2.3-расм. Рекупирацияли иситиш тизими.
2.3-расмда марказий ҳаво билан иситиш тизимини рекупирацияли қурилмаси билан ўрнатилган схемаси келтирилган.
Бу мослама ҳаво-ҳаволи иссиқлик алмаштирувчи утилизатор деб юритилади ва бу ташқи ҳавони чиқарилаётган ҳаво ҳарорати эвазига қиздириб беради. Мосламада иситилган ҳаво турли жойларда ишлатилади.
Иситиш агрегати деб, комплекс стандарт элементлардан заводда йиғилган маълум миқдорда иссиқлик, ҳаво ва электр қувватига эга булган асбобга айтилади. Улар бевосида иситиладиган хоналарга урнатиш учун тайёрланади. Агрегатлар унча қиммат булмаган, катта қувватга эга ва нисбатан нархи арзон жихозлардан иборат. Бундай асбобнинг ҳам узига яраша камчилиги булиб, уларнинг асосийларидан бири парраклар ҳаракати натижасида шовқин ҳосил булишидир. Шу сабабли иш пайтида улардан фойдаланиш чегараланган.
Агрегатлар урнатилишига боғлиқ ҳолда осма ва бевосита полга урнатилган булади. Осма иситиш агрегатининг ичида ҳаво қабул қилувчи панжара булиб, у ҳаво иситувчи калорифер билан бирлаштирилган. Асбоб ичида электр двигателга паррак уланган булиб, калориферда иситилган ҳаво хонага узатилади. Унинг шакли 2.4-расмда келтирилган.
2.4-расм. Осма иситиш агрегати: 1 – асбоб сирти; 2 – ҳаво иситувчи; 3 – панжара клапан; 4 – илгак (кранштейн); 5 – паррак; 6 – электродвигатель.
Хона ичидаги ҳаво парракнинг айланма ҳаракати таъсиридан калорифер орқали утишда иситилади. Иситилган ҳавонинг ҳарорати калорифердан утаётган иссиқ сув ёки буғнинг ҳароратига боғлиқ. Иситилган ҳаво керакли йуналишга қаратилиб панжара орқали хона ичига юборилади.
Ускунага урнатилган илгак унинг талаб қилинган урнига осиш учун мулжалланган. Бу турдаги асбоб кам электр қуввати сарфлаб бир соат ичида 20 минг м3 ҳавони иситиб бериш қобилиятига эга булиб, иссиқлик куввати 250 кВт гача етади[12].
АО2-4 русумли иситувчи агрегатга бирламчи - кириб келаётган ҳаво ҳарорати 160С булса, у 1 соат ичида 4000 м3 ҳавони 51 0С да ишлаб чиқаришга қодир (2.4-расм). Агрегатдан чиқаётган иссиқ ҳавонинг тезлиги V=4,4 м/с булиб, калорифердаги гидравлик қаршилик 2207 Па ни ташкил этади. Худди шундай агрегатлардан АОД2 ва ҳаво оқимини анча узоқга бериб қиш даврида катта хоналарни иситишда қул келади. Ҳозирги пайтда ҳаво ишлаб чиқариш қуввати 24600 м3/соат, иссиқлик қуввати 349 кВт ва ҳаво 600С гача иситиб, тезлиги V = 10,2 м/с гача булган осма СТД-300П булган агрегатлар амалиётда кенг қулланилмоқда.
Полга урнатилган иситиш агрегатида нафақат марказий, шунингдек марказдан қочма парраклар ҳам қулланилиб, уларнинг қуввати осма агрегатлар қувватига нисбатан анча каттадир. Осма агрегатларга нисбатан бу агрегатларда иссиқлик берувчи манъба сифатида буғ, иссиқ сув ва газдан фойдаланилади. Бу асбобларнинг иссиқлик бериш қуввати 9,65 кВт гача етади. Хонани иситиш учун бу агрегатлар иккитадан кам урнатилмайди, чунки бирортаси бузилса, иккинчисининг иссиқлик бериш қуввати хонадаги ҳароратни 50С дан юқори сақлашга қурби етади.
Умуман, иссиқ ҳаво оқимини талаб қилинган йуналишга узатиш учун агрегатлар маълум бурчак остида ёки горизонтал ҳолатда урнатилади.
Агрегатлар ёрдамида панжаралардан чиққан ҳаво соз оқимли ва тупланган дастали оқим шаклида булиши мумкин. Соз оқим ҳарорати tх =18…200С ва тезлиги V=6…12 м/с оралиғида булади. Хона ичида ишлаётган одамлар меҳнатининг турига боғлиқ иш жойида ҳаво тезлиги қуйидагича қабул қилинади:
утириб ишлаганда - Vх =0,20 м/с
енгил ишда - Vх = 0,2…0,3 м/с.
оғир ишда - Vх = 0,3…0,5 м/с.
Маҳаллий ҳаво билан иситиш тизимлари қуйидаги ҳолатларда қулланилади:
Марказий иситиш тизимида сурувчи вентиляция ишламай қолган даврда, бироқ иситиш тизими соф иссиқлик берувчи ва маҳаллий сурувчи вентиляция билан биргаликда булиши лозим.
Ишлаш давридан бошқа вақтларда марказий ҳаво иситиш тизимлари йуқлиги ёки тежамкорлик талаб этилган пайтда, қуллашнинг иложи булмаганлиги туфайли.
Маҳаллий иситиш тизимлари сифатида ишлатилиши мумкин булган иссиқлик қурилмалари қуйида келтирилган:
1) Механик таъсир натижасида ҳавони ҳаракатга келтирувчи рециркуляцияли иситиш агрегати ;
2) Қисман рециркуляцияли туғри сурувчи ҳамда механик ҳаракат таъсирида ишлайдиган иситувчи ҳаво алмаштирувчи агрегатлар;
3) Табиий ҳаво ҳаракати натижасида ишлайдиган рециркуляцияли ҳаво - иситувчи агрегатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |