Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши мухандислик иқтисодиёт институти


-расм. Табиий ҳаракатланувчи икки қувурли иситиш тизимининг принципиал схемаси



Download 217,53 Kb.
bet5/19
Sana01.06.2022
Hajmi217,53 Kb.
#629185
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
БМИ Улмас 2019

1.3-расм. Табиий ҳаракатланувчи икки қувурли иситиш тизимининг принципиал схемаси.

Кенгайтирувчи идиш иситиш тизимининг совуқ сув билан тулиқ эканлигини аниқ курсатиб турувчи идиш ҳамдир. Ундаги пастдан ва юқоридан уланган кичик қувурчалар сув сатҳининг паст-баландигини курсатиб туради.


Иситиш тизимларидаги ҳаво пуфакларини кенгайтирувчи идишга йиғиш ва лозим булса тизимни сувдан бушатиш учун магистрал қувурлари нишаб остида урнатилади. Бу нишабларнинг йуналишини баланд қисмидан кенгайтирувчи идиш томон, пастки қисмидаги қиялик қозон қурилмалари томон i = 0,002–0,005 миқдорида булиши лозим. Агар пастдан тар­қатувчи иссиқлик қувурлари булса (1.3-расм) тизимдан ҳавони чиқариш учун махсус ҳаво қувури 10 ёки ҳаво чиқарувчи жумрак 12 урнатилади. Бундай жумраклар иситиш асбоблари урнатил­ган энг юқори қаватдаги иситиш ускуналарига урнатилади. Иситиш тизимларининг иссиқлик бериш миқдорини бошқариб туриш учун икки томонлама бошқарувчи жумракларни узатмада урнатиш кузда тутилади.
Қайтарувчи магистрал қувурларни урнатилиши баланддан ёки пастдан тарқатилувчи булган ҳолатда ҳам ертула шипининг таги орқали урнатилади. Ертуласи булмаган биноларда эса қайтарув­чи магистрал қувурлар махсус каналлар ёрдамида пол тагидан утказилади.
Бу хилдаги иссиқлик қувурларидаги иссиқ сув ва иссиқлик асбобидан совиб қайтиб келаётган совуқ сувларнинг зичлиги миқдорларининг арифметик айирмасига пропорционал ҳолда иссиқлик ташувчи ҳаракатда булади. Бундай ҳаракат босимининг миқдорини табиий босим ёки гравитацион босим дейилади. Лекин шу босим миқдорининг кучи камлиги сабабли табиий босим билан ишлайдиган иситиш тизимларининг ҳаракат доираси 30 метрдан ошмайди. Биринчи қаватда урнатилган иссиқлик ускунаси уртасидан утказилган уқ (совиш маркази) билан қозон қурилмаси марказидан утказилган уқ (иситиш маркази) оралиғининг энг кам миқдори 3 метр булиши шарт.
Шароитнинг талабига кура иситиш тизимлари табиий босим таъсирида ишлаётган булса, ва ҳаракат доираси 30 метрдан куп булса унда иссиқ сув ҳаракатини сунъий ҳаракатга келтириш лозим. Бундай сунъий ҳаракатни марказдан қочма куч билан ишловчи сурғичлар ёки диагонал сурғичлар электр двигателлари билан биргаликда урнатилади (1.4-расм).
Сунъий ҳаракат таъсирида ишлайдиган иссиқлик тизимларининг юқоридан ва пастдан иссиқ сув тарқатувчи магистрал қувурлари булиб, кенгайтирувчи идиш бош тик қувур устига уланмасдан сурғичлар системаси олдидан алоҳида қувур орқали қайтарувчи магистрал қувурга бирлаштирилиши лозим.
Схемада курсатилганидек сунъий ҳаракатланувчи юқоридан тарқатувчи магистрал қувурлар нишаби иссиқ сувнинг йуналиши томонга кутарилиб бориши керак. Сунгра магистрал қувурларнинг энг баланд нуқтасида ҳаво йиғувчи қувур­ларнинг узига туғридан-туғри уланади. Магистрал қувурларнинг энг баланд нуқталарида ҳаво йиғувчи ускуналарни қувурларга туғридан-туғри уланади. Аммо ҳавонинг чиқарилишини вақти-вақти билан таъминлаб туриш лозим, булмаса автоматик тарзда ҳаволарни йиғиб чиқариб юборувчи қурилма-вантузлар урнатиш керак булади.






Download 217,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish