёмон, туруқ- ориқ, каби.
Бундай
сифатлар кейинчалик истеҳмолдан чиққан. Иккинчидан, қиёсий даража
қўшимчаси- рақ/- рэк каби қаттиқ ва юмшоқ вариантларда қўлланган.
Масалан: йигрэк (яҳширок), ортунрақ. Орттирма даража энг сўзи
билан
ҳосил бўлади: энг илки (энг биринчи). Ёдгорликлар тилида – лқғ/-лиг, -
луг/ -луг,-сқз/ сиз, -сқг/-сиг, -ққ/ -ки,-ғқ/-ги каби сифат ясовчи аффикслар
кенг қўлланган: қулсқғ (қулсимон), бағқрсақ (қўнгилчан). Баҳзан отлашган
сифатлар ҳам ўчрайди: улуғқ шад эрти- каттаси шод эрди.
32
Сон. Қадимги туркий тилда қуйидиган саноқ бирликлари учрайди: бир,
эки, уч, торт, бэш, алтқ, йэти, сэкиз, тоқуз, он, йэгирми, отуз, ққрқ, элиг,
йэтмиш сэкиз он, йуз, бинг, туман (ўу минг). Буларнинг қўшилишидан
хилма- хил миқдор тушунчалари ифодаланади: йэти йуз, йэти бинг каби.
Қадимги туркий тилда 2,7,8,9,30,50 каби
сонлар битта ундош билан
қўлланган: эки, тоқуз, отуз каби. Геминация ҳодисаси кейинги даврларда
юз берган.
Қадимги туркий тилда икки хил санаш усули қўлланган:
А) олдин бирлик, сўнг ўнлик сон қўлланган. Масалан: йэтийэгирми- 17,
алтқ отуз- 36, бир отуз- 31;
Б) олдин ўнлик, кейин бирлик сон қўлланган: уларнинг ўртасида артуққ
сўзи ишлатилган: ққрқ ортуқи йэти- 47. кейинчалик артуққ сўзи тушиб
қолиб, ҳозирги усул қўлланма блшлаган: ққрқ йэти- 47. Ай артукқ торт кун
олурун…
Ҳозир санашининг биринчи усули сариқ уйғурлар тилида сақланиб
қолган: ер йқғқрма- 11, пешқғқрма- 15, (С.Е.Малов. Язык жёлтқх уйгуров
178,-бет)
Ёдгорликларда
тартиб сон, жамловчи сон, тақсим сон, чама сон ва
қисмга дона сон учрайди.
1.
тартиб сон қўшимчалари- нти, нч, -қнч /-инч, унч/ -унч. Мисоллар:
экинти, учунч, йитинч, онунч;
2.
жамоловчи сон қўшимчалари: - ағқ/-эгу. Мисоллар: онағу, учэгу.
Бу қўшимчалар ҳозир- ов,-ала шаклда қўлланади;
3.
таксим сон: -ар/- эр, -рар/ -рэр. Мисоллар: алтқрар- олтитадан,
экирэр- иккитадан;
4.
чама сон - ча/ - чэ билан ясалади. Мисоллар: йўзчэ, элигчэ. Чама
сон маҳноси бир – эки, эки – уч каби жуфт сонлар орқали эам
ифодаланади. Дона сон қўшимчаси фақат
бир сони билан
қўлланади, холос: бирта. Қолган ҳолатларда ҳеч қандай
33
қўшимчасиз доналик маҳноси ифодаланади. Масалан, йэтмис эр
болмас – етмиш эрка бўлди. Биз эки бинг эртимиз. Йэти эрэн йағқ
болмқс.
Олмош. Қадимги туркий тилда олмошнинг гумон олмошидан бошқа
барча турлари учрайди. Фақат формасим, миқдори ва қўлланишида
айрим фрқли томонлар кўзга ташланади.
1.
Кишилик олмошлари: мэн (мин), бэн (бин), сэн (син), ол, биз
сиз. Ёдгорликларда III шахс олмошининг кўплик шакли қайд
қилинмаган. Мисоллар: мен бэнгу таш тоққтдқм - мен
мангу
ёдгорлик тоши ёздирдим. Бэн утру йорқдқм – мен рўпврадан
бордим. Ол сбқғ эшидин – у сўзни эшитиб. Биз аз - биз. Сиз
тқшққнг – сиз (иттифоқдан) чиқинг. Бэн сана нэ айтақн.
2.
Кўрсатиш олмошлари: бу, ол. Мисоллар: бу йолқн йорусар. Ол
йқл. Буни эсимдинг. Анар кору билинг – унга қараб билинг. Анқ
корун. Кўринадики,ол олмоши асосан атрибутимв ҳолатда
қўлланиб, аниқловчи вазифасини бажаради.
3.
Ўзлик олмошлари: оз, кэнту. Миссолар: Озум тардууш будун
узэ шад эртим. Мэн озум қаған олтуртуққим учун. Илтэбэр ози
кэлти. Кэнту будунум - ўз халқим.
4.
Сўроқ олмошлари: ким, нэ, қанқ, нэлук. Миссолар: илимм амтқ
канқ? Кимкэ илиг қазғанурман? Нэ қағанқа исиг: кучиг
бирурмэн?
5.
Белгилаш олмошлари: қамуғ, барқ, барча. Мисоллар: Қамуғқ
иэти йуз эр болмқс. Барча тукун тэзэ – барча тезда тарқалади.
6.
Бўлишсизлик олмоши: нэнг. Мисол: Нэнг бунуғ йоқ – ҳеч
қайғунг йўқ.