Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

5.7. Паст ҳароратли адсорбция
Паст ҳароратли адсорбция стационар адсорбент қаватли 
аппаратларда амалга оширилади. Паст ҳароратли адсорбция 
жараѐнларининг асосий афзаллиги газ хомашѐсида улуши жуда кам 
бўлган компонентларни ажратиб олиш имкониятида, яьни паст 
парциал босимга эга бўлган компонентларни ажратиб олиш 
имкониятидадир. Бу жуда юқори тозаликка эга бўлган 
маҳсулотларни олиш талаб этилган ҳолатларда муҳимдир. Аммо 
адсорбция жараѐни деярли ҳар доим иссиқлик ажралиши билан 
кечади. Физик адсорбция ҳолатида адсорбция иссиқлиги миқдори 10 
– 100 кДж/мольни ташкил этади, яьни ютилувчи компонент 
конденсацияси иссиқлиги миқдори билан бир хил. Қуйида баьзи 
газларнинг адсорбцияси иссиқлиги миқдори қийматлари (кДж/моль) 
келтирилган.
Азот 12-16
Кислород 15,5
Водород 6,3
Углерод оксиди 14,2
Углерод икки оксиди 
30,5
Аргон 
15,0
Гелий 
0,58


203 
Сув 42-48
Метан 
23,0
Шундай қилиб адсорбция иссиқлиги ажралиши давомида 
молекулаларнинг кинетик энергияси ортади ва бунинг натижасида 
адсорбция жараѐнининг сўниши юз беради. Жуда паст парциал 
босимга эга бўлган компонентларнинг адсорбциясига фақатгина 
паст ҳарорат шароитларида эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам, 
паст ҳароратли адсорбция жараѐнининг самарадорлигига таьсир 
кўрсатувчи энг муҳим факторлардан бири адсорбцион аппаратларда 
иссиқликнинг олинишини ташкил этишдир.
ПҲ-адсорбция 
жараѐнларидан 
газни 
қайта 
ишлаш 
жараѐнларида асосан инерт газлар (гелий, неон, аргон ва б) ни 
кислороднинг микро қўшимчаларидан ва азотдан тозалаш ѐки 
ҳавони СО
2
дан тозалаш учун фойдаланилади. Иссиқликни яхши 
олинишини таьминлаш учун ҳалқали турдаги адсорберлар ѐки 
қувурлар қавати кўринишидаги иссиқлик алмашгичлардан 
фойдаланилади.
Ҳалқали турдаги адсорберлар тик аппарат бўлиб, унинг ичида 
―қувур ичида қувур‖ туридаги ҳалқали адсорбер жойлашган ва 
қувурлар орасидаги бўшлиқ адсорбент билан тўлдирилган. 
Адсорбциялаш аппарати ташқи юзасида ташқари ва ҳалқали 
бўшлиқнинг ички қисми бўйлаб циркуляцияланувчи совитувчи 
агентни киргизиш ва чиқариб олиш учун штуцерга эга.
Қувурлар қавати иссиқлик алмашгичи кўринишидаги 
адсорберлар адсорбция иссиқлигини олишни ташкиллаштиришда 
янада 
самаралидир. 
Кичик 
диаметрли 
қувурлар 
ўрами 
кўринишидаги бу адсорберларда, қувур бўшлиғи қаттиқ ютувчи – 
адсорбент билан тўлдирилган, қувурлар оралиғидаги бўшлиқда эса 
совитувчи агент циркуляцияланади. Адсорбция ва десорбция 
босқичларининг алмашиниши ҳароратларнинг сезиларли фарқи 
билан кечади, бундай конструкция эса кўп миқдордаги адсорбентни 
тез совитиш ва қиздиришга ва адсорбер кесими бўйлаб ҳарорат 
градиентини бартараф этишга имкон беради.
Фойдаланиш харажатларининг юқорилиги сабабли, паст 
ҳароратли адсорбция жараѐнидан газни қайта ишлаш жараѐнларида 
чекланган ҳолда фойдаланилади. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish