162
агентнинг кўп қисми тўйинган аралашмадан буғланади ва буғ
шаклида юқори босим остида буғлатувчи
колоннадан олинади;
буғлар совутгич-конденсатор 6 да конденсацияланади ва шундан
сўнг сиқилган совитувчи агент совутгич 7 да янада совитилиб,
дроссел 8 орқали ўтади ва янада пастроқ ҳароратда буғлатгичга 1
тушади. Совитувчи агентнинг саѐзлашган аралашмаси қайнатгичли
буғлатиш колоннасидан 5 дроссел 9 ва иссиқлик алмашгич 3 орқали
абсорбернинг юқори қисмига берилади.
5.2 - rasm. Absorbsiyali sovituvchi mashina sxemasi
Абсорбцияли совитувчи
машиналардан фойдаланишнинг
асосий қийинчилиги – захарсизлик, паст коррозион фаоллик, ўзаро
юқори алмашинувчанлик ва б. қатьий талаблар қўйиладиган мос
совитувчи агент буғлари – суюлтиргични танлашдир. Абсорбцияли
совитувчи машиналарда совитувчи агентлардан биринчи бўлиб
яхши совитувчи хоссаларга эга бўлган ва сувгв яхши аралашувчи
аммиакдан фойдаланилади ва бу ҳолатда ундан абсорбент сифатида
ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳаммасидан ҳам бром литий сув тизими кенг тарқалмоқда.
Баъзи муаллифларнинг тадқиқотлари шунингдек пропан -
углеводород суюқлиги тизимидан фойдаланишнинг ҳам истиқболли
эканлигини кўрсатади [13].
Буғ компрессияли ва абсорбцияли совитувчи машиналарнинг
капитал харажатлари деярли бир хил. Буғ компрессияли
машиналарнинг афзаллиги компактлилик ва кам металл сиғимига
эга, абсорбцияли машиналарники эса – жиҳозларнинг ва
эксплуатациясининг соддалигидир.
Чуқур совуқни олиш усуллари
163
Газни қайта ишлаш жараѐнларида чуқур совуқликни олиш
учун қуйидагилардан фойдаланилади:
-технологик оқимларни дросселли (изоэнтальпияли) ѐки
детандерли (изоэнтропияли) кенгайтириш йўли
билан бевосита
совитилувчи ички совитувчи цикллардан;
каскад (поғонали) совитувчи цикллардан;
Ички совитувчи цикллар
газ оқимини изоэнталбпияли
(дросселлаш) ѐки изоэнтропияли (детандерлар) кенгайтириш
ҳисобига ишлайди.
Дросселли совитувчи циклларда Джоул – Томсон самарасидан
фойдаланилади. Бу цикллар дросселда босимлар фарқи катта
бўлганида етарлича самарадорликка эга. Босимлар фарқи кичик
бўлган шароитларда газларни
детандерларда кенгайтириш
самаралироқ ҳисобланади.
Амалиѐтда газни кенгайтиришнинг асосий икки усулидан –
дастлабки сиқилган ва совитилган газни дросселлаш жараѐни ҳамда
ички иш берилиши бажарилиши билан кенгайтириш жараѐнларидан
фойдаланилади.
Газ
ѐки
суюқлик
оқимлари
босимини
пасайтириш
самарасининг сиқиш жараѐни орқали кечиши
дросселлаш
деб
аталади. Газни дросселлаш орқали кенгайтириш жараѐни
изоэнтальпияли ва қайтмас жараѐн ҳисобланади.
Дросселли кенгайишнинг тартибли схемаси 5.3- расмда
кўрсатилган.
Маълум бир
р
х
босимли ва
T
х
ҳароратли газ компрессор К да р
2
босимгача изотермик сиқилади. Сиқилган газ, дросселлаш
қурилмаси D дан ўтиб, бошланғич босим
р
х
гача кенгаяди ва бунда
унинг ҳарорати T
2
гача пасаяди.
Дросселда кенгайиш доимий
энтальпияда содир бўлади. Совитилган газ, иссиқлик алмашгич Т- О
да совитилаѐтган оқимнинг иссиқлигини олиб, бошланғич
ҳароратгача қиздирилади.
Дросселли циклнинг совуқлик ишлаб чиқарувчанлиги
компрессорда изотермик сиқилишдан олдинги ва кейинги газ
энтальпияси
фарқига
яьни,
компрессордаги
иссиқлик
бирликларидаги сиқилиш ишига тенг.
Ички ишнинг бажарилиши билан газни кенгайтириш жараѐни
махсус машиналар – детандерларда амалга оширилади.