Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


 Паст ҳароратли конденсация усуллари



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

 
5.2. Паст ҳароратли конденсация усуллари
Паст ҳароратли конденсация жараѐнида совитиш мақсадли 
компонентлар ажратиб олинишнинг керакли чуқурлиги билан 
аниқланадиган, газ фазасининг берилган конденсацияланиш 
даражасигача давом этади. Бунинг учун совитиш жараѐнининг 
охирги ҳарорати берилади. Бу ҳароратга ҳисобланган миқдордаги 
совуқликни бериш йўли билан эришилади.
Газ оқими совитилишининг охирги ҳароратини бериш учун, 
босимнинг танланган қийматларида фазаларнинг ўзгариш 
ҳароратларини аниқлаш керак бўлади. Индивидуал моддалар критик 
ҳарорат Т
кр
ва критик босим р
кр
га мос келувчи критик нуқтаси 
мавжуд бўлади. Бу ҳарорат ва босимнинг иккала фазаси ҳам мавжуд 
бўлган максимал қийматдир. Критик ҳароратдан юқори ҳароратда 
фақатгина битта фаза мавжуд бўлади ва ҳеч қандай бошқа 
параметрлар билан биргаликда ҳам уни икки фазали ҳолатга ўтказиб 
бўлмайди. Демак, бир компонентли газни қисман ѐки тўлиқ сиқиш 
жараѐнларини фақатгина газни критик ҳароратдан пастроқ 
ҳароратгача дастлабки совутишдан сўнг амалга оширилади.
Амалиѐтда критик оралиқлар таркибига боғлиқ ҳолда 
параметрларнинг кенг диапазонида кузатиладиган кўп компонентли 
газ аралашмалари билан кўп ишлашга тўғри келади.
Агар конденсацияланиш жараѐни конденсацияланаѐтган 


171 
компонентларнинг критик қийматларидан паст босим ва ҳароратда 
амалга оширилса, унда бу компонентларнинг конденсацияланиши 
билан бир вақтда аралашманинг критик ҳароратидан паст критик 
ҳароратга 
эга 
бўлган 
компонентларнинг 
қисман 
конденсацияланиши ҳам юз беради. Бунинг сабаби, углеводород 
газлари углеводород суюқликларига аралашиш хусусиятига эга. 
Масалан, метан (моляр улуши 10 %) ва пропандан (моляр улуши 90 
%) ташкил топган аралашма газ аралашмасини 2,0 МПа босимда 
10°С гача совитишда тўлиқ конденсацияланиши мумкин [8]. 
Шундай қилиб, критик ҳарорати Т
кр
= -82 °С га тенг бўлган метан, 
пропан мавжуд бўлганида критик ҳароратидан анча юқори 
ҳароратда суюқликка айланади.
Газнинг суюқликка аралашиши, конденсацияси каби, иссиқлик 
ажралиши билан кечади. Аралашиш иссиқлигининг қиймати 
конденсацияланиш иссиқлиги қийматидан жуда кам фарқ қилади. 
Ҳароратнинг тушиб бориши билан ҳосил бўлаѐтган суюқлик 
миқдори ортиб боради ва унинг таркиби ўзгаради:
Бир вақтнинг ўзида буғ фазаси ҳам оғир компонентларнинг 
конденсацияланганлиги сари енгил учувчи компонентлар билан 
тўйинади. Аралашманинг совитилиши давом эттирилганда жараѐн 
буғ фазасининг тўлиқ конденсациялангунига қадар давом этади. 
Шунинг учун углеводород газларини ажратиш жараѐнларида, 
конденсацияланишнинг керакли даражасини олишга имкон берувчи 
охирги совитиш ҳарорати берилади.
Ҳарорат ва босим қийматларининг турли комбинацияларида 
дастлабки газнинг бир хил конденсацияланиш даражасига эришиш 
мумкин. Тизимда босимнинг ошириб борилиши билан доимий 
ҳароратда конденсацияланиш даражаси ортади, жараѐннинг 
танловчанлиги пасаяди ҳамда жадаллиги босим ва ҳарорат 
ўзгаришига тўғри пропорционал эмас. Паст босим шароитларида 
конденсацияланиш даражаси босимнинг ўзгариши билан тезда 
ўзгаради. 
Босимни 
янада 
ошириш 
давом 
эттирилганда 
конденсацияланиш жадаллиги пасаяди. Ҳароратнинг ўзгариши ҳам 
аналогик таъсир кўрсатади: конденсацияланиш даражаси ҳароратни 
белгиланган қийматгача (газ таркибига боғлиқ ҳолда ) 
туширилганда янада жадалроқ ортади ва ундан паст ҳароратларда 
конденсацияланиш тезлиги секинлашади. 
Шундай қилиб, углеводородларнинг конденсацияланиш 


172 
даражасини икки усул билан ошириш мумкин: доимий ҳароратда 
босимни ошириш билан ѐки доимий босимда ҳароратни пасайтириш 
билан. Бироқ бу холатда конденсация жараѐни ўзининг ўзига 
хослигига эга бўлади. Доимий ҳароратда босим оширилганда 
конденсацияланиш 
даражасининг 
ортиши 
углеводородлар 
ажралиши аниқлигининг ѐмонлашиши билан бир вақтда содир 
бўлади, чунки оғир компонентлар билан бирга сезиларли миқдорда 
енгил компонентлар ҳам суюқ фазага ўтиб қолади. Доимий босимда 
ҳароратнинг 
пасайтирилиши 
ҳолларида 
конденсацияланиш 
даражасининг ортиши енгил ва оғир компонентлар ажралиши 
аниқлигининг ортиши билан бирга кечади ва бу ҳолат аралашма 
компонентларининг учувчанлик қийматларининг паст ҳарорат 
шароитларида каттароқ фарқи билан тушунтирилади. Шунинг учун 
газнинг етарлича тоза индивидуал компонентларини ѐки 
углеводородларнинг аниқ фракцияларини олиш учун жараѐнни ўта 
паст босим ва паст ҳароратларда, шунингдек ректификация 
колонналарида ҳосил бўлган суюқ фазаларга аралашган енгил 
компонентларни олиб ташлаш учун суюқ фазани кейинги 
деметанизация ѐки деэтанизация қилинадиган паст ҳароратли 
конденсация билан биргаликда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб ПҲК қурилмаларининг замонавий схемалари 
қуйидаги қисмларни ўз ичига олади: газни берилган босимгача 
(зарур бўлганда) компрессорлаш; газни қуритиш; икки фазали тизим 
ҳосил қилиш учун газни совитиш; ҳосил бўлган суюқ фазани 
деэтанизация (деметанизация) қилиш.
ПҲК схемалари конденсацияланиш босқичлари сони ва 
совуқлик манбасига кўра классификацияланади. Конденсацияланиш 
босқичлари сонига кўра ПҲК схемалари бир-, икки- ва уч босқичга 
бўлинади. Ҳар бир бир мартали конденсацияланиш жараѐнидан сўнг 
ҳосил бўлган икки фазали аралашмани суюқ фазани чиқариб олиш 
билан ажратишлаш амалга оширилади.
Чуқур совуқликни олиш учун каскад совитувчи цикллардан 
фойдаланилади. 5.7 - расмда табиий газни қуруқ газ ва ЕУКФ (енгил 
углеводородларнинг кенг фракцияси) га ажратиш учун ташқи 
совитувчи цикли уч босқичли ПҲК қурилмасининг тартибли
технологик схемаси кўрсатилган. Хомашѐ газ иккита оқимга 
ажралади ва рекуператив 1, 2 иссиқлик алмашгичларда 
ажратишнинг учинчи босқичидан ва деэтанизаторнинг юқорисидан 


173 
олинган қуруқ газнинг тескари оқими ва ажратишнинг учала 
босқичидан конденсацияланган углеводородларнинг қўшилган 
оқими билан совутилади. Сўнгра хомашѐ оқими пропанли 
буғлатгичда 3 совутилади ва ажратишнинг биринчи босқичига келиб 
тушади. Газ оқими совутгичда икки фазали тизим ҳосил бўлгунча 
яна совутилади ва ажратишнинг иккинчи босқичига келиб тушади, 
ундан сўнг конденсация ва ажратишнинг яна бир босқичи туради.
Ажратгичлар 4, 5, 6 ларнинг барчасининг суюқ фазалари 
бирлашади ва ректификациянинг тўлиқ схемаси бўйича ишловчи 
деэтанизаторга таьминот бўлиб тушади. Деэтанизатор юқорисидан 
ажратишнинг учинчи поғонасининг газ фазалари билан бирлашиб, 
магистрал газ қувурига жўнатиладиган қуруқ газ олинади. 
Деэтанизация блоки ПҲК қурилмасининг керакли элементи 
ҳисобланади, чунки қуруқ газда пропаннинг кўп миқдори товар 
маҳсулотининг йўқотилишига, пастки маҳсулотда этаннинг кўп 
миқдори эса – конденсацияланмаган пропан ѐки пропан-бутан 
фракцияларининг ишлаб чиқарилишига олиб келади. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish