Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/23
Sana21.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#834525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
shtangali chuqurlik nasoslarining ish qobilyatini oshirishning texnologik usullarini tadqiqot qilish

I.3 - расм. Қувурли 
насосларнинг ишлаш 
принципи. 
а – икки клапанли НСН-1 
насоси;
б - уч клапанли НСН-2 
насоси. 
1-ҳайдовчи клапан;
2-цилиндр; 
3 – плунжер; 4 – узайтиргич; 
5- клапан; 6-конуссимон;
7-шток; 8-шарик; 9- тутгич; 
10-наконечник 


15 
НСН-2 насосларининг узоқ вақт ишлашини таъминлаш мақсадида 
иккинчи ҳайдовчи клапан ўрнатилади. НСН-1 насослари 1500 м 
чуқурликгача бўлган қудуқларни ва кам дебитли 400-500 м чуқурликдаги 
қудуқлар учун қўлланилади [11,12].
НСН-2 уч клапанли насоси ҳам икки клапанли насослар каби 
цилиндр, плунжер ва сўрувчи клапанлардан иборат бўлиб, иккинчи 
ҳайдовчи клапан 8 плунжер 3 юқори қисмига ўрнатилади. Плунжер остига 
махсус тутгич 9 ўрнатилади. Ушлаб турувчи шток билан биргаликда 
сўрувчи клапанга наконечник 10 ўрнатилади. 
Нефт конлари шароитида НСВ туридаги ясама насослар ҳам 
қўлланилади (I.4-расм).
 
 
 
I.4-расм. Ясама штангали
насослар ишлаш схемаси. а- 
НСВ-1; б- НСВ-2. 
1 - шток; 2 – ниппель; 3 – конус;
4 – қулфли таянч; 5 –цилиндр; 
6 – плунжер; 7 – НКҚ;
8 – сўрувчи клапан 
НСВ-1 туридаги насослар қудуқ чуқурлиги 2500 м гача бўлган 
ҳолларда қўлланилади. У асосан учта асосий узеллардан: цилиндр, 
плунжер ва цилиндрни қулфлаш таянчларидан иборат. Насос цилиндри 5 
пастки қисмида сўрувчи клапан 8 юқори қисмида конус 3 ва НКҚ 7 ни 
герметиклаб турувчи қулфли таянч 4 лардан иборат (I.4-расм). Плунжер 6 


16 
колоннага шток 1 ёрдамида пастга ҳаракатланганда сурувчи клапанга 
тегмайлиган қилиб, юқорига ҳаракатланганда эса ниппель 2 га тегмайдиган 
қилиб осиб қўйилади. 
Ниппель юқори конусга ўрнатилади ва шток 1 ни йўналтириш учун 
хизмат қилади. Қулфли таянч 4 остига йуналтирувчи қувур ўрнатилиб у 
насоснинг тўғри жойлашишини таъминлайди. 
Ҳозирги пайтда конларда қўлланилаётган насослар асосан 
Роcсиянинг “Ижнефтемаш” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган насослар 
бўлиб, у ерда 300 дан ортиқ турдаги қувурли ва ясама насослар ишлаб 
чиқарилади [12,13].
Ясама штангали насослар асосан металл плунжерли ва 
қўзғалмайдиган цилиндрли кўринишда ишлаб чиқарилади. Плунжернинг 
юриш йўли 4 м гача бўлиб, уларнинг туташувдаги оралиқлари ҳар хил 
қилиб бажарилади ва бу оралиқлар уларни селиктив йиғиш орқали 
таъминланади. Насос цилиндрлари сирти кимёвий термик ишлов берилади. 
Кимёвий термик ишлов бериш учун газли муҳитдаги азотлаш жараёни 
қўлланилади ва сиртда ейилишга ва коррозияга чидамли бўлган 
диффузион нитрид қопламалари олинади. Ишлов бериладиган юзанинг 
узунлиги плунжер йўлининг узунлигига боғлиқ равишда танланади. 
Плунжер асосан конструкцион углеродли пўлатлардан тайёрланади 
ва унинг юза қисмига қаттиқ қотишмали кукунлар пуркаш билан ейилишга 
ва коррозияга чидамли қопламала олинади. Плунжернинг узунлиги 1333 
мм ва 1638 мм қилиб тайёрланади. 
Клапан яъни эгар-шарик махсус пўлат қотишмалардан тайёрланади, 
узайтирувчи муфталар узунлиги эса плунжер йўлига боғлиқ равишда 
танланади. Насоснинг асосий деталлари: азотланган цилиндр; плунжер ва 
клапан ва штоклар ҳисобланади.
Чуқурлик насослар цилиндрлари алоҳида-алоҳида 300 мм 
узунликдаги чўян ёки пўлат втулкалар кўринишида тайёрланиб йиғилади. 
Насосларда бу втулкаларнинг сони қувурли насосларда 2-7 та, ясама 


17 
насосларда эса 9-27 тани ташкил этади. Втулкалар ишчи сиртларининг 
ейилишга чидамлилигини ва қаттиқлиги ошириш мақсадида махсус 
термик ишлов бериш қўлланилиб, унинг ички сирти жилвирланади ва 
юзаси ғадур-будирлигининг юқори сифати таъминланади. 
Чуқурлик насослари плунжерлари мўлат қувурлардан тайрланади. 
Плунжер узунлиги 1200 м ва унинг деворининг қалинлиги диаметрига 
боғлиқ равишда 5 мм дан 9,5 мм гачани ташкил этади. Плунжернинг 
охирги қисмида клапанлар ва ўтувчилар бирикиши учун ички резьба 
очилади. Плунжерларнинг ташқи сирти жилвирланиб, унинг ейилишга 
чидамлилик ва коррозиябардошлигини ошириш мақсадида хромли 
қоплама билан қопланади ва силлиқланади [12,13,14]. 
Ташқи сирти ўта силлиқ бўлган плунжерлар нефт хом ашёси 
таркибида механик қўшимчалар кам бўлган кон қудуқларида 
қўлланиладиган насослардан фойдаланилади. Агар қазиб олинаётган хом 
ашё таркибида қум, қум заррачалари ва бошқа майда механик заррачалар 
бўлса, насоснинг плунже ва цилиндрлари оралиғига ўтиб уларнинг ишчи 
сиртларини шкастлантиради ва насоснинг тезда ишдан чиқишига сабаб 
бўлади. 
Нефт кон амалиётида бундай насослар барча сувланган қудуқларда 
қўлланилади. Шунинг учун металл плунжерли насослар плунжерлари ва 
цилиндрлари оралиқлари қийматлари учта гурухли ўтқазишлар билан 
бажарилади: I гурух оралиқ зазори 20-70 мкм, II гурух оралиқ зазори 70-
120 мкм, III гурух оралиқ зазори 120-170 мкм. Шунинг учун насосларнинг 
ишчи қисмларини танлаш кондан қазиб олинаётган нефт ва унинг 
таркибидаги сув ҳамда механик қўшимчаларнинг бўлиш ёки бўлмаслиги 
орқали амалга оширилади [14]. 
Насосларда шар кўринишидаги клапанлар қўлланилиб, шарли клапан 
шарик ва шарик учун эгардан иборат. Шариклар эгарларга жипс ўтириши 
ва суюқликни орқага ўтказмаслиги зарур. Шунинг учун улар легирланган 
пўлатлардан тайёрланиб, қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилигини ошириш 


18 
учун термик ишлов берилгандан сўнг эгар ишчи қисмлари шарикнинг 
яхши ўтириши учун эгарнинг ишчи қисми шарикка мослаштирилиб 
жилвирланади. Насос штангалари плунжерни насос қурилмаси узатмаси 
билан бириктириш учун хизмат қилади ва плунжернинг илгариланма-
қайтма ҳаракатини таъминлайди (I.5 - расм). 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish