Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат



Download 275,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi275,8 Kb.
#239758
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Кадимги-турк.тил...



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ 
УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕК ФИЛОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ 
 
Ўзбек филологияси бакалавр йўналиши учун 
 
 
ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ТИЛ 
фанидан
 
 
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Н У К У С - 2 0 0 7 


2
ТУЗУВЧИЛАР:
А. Матғозиев 
Филиология фанлари доктори, 
профессор. 
ТАКРИЗЧИ: 
М.Мухиддинов . 
Ўзбекистон халқ ўқитувчиси ва 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
ўқитувчи. 
УМУМИЙ СОАТ - 38 
АМАЛИЙ ИШ - 16 
МАЪРУЗА -18 МУСТАҚИЛ ИШ-21 
СЕМИНАР -4
Маъруза матни Қорақалпоқ давлат уневерситети
Ўзбек 
филологияси кафедрасининг 2005 йил
20 майдаги йигилишида мухокама қилиниб 
маъқулланган.
Кафедра мудири 
 
 
 
доц. Ф.Бобожонов 


3
I-М А Ъ Р У З А 
 
К И Р И Ш
Режа: 
 
1. Тил тарихининг халқ тарихи билан боғлиқ эканлиги. 
2. Туркий тиллар тарихий тараққиётининг асосий даврлари . Қадимги 
турк даври ҳақида маълумот. 
3. «Қадимги туркий тил» курсининг вазифаси, мазмуни ва аҳамияти. 
Тил- ижтимоий ҳодиса. У жамият пайдо бўлиши билан пайдо 
бўлган ва унинг тараққий этиши билан тил ҳам ривожланиб боради. 
Кишилик жамиятининг тарихи 2-2.5 миллион йил билан ҳисобланади. 
Бу узоқ давр ичида инсоният ва унинг тили аста- секин ривожланиб, 
тараққий этиб келди. Кишилик жамияти ўз бошидан бир қанча тарихий 
босқичларини босиб ўтди. Бунда кишиларнинг турли социал 
уюшмалари: уруғ, қабила, қабила иттифоқи, элат ва миллат шаклланди 
ва тараққий этиб келди. Ана шу социал уюшмаларга мос равишда уруғ, 
қабила, элат ва миллат тиллари вужудга келди. 
Тилшунослик фани тиллар тараққиётининг энг ибтидоий даврлари, 
яъни тарихгача бўлган даврлари ҳақида аниқ маълумот бера олмайди 
албатта. Фақат турли археологик материаллар ва айниқса, ёзма 
ёдгорликлар асосидагина тил тарихининг қадимги холатлари ва унинг 
тараққиёт этишлари ҳақида фикр юритиш мумкин. Профессор Н.А. 
Басакков ўзининг «Введение в изучение тюркских языков» номли 
асарида туркий тиллар тарихий тараққиётини қуйидаги даврларга 
бўлади: 
1. Олтой даври (эрамизгача III асрга қадар). 
2. Хунн даври (эрамизнинг V асригача). 


4
3. Қадимги турк даври (V-X асрлар). 
4. Ўрта турк даври (X-XV асрлар). 
5. Янги турк даври (XV-XX асрлар). 
6. Энг янги давр (Ҳозирги туркий тиллар). 
Олтой даврининг қаътий хронологик чегараси белгиланмаган. Бу 
даврда туркий тиллар мўғул тилларидан бутунлай ажралмаган эди. Ана 
шуларнинг бирлигига олтой тиллари дейилади. Бу даврга оид бирорта 
ёзма манба мавжуд эмас. Фақат унинг айрим хусусиятлари қиёсий-
тарихий метод, асосида реконструкция қилинада. Олтой тиллари 
дастлаб турк-мўғул ва тунгус-манжур каби икки группага ажралди. 
Кейинчалик эса турк ва мўғул тиллари ажралиб, мустақил тараққий 
қила бошлади. 
Хунн-империя эр. авал. III асрдан то эр. V асригача давом этди. 
Унинг территорияси марказий ва Шарқий Осиёга жойлашган эди. Унда 
турк, мўғул, манжур, тунгус қабилалари ва қабила иттифоқлари яшар 
эди. Эрамизнинг I асри охирида Хунн империяси 2 қисмга бўлинди: 
Ғарбий ва Шарқий. Хунн даврига оид ҳам ёзма манба йўк. Фақат айрим 
сўзларнинг Хитойча транскрипцияси, атоқли отлар ва титул 
номларигина мавжуд. Лекин ҳозирги туркий мўғул, тунгус ва манжур 
тилларида бир қатор умумий томонлар борки, булар ўша давр тилига 
яъни хунн даврига хос хусусиятлардир. Масалан: Ҳозирги Олтой 
тилида буга, бука, мўғул буха, манж. буху, ўзб. бука, олтой. тала (тамон, 
диаланг (чул), мўғул тала (водий), манж тала (чул ва водий). Олт. кудук, 
муг. худач. ўзб. кудук. олтой, булунг, муг. булун. ўзб. булунг (бурчак), 
олт. двал. муг. жқл, узб, йил олт.кадқн, муг. цатун, узб. хотин. олт.кара, 
муг.кра,узб.кора.
Грамматик жиҳатдан ҳам баъзи ўхшашликлар бор: туш. кел. Қ-г-г-
ҳозирги айрим мўғул тилида ва қадимги туркий тилда қўлланган сўз 
ясовчи аф: -лиг-лнг, -лик-лик, -чи-чин-, мўғул тилларида ҳам мавжуд. 


5
Маълумки V-VI асрларга келиб, Ўрта Осиёда қулдорчилик тузуми 
емирилиб, унинг феодализм эгаллади. Қадимги Хунну кушан (I-VI 
асрлар )давлатлари ўрнида 552 йилда янги кудратли Феодал давлат –
Тукю империяси (ёки Турк ҳоқонлиги) вужудга келди. Унинг ҳудудида 
Олтой, Еттисув, Шарқий Туркистон, Мўғулистон, Марказий ва Ўрта 
Осиё каби жуда катта ўлкалар бирлашган эди. Корея-Кора денгиз, Урал-
Селенга ва Урхун дарёлари. 
Академик В.В. Бартольд Тукю давлатига: «Мўғул давригача бўлган 
барча кўчманчи империяларнинг энг қудратлиси», деб баҳо берган эди. 
Унинг таркибида булғор, хазар, авар, мўғул, тургеш, қарлуқ, татаби, 
чигил, ўғуз, қирғиз, уйгур, сўғд каби кўплаб қабила ва элатлар мавжуд 
эди. Уларнинг айримлари кўчманчи бўлса, айримлари (асосан, 
шаҳарларда) ўтроқ ҳаёт кечириб, деҳкончилик ва ҳунармандчилик 
билан шуғулланар эдилар. Биринчи марта темир ишлаб чиқариш ва 
ундан турли харбий қуроллар тайёрлаш йўлга қўйилган эди. 
Тўқимачилик, керамика, савдо-сотиқ, анча ривожланган эди. 
Хуллас, қадимги турк даври (V-X асрлар) туркий халқлар тарихида 
муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий воқеаларга бой бўлган энг 
мураккаб давр саналади. Энг муҳими шуки, бу давр туркий тилларнинг 
тарихий тараққиётида ҳам ўзига хос алоҳида босқич саналади. 
Аввало шуни қайд қилиш лозимки, биринчидан, бу даврга келиб 
турк ва мўғул тиллари бир-биридан тўла ажралиб, алоҳида-алоҳида 
тараққиёт йўлига ўтди; иккинчидан, мазкур даврда туркий тилда бир 
қатор ёзма ёдгорликлар ёзилдики, улар қадимги туркий тилни ўрганиш 
учун энг муҳим манбалар саналади. 
«Қадимги туркий тил» курсида қадимга ёзувлар, уларнинг 
хусусиятлари, ана шу ёзувларда битилган ва бизгача етиб келган ёзма 
ёдгорликларнинг тили ҳозирги барча туркий тиллар тарихининг энг 
қадимги даврига оид умумий манба, яъни асос тил саналади. Шунинг 


6
учун барча туркий халқлар ва уларнинг тиллари тарихини ўрганишда бу 
ёзма ёдгорликлар жуда катта аҳамиятга эгадир. 
«Қадимги туркий тил»- ўзбек тили тарихи фанининг бир қисми 
бўлиб, у «Тарихий грамматика» ва «Адабий тил тарихи» курсларини 
ўқитиш учун замин тайёрлайди. Зеро қадимга ёзма манбларни 
атрофлича ўрганиш орқалигина эски ўзбек тили ва ҳозирги замон ўзбек 
тилида учрайдиган айрим ҳодисаларини тўғри изоҳлаш мумкин бўлади. 
Масалан: ҳозирги ўзбек тилида кенг кўлланадиган «ўрганмоқ» феъли 
морфемеларга ажралмайдиган бир бутун ўзак ҳолига келиб қолган. 
Қадимда эса бу сўз ўгран шаклида бўлиб (ўй, фикр)-ра (феъл ясовчи 
аф.)-н (ўзлик нисбат қўш.) каби қисмлардан иборат бўлган. Кейинчалик 
метатеза ҳодисасига учраб, «ўрган» шаклига келиб қолган.
«Қадимги туркий тил» курсида қадимги туркий ва уйғур 
ёзувларида битилган ёзма обидаларнинг топилиш тарихи, мазкур 
ёзувларнинг палеографик хусусиятлари ҳамда уларнинг фонетик, 
лексик ва грамматик хусусиятлари ўрганилади. «Қадимги туркий тил» 
фанинг жуда катта маърифий, таълимий ва тарбиявий аҳамияти бор. 
Қадимги обидалар халқимиз тарихининг қадимги даври ҳақида кенг 
маълумот беради. Уларни чуқур ўрганиш орқали қадимги туркий 
қабилаларнинг ҳаёти, урф-одатлари, маданияти ва тили ҳақида 
атрофлича билим ва маълумот олиш мумкин. Бинобарин, бу курс 
миллий қадриятларимиз, тарихимиз ва ўзлигимизни чуқурроқ англаш 
учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади, талабаларни Ватанга муҳаббат, 
халқимизга садоқат ва бой меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга 
катта ёрдам беради. 

Download 275,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish