1.2-расм. Туман миқёсидаги иситиш тизимининг схемаси:
1 – бирламчи иссиқлик узатувчи; 2 – маҳаллий иссиқлик булими;
3 ва 5 – узатувчи ва қайтувчи қувурлар; 4 – иситиш асбоблари;
6 ва 7 – магистрал узатувчи ва қайтарувчи қувурлар; 8 – циркуляцияловчи насос.
Иссиқлик ташувчи сифатида сув, буғ ва газлар хизмат қилади. Агар, мисол учун, биринчи баланд ҳароратли сув, иккинчи ишчи сувни иситиб берса, унда бундай иситиш услубини сув-сувли марказий иситиш тизимлари дейилади. Шунга ухшаш бирламчи ва иккиламчи иссиқлик ташувчиларга қараб уларни номини айтиш мумкин. Масалан, сув-ҳаволи иситиш деб айтсак, унда бирламчи иссиқлик ташувчи баланд ҳароратли иссиқ сув булиб, иккиламчи иссиқлик ташувчи ҳаво булади. Шунинг учун иккиламчи иссиқлик ташувчининг турига қараб иссиқлик узатувчи қурилмаларининг номи айтилади. Масалан, сув билан, буғ билан, ҳаво билан, ёки газ ёрдамида ишлайдиган иситиш тизимлари деб аталади.
1.2. Иситиш тизимларининг асосий турлари ва улардаги иссиқлик ташувчилар
Ҳозирги даврда бинолар буғ ва сув билан табиий ва сунъий босим остида ишлайдиган марказий иссиқлик тизимлари, маҳаллий ва марказлаштирилган ҳаво иссиқлик қурилмалари ҳамда оташхоналар ердамида иситилиб келмоқда. Юқорида куриб чиқилган иссиқлик ташувчиларнинг (оташхоналардан ташқари) хусусиятларига асосланиб иситиш тизимларининг турларини куриб чиқамиз:
1. Сувли иситиш тизимлари. Улар қувурларининг урнатилишига қараб қуйидаги турларга булинади:
а) юқоридан тақсимланувчи бир қувурли иситиш тизимлари;
б) пастдан тарқалувчи бир қувурли иситиш тизимлари;
в) юқоридан тарқалувчи икки қувурли иситиш тизимлари;
г) пастдан тарқалувчи икки қувурли иситиш тизимлари;
д) бир қувурли горизонтал жойлашган иситиш тизимлари;
е) икки қувурли горизонтал жойлашган иситиш тизимлари;
ж) тунтарилган ҳолатда урнатилган бир қувурли иситиш тизимлари;
з) тунтарилган ҳолатда урнатилган икки қувурли иситиш тизимлари;
и) демарказлаштирилган Е.И.Чегикнинг иситиш тизимлари;
2. Буғ билан ишлайдиган иситиш тизимлари. Улар қувурларининг урнатилишига қараб қуйидаги турларга булинади;
а) юқоридан тарқатувчи бир қувурли буғли иситиш тизимлари;
б) пастдан тарқалувчи бир қувурли буғли иситиш тизимлари;
в) горизонтал ҳолатда урнатилган буғли иситиш тизимлари;
3. Иссиқ ҳаво ёрдамида ишлайдиган иситиш тизимларининг турлари:
а) табиий босим таъсирида ишлайдиган ҳаволи иситиш тизимлари (маҳаллий қурилмалар);
б) Сунъий босим таъсирида ишлайдиган ҳаволи иситиш тизимлари (маҳаллий ва марказлаштирилган қурилмалар);
Юқорида келтирилган иситиш тизимларининг амалиётда кенг қулланилаётган турларидан айримларини куриб чиқамиз.
Бунга мисол қилиб, табиий босим таъсиридан иссиқлик ташувчиси ҳаракатга келадиган икки қувурли иситиш тизимининг принципиал схемасини куриб чиқамиз. Бу тизимнинг схемаси 1.3-расмда келтирилган.
Бундай тизимдаги қозон қурилмаларида 1 иссиқ сувга айлангач гравитацион (лотинча суз gravitas - оғирлик) босим кучи билан бош тик қувур 2 орқали тарқатувчи магистрал қувур 4 дан орқали тик қувурлар 5 тизими буйлаб ҳаракат қилади. Сунгра тик қувур 5 дан иситиш асбоби 7 га узатма 6 орқали утади. У ерда сув совигач, қайтувчи узатма 6 қувур орқали қайтувчи тик қувур 8 ларда йиғилади. Сунгра қайтувчи магистрал қувур 9 да барча тик қувурларнинг йиғиндиси қозон қурилмаларига қайта қиздирилиши учун қайтарилади.
Иситиш асбобларига уланган қувурлар уланиш схемасига кура бир ва икки қувурли иситиш тизими дейилади.
Бунда бош тик қувурнинг энг теппасига кенгайтирувчи идиш 3 урнатилади. Кенгайтирувчи идишнинг вазифаси иссиқлик тизимларидаги совуқ сувнинг иситилиши натижасида пайдо булган сувнинг ҳажмий кенгайишини узига қабул қилади. Ундан ташқари иситиш тизимларининг дастлабки иситилишида совуқ сувда эриган ҳавонинг ажралиб чиққан миқдори иссиқлик қувурларидан кенгайтирилган идишга йиғилиб чиқариб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |