Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


 - rasm. Siqilgan gazni drosselli kengaytirish sxemasi



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

5.3 - rasm. Siqilgan gazni drosselli kengaytirish sxemasi 
 
Детандер
номи франсузча 
detendre
– сиқилганни кенгайтириш
 
сўзидан келиб чиққан. Назарий жиҳатдан бу жараѐн тўлиқ қайтар 
жараѐн бўлиши, яьни доимий энтропияда олиб борилиши мумкин. 
Детандерли кенгайиш схемаси 5.4- расмда келтирилган.
Газ 
p
х
босимда ва 
T
ҳароратда компрессор К билан сўриб 
олинади. Сиқилган газ детандерда бошланғич босим
р
х
гача 
кенгаяди. Назарий жиҳатдан детандерда кенгайиш доимий 
энтропияда олиб борилади ва бунда газ T

ҳароратгача совитилади. 
Ҳақиқатда эса детандердаги жараѐн адиабатик жараѐндан бирмунча 
фарқ қилади.
Кенгайтирувчи машиналар икки асосий классга бўлинади:
-статик 
(ҳажмий) ҳаракат машиналари, унда газнинг 
кенгайиши поршенларнинг илгарилама-қайтма ѐки айланувчи 
ҳаракати таъсирида ўзгарувчан ҳажмда юз беради. Чуқур совитиш 
техникасида бу синфдаги машиналардан бир поғонали поршенли 
детандерлар энг кенг тарқалган бўлиб, баъзан ротацион ѐки 
винтлилари ишлатилади;
-динамик ҳаракатли оқимли машиналар, унда газнинг 
кенгайиши унинг ҳаракатсиз йўналтирувчи каналлар ва кураклар 
орасидаги каналлар тизими орқали ҳаракати натижасида юз беради. 
Бу турбодетандерлардир.
 
5.4- rasm. Siqilgan gazni detanderli kengaytirish sxemasi.
D-R - detander-kengaytirgich; I-A – issiqlik almashgich
Детандерда ишчи муҳит газ ҳисобланади. Турбодетандерларда 
иш газ оқимларининг айлана кураклили панжара билан, яьни 


165 
айланиш ўқи атрофида жойлашган куракли тизимлари билан 
таьсирлашуви натижасида ҳосил бўлади. Айланувчи куракли 
панжараларнинг асосий вазифаси оқиб ўтувчи газнинг ҳаракат 
миқдори моментини ўзгартириш билан эришилади ва ишчи 
муҳитнинг энергетик даражасини ўзгартиришдир. Бунда айланувчи 
панжаралар кураклиларига таьсир этувчи, пайдо бўлган куч 
моменти, техник куч моменти деб номланадиган, ташқи жисм 
орқали бериладиган иш орқали аниқланади. Турбодетандер 
поғоналарини икки асосий ишчи элемент – ҳаракатсиз йўналтирувчи 
аппарат (соплоли аппарат яъни йўналтирувчи найча) ва айланувчи 
ишчи ғилдирак ҳосил қилади.
Турбодетандер поғоналарида иш жараѐни қуйидаги кўринишда 
кечади: сиқилган газ кичик тезлик билан йўналтирувчи аппаратга 
берилади, унда оқим тезлиги босим ва энтальпиянинг мос пасайиши 
билан сезиларли ортади, сўнгра газ ишчи ғилдирак кураклари 
орасидаги каналлар бўйлаб кураклар ѐрдамида ўз энергиясини 
машина валига бериб ўтади; кенгайган ва совиган газ машинадан 
чиқариб олинади ва совуқлик истеъмолчиларига жўнатилади. 
Машина валидан механик энергия ҳам олинади.
Шундай қилиб, йўналтирувчи аппарат сиқилган газнинг 
потенциал энергиясини кинетик энергияга тўлиқ ѐки қисман 
ўзгартириш учун, ишчи ғилдирак эса – газ энергиясини (умумий 
ҳолатда ҳам потенциал, ҳам кинетик) ташқи жисмларга бериладиган 
механик энергияга айлантириш учун хизмат қилади.
Шундай қилиб, турбодетандернинг иш тартиби – сиқилган газ 
энергиясини йўналтирувчи (соплоли) аппаратда тўлиқ ѐки қисман 
кинетик энергияга ва кейинчалик газ энергиясини айланувчи ишчи 
ғилдиракда механик ишга айлантиришдир. Бу жараѐн газ 
энтальпиясининг пасайиши билан, яьни совуқлик олиниши ва ташқи 
истеъмолчига механик энергия берилиши билан кечади.
Каскад (поғонали) совитувчи цикллар қайнаш ҳароратига кўра 
фарқ қилувчи турли хил совитувчи агентлар билан ишловчи, 
кетма-кет уланган буғ компрессияли машиналаридир. Кетма-кет 
уланган буғ компрессияли совитувчи машиналар биргаликдаги иш 
тартиби шундаки, юқорироқ ҳароратда сиқилувчи совитувчи агент 
конденсацияланиши қийин бўлган совитувчи агент буғларини 
конденсацияланиши учун хизмат қилади. Масалан, табиий газни 
сиқиш учун мўлжалланган стандарт каскад совитувчи циклда одатда 


166 
учта поғона қўлланилади. Биринчи поғонада совитувчи агент 
сифатида пропан, фреон ѐки аммиакдан, иккинчисида эса – этан ѐки 
этилендан, учинчисида эса – метан ѐки табиий газдан 
фойдаланилади. Каскад совитувчи циклнинг тартибли схемаси 5.5- 
расмда кўрсатилган.
Биринчи поғона совитувчи агент буғлари, масалан пропан 
буғлари сув ѐки ҳаво билан конденсацияланади ва дроссел 
қурилмасида кенгайганидан сўнг буғлатгич I -1 га иккинчи поғона 
совитувчи агент буғлари, масалан, этан буғларини конденсациялаш 
учун келиб тушади. Конденсацияланган иккинчи поғона совитувчи 
агенти дросселлангандан сўнг учинчи поғона совитувчи агенти, 
масалан табиий газни конденсациялаш учун I -2 га келиб тушади. 
Ажратгичдан С-1 конденсацияланмаган газ иссиқлик алмашгич Т-2 
га совуқликни рекуперация қилиш учун, сўнгра компрессор К-3 га 
сиқилиш учун келиб тушади.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish