Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana21.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#834525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
shtangali chuqurlik nasoslarining ish qobilyatini oshirishning texnologik usullarini tadqiqot qilish

 - 
цикл кучланиши амплитудаси

кгс/мм
2

ШЧН нинг куч узатмасини ҳосил қилувчи ер усти жиҳози тебратма 
дастгоҳлар ҳисобланади. Нефт кон саноатида балансирли (I.6 – расм, а) ва 
балансирсиз (I.6 – расм, б) тебратма дастгоҳлар ишлатилади. Штангали 
чуқурлик насослари ускуналарининг асосий юритгичи сифатида тебратма
дастгоҳнинг индувидал балансирли юритгичи хизмат қилади. 
Балансирнинг пастга ва юқорига ҳаракатида электр юритгичга тўғри 
келадиган кучланишни тенг тақсимлаш учун тебратма дастгоҳларда 
мувозанатлаштириш тизими мўлжалланган. Мувозанатлаштириш юритгич 
ва дастгоҳнинг ишлаш муддатини узайтиради. Балансир бошчасига бир
иккиламчи ҳаракат таъсирида тушадиган кучланиш суюқликдаги 
штангалар оғирлигидан (П
шт
- пастга ҳаракатда) суюқлик ва штанга 


20 
оғирликларигача (П
шт

суюқ
- юқорига ҳаракатда) ўзгаради. Бу 
кучланишларни мувозанатлаштириш учун балансирга ва кривошипга 
махсус пасанги ўрнатилади. 
а) 
б) 
I.6 – расм. Тебратма дастгохлар турлари. а –балансирли; б-
балансирсиз. 
ГОСТ 5866-76 га асосан ирғалма қурилмалар қуйидагича шартли 
белгиланади[15]: 
СК2-0,6-250 – ирғалма қурилманинг устки штони тушадиган 
максимал зўриқиш 20 кН, устки (силлиқ) штокнинг максимал (зўриқиш) 
ҳаракатланиши (юриш узунлиги) 0,6 м, редукторнинг ҳаракатланувчи 
валидаги айланиш моменти 2,5 кН м дан ошмаслиги керак. 
 
I.2. Конда қудуқлари техник ҳолати ва штангали насосларни 
ишлатилиши таҳлили 
Шарқий Тошли кони нефт олиш қудуқларини технологик режимига 
асосан барча қудуқлар ирғалма қурилмалари билан жиҳозланган бўлиб, 
ушбу 
қурилмалар 
ўзининг 
техник 
имкониятларидан 
деярли 
фойдаланилмайди. Масалан, тебранишлар сони 4-7 ни ташкил этади. 
Лекин ушбу қурилмалар минутига 15 марта тебраниш имкониятига эга. 
Худди шундай силлиқ штокнинг юриш узунлиги СК-6 учун 3,5 м гача, 


21 
аслида эса СК-6-1,5 м, СК-8-2,5 м дан ошмайди. Агар ирғалма 
қурилмасининг 
параметрлари 
ўзгартирилса 
ушбу 
қудуқлар 
маҳсулдорлигини оширишга эришиш мумкин.
Насосларни ишлатиш коэффициенти 0,4-0,9 гача. Насос қурилмаси 
учун ушбу кўрсаткичлар қониқарли деб ҳисобланади. Айрим қудуқларнинг 
кунлик иш вақти чекланган (қудуқ №14, 79, ва 105) 8 соатни ташкил этади. 
Бунинг сабаби, ушбу қудуқлар тубига суюқлик оқими чекланганлиги, яъни 
қатлам билан қудуқ туби орасидаги ўрнатилган алоқанинг сифати ёмон. 
Бунга, биринчи навбатда, тоғ жинсларининг коллекторлик хусусиятлари 
ёмонлашувига ва ўтказувчанлигинг камайишига сабаб бўлмоқда [5]. 
Насосларни тушириш чуқурлиги динамик сатҳига боғлиқ бўлган
Шарқий Тошли конида қудуқлар жадаллаштирувчи режимларда 
ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун эса максимал дебитларни 
аниқлаш лозим. Техник имкониятлари насос қурилмасининг техник ҳолати 
билан белгиланади. Шарқий Тошли конидаги нефт олиш қудуқларида 
ушбу имкониятлар юқори ҳисобланиши мумкин. Чунки, юқорида 
таъкидланганидек СК-6 ва СК-8 тебратма дастгохлари билан жиҳозланган 
насосларнини ишлатишда қудуқлардан ўртача 50 м
3
/кун суюқлик олиш 
мумкин. Аммо қатламнинг геологик имкониятлари ушбу тадбирни 
чеклашга олиб келмоқда. 
Қатламдан чиқадиган тоғ жинсларидан иборат қум заррачалари 
насосларни ишқаланувчи қисмлари орасига кириб қолиб уларни ишдан 
чиқармоқда. Бундан ташқари жуда кам миқдордаги нефт гази насосларни 
унумли ишлатишга имкон бермайди. 
Шуни таъкидлаш керакки биронта қудуққа ҳимоя воситалари 
қўлланилмайди, бу эса насосларни ишдан чиқишини тезлатади ва амалда, 
насослар ўртача икки-уч ой ишлаб беради. Кейинчалик насослар 
таъмирланади ва зарурий ҳолларда унинг элементлари алмаштирилади. 
Насосларни алмаштириш учун катта миқдордаги захира насосларига 
эга бўлиш керак. Бунинг учун эса насосларни таъмирлашни белгиланган 


22 
режалар асосида йўлга қўйиш керак. Қудуқларни жорий таъмирлаш 
бригадаси аъзолари томонидан насослар таъмирланмоқда. Лекин улар 
махсус таъмирлаш устахоналарига эга бўлмагани учун, фақат насосни 
ишдан чиққан қисмларини юзаки аниқлаб, имкон даражасида 
алмаштиришга ҳаракат қилишади. Ушбу равишда таъмирлаш насосларни 
сифат кафолати йўқлиги боис, айрим ҳолларда қудуқда насос 
алмаштирилганлигига қарамай қудуқдан нефт оқими бўлмайди ва қудуқ 
қайтадан таъмирлаш ишларига тўхтатилади. 
Жиддий носозликларига эга бўлган насослар марказлашган 
устахонага жўнатилади ва у ерда нисбатан сифатли таъмирланади. 
Таъмирланган насос босим остида синалиши ва тегишли ҳужжатлар 
расмийлаштирилиши шарт. 
Кон шароитида қўлланилаётган ШЧН ларнинг иш қобилияти уни 
ташкил этувчи элементларнинг ва йиғма бирликларнинг узоқ муддат 
ишлаши билан боғлиқ. ШЧН ер ости ва ер усти жиҳозларининг ўзаро 
боғланган ҳолда қудуқнинг мақбул иш режимларида ишлатилиши ҳам 
қатлам суюқликларини самарали усулларда қазиб олиш жараёнини 
таъминлаб беради. 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish