Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/23
Sana21.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#834525
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
shtangali chuqurlik nasoslarining ish qobilyatini oshirishning texnologik usullarini tadqiqot qilish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


23 
II.Асосий қисм 
II. Штангали чуқурлик насослари иш қобилиятини ошириш 
технологик усулларини тадқиқот қилиш 
II.1. Штангали чуқурлик насосларининг иш унумдорлиги ва уни 
таъминлаш усулларини ўрганиш
Нефт қудуқларини штангали чуқурлик насослари ёрдамида ишлатиш 
давомида қатлам суюқликларини чиқариб олишда штангалар колоннаси 
харакати энг асосий омиллардан бири ҳисобланади. Чунки штангалар оғир 
шароитларда: нефт билан биргаликда минераллашган қатлам сувлари, 
абразив материал сифатида иштирок этувчи қаттиқ тоғ жинслари 
заррачалари, кимёвий фаол моддалар, металл сирти билан адгезион 
мустаҳкам қоплама ҳосил қилувчи оғир углеводородлар, шунингдек 
коррозион фаол мухитни ҳосил қилувчи водород сульфид ва углерод IV 
оксидлари каби моддалар билан ўзаро туташувда ишлайди. Шунингдек 
насосларнинг ишлаш даврида атроф мухитнинг ва ишқаланиш 
сиртларининг ҳарорати 100
0
С дан ошиб кетади [24,25]. 
Бундай шароитларда ишлайдиган чуқурлик насослари етарли 
даражада узоқ муддат ишлаш қобилиятини сақлаб туриш ва юқори 
даражада фойдали иш коэффициентлари (ф.и.к.) га эга бўлишлари лозим. 
Нефт конларинидан фойдаланиш шароитларининг турли туманлилиги 
ШЧН лардан бир хил ф.и.к. лари ёки бир хил узоқ муддат ишлашини 
таъминлаб бера олмайди. Насосларни ишлатиш мобайнида таъмирлараро 
давр 15-20 кундан 400-450 кунгача оралиқларни ташкил этади ва бунга мос 
равишда ф.и.к. 30-50% гача камайиб кетади [19,21,24].
Ҳозирги 
кунда 
асосий 
масалалардан 
бири 
насосларнинг 
ишончлилигини уни ташкил этувчи конструктив элементларининг 
мустаҳкамлигини ошириш ва насослардан фойдаланиш давридаги 
эксплуатацион кўрсаткичларни: насосни қудуқга тушириш чуқурлиги ва 
ф.и.к. ни ошириш орқали эришишга қаратилмоқда. 


24 
Чуқурлик насоси, насос компрессор қувури (НКҚ) ва штангалардан 
иборат мажмуалардан иборат тизим дифференциаль насослар ҳисобланиб, 
қатлам суюқлигини узатиш жараёни штангаларнинг ё пастга ё юқорига 
харакатланиб юриши ҳисобига амалга оширилади.
Ишқаланиб ишлаётган сиртлар оралиғидан сизиб чиқаётган 
суюқликни ҳисобга олмаган ҳолда насос штангасининг юқорига 
харакатланиши даврида НКҚ колоннасидан кон тармоғига сиқиб 
чиқарилаётган қатлам суюқлиги ҳажми қуйидагига тенг бўлади: 
V = F

S
пл
, м
3
(2.1) 
бу ерда: F – плунжер тўлиқ кесим юзаси, м
2

S
пл
– юқори шток юриш узунлиги ёки плунжер йўли узунлиги, м. 
Нефт қудуқларида штангали чуқурлик насосларидан доимий 
равишда фойдаланиш даврида вақт бирлиги ичида чиқарган суюқлик 
миқдори унинг иш унумдорлиги ҳисобланади ва кон ишлаб чиқариш 
шароитида бу катталик оғирлик бирликларда т/кун билан белгиланади.
Насос плунжерининг бир марта пастдан ва юқорига ҳаракатидан 
насос назарий жихатдан плунжер ҳаракатланаётган цилиндр хажмига тенг 
бўлган суюқлик миқдорини узатади. 
Шунинг учун насоснинг бир минутдаги махсулот чиқариши 
қуйидагича бўлади: 
V
мин
= F

S
пл

n , м
3
(2.2) 
бу ерда: n – плунжернинг бир минутда бориб келишлар сони. 
Насоснинг назарий жиҳатдан қатлам суюқлигини кунлик узатишини 
қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: 
Q
наз
= F

S
пл

n , м
3
/кун (2.3) 
Кон ишлаб чиқариш амалиётида штангали насосларнинг хақиқий иш 
унумдорлиги назарий иш унумдорлиги қийматларидан кам бўлади, чунки 
плунжер йўли узундиги ҳар доим шток йўли узунлигидан кичик бўлади. 
Ишлаб чиқариш шароитларида насослардан фойдаланиш даврида унинг 
ҳақиқий узатишлар камайишига (НКҚ) герметиклигининг бузилиши 


25 
натижасида суюқликнинг орқага оқиши эҳтимоллиги, насос плунжери ва 
цилиндрлари орасидаги нисбий харакатни таъминлаш учун тирқишнинг 
бўлиши ва клапанларнинг турли шароитларда ишлаши натижасида 
вужудга келадиган носозликлари сабаб бўлади. Шунинг учун штангали 
насоснинг қатлам суюқлигини ҳақиқий узатиши қийматини қуйидаги 
формула орқали ифодалаш мумкин:
Q
ҳақ
= F

S
пл

n


, м
3
/кун (2.4) 
бу ерда: S
пл
– ишқаланиш сирти жилвирланган шток йўли узунлиги, м; 

- штангали насос узатиш коэффициенти. 
Штангали насоснинг узатиш коэффициенти насос қурилмасининг 
кунлик ҳақиқий узатишлари қийматининг унинг кунлик назарий жиҳатдан 
узатишлари мумкин бўлган қийматлари нисбатига тенг:

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish