II – АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ
Сўнги йилларда сайёрамизда атмосферанинг ифлосланиш даражаси анча ўсди. Ҳозирги пайтда бир йил давомида ер юзаси, сув ҳавзалари ва атмосферага миллиард.тоннадан зиёд заҳарли моддалар ташланмоқда. Бу эса қўлланиладиган технологиялардан тўлиқ фойдаланмаётганидан далолат бермоқда. Бу ташланмалар инсон учун, қитъа ва океанларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси учун хавф туғдирмоқда.
Тахлил натижаларига кўра, биосфера ифлосланишининг 88% энергети жараёнлар: энергия расурслари қазиб олиниши, қайта ишланиши ва фойдаланиши натижаси экан. Техникада ифлосланишлар ҳосил бўлишини бартараф этиш учун қуйидагилар мумкин:
- хавфли бўлган ташламаларни ушлаб қолиш ва тозалаш, сўнг улардан такрор фойдаланиш;
- энергетик қозонларнинг ўтхона ва бошқа қурилмаларида кимёвий реакцияларнинг кечиш жараёни натижасида хавфли бўлган моддалардан фойдаланиш молиявий жиҳатдан фойдали бўлмаганда бу моддаларнинг ҳосил бўлиш жараёнини камайтириш;
- газлантириш гидрогенизациялаш юқори тезлик пиролиз ва бошқа дастлабки жараёнларни ўтказиш йўллари билан ёқилғини тайёрлашда ундан хавфли бўлган моддалардан қутилиш мақсадида олиб бориш;
- энергетик қозонларда ёниш жараёни кечаётган ўтхонага катализатор ва қўшимчалар киргизиш.
Энергетик ёқилғидан фойдаланувчи қурилмалардан чиқаётган охирги махсулотлар ҳамда тўлиқ ва чала ёнган махсулотлар таркибига алоҳида эътибор қаратиш лозим[2,3,6].
Энергетик ёқилғи чала ёнишидан ҳосил бўлган углеводлар CO ва C20H12 ёқилғининг ёниши тўлиқ кечганда зарарсиз моддалар CO2 ва H2S ҳосил қилади.
Атмосфера таҳлили сўнги йиллар давомида CO2 нинг ундаги миқдорини 0,031 дан 0,0324% гача ошиши инсон учун зарарлидир. Инсон фаолияти туфайли ҳозирги вақтда атмосферага ҳар йили 12ˑ109 т га яқин CO2 ташланади ва унинг миқдори йилига 0,2% га ошар экан.
Ёқилғи ёнишдан ҳосил бўлган маҳсулотларнинг таснифи
|
Номи
|
Ёқилғини ёнишидан ҳосил бўлган маҳсулот
|
|
Чала
|
Тўлиқ
|
Ёқилғи углероди C
|
CO
|
CO2
|
Ёқилғи азоти Н
|
NO
|
NO2
|
Ёқилғи олтингугурти С
|
H2S
|
SO2,SO3
|
Ёқилғи водороди Н
|
OH
|
H2S
|
Метан СН4
|
CO,C20H12
|
CO2,H2O
|
Агар биосфера ошаётган CO2 миқдорини ўзлаштира олмаса, унинг миқдори инсон учун хавфли даражага етиши муқаррардир. Органик ёқилғи ёқилишида атмосферага CO2 ташланишининг олдини олиш имкони бўлмайди ва унинг ташланишини камайтирилишининг бирдан бир йўли, бу ёқилғидан фойдаланишни чеклашдан иборатдир.
Олтингугурт ва кимёвий боғланган азотдан ҳосил бўлган хавфли ёқилғи маҳсулотларига қарши курашиш учун ёниш жараёнида хавфли маҳсулотлар ҳосил қилинишини камайтириш ёки тутиш зарур.
Ёқилғиларнинг деярли ҳамма турлари бир қанча миқдорда олтингугуртга эга бўлади, уларнинг асосий қисми ёқилғининг ёнишида оксидлар (асосан SO2 ва 1-2% SO3 ҳолда барча олтингугурт бирикмаларига нисбатан) ва бошқа бирикмалар кўринишида атмосферага чиқиб кетади. Атмосферадаги сув буғлари билан SO3 бирикиб, сулфат кислотасини ҳосил қилади. Унинг ҳаводаги суспензия аралашмаси SO2 га қараганда анча зарарлидир. SO2 нинг SO3 га ўтишида ҳаводаги металл аралашмалари катализатор сифатида таъсир қилади. Шунинг учун ҳам энергетика ва металлургия корхоналари ишлаб турган ҳудудда олтингугуртли ёқилғини ёқишда ҳосил бўлган SO2 ҳамда ёниб бўлган ёқилғи кулида кўп миқдорда мавжуд металл атмосферанинг ифлосланишига жиддий таъсир қилади[9].
Саноат туфайли олтингугурт бирикмаларининг чанг билан ўзаро таъсири атмосфера ифлосланишининг асосий манбаи ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда тутун газларни SO2 дан тозалашнинг ҳар хил усуллари ишлаб чиқилган, аммо уларнинг иқтисодий самарадорлиги паст.
Сўнги текширишлар шуни кўрсатадики, азотнинг захарли оксидлари юқори ҳароратли ўтхоналарда ҳосил бўлар экан. Бу оксидлар атмосферада барқарор эмас, улар парчаланиб бошқа бирикмаларга киришади. Юқори қуёш радиацияси ва ҳарорат инверсияси даврида ҳаво мавжуд бўлган бошқа зарарли зарралар билан биргаликда инсон саломатлиги учун хавфли бўлган смогни ҳосил қилади.
Энергетик қозонлар ёнишининг юқори ҳарорати бир тарафдан ускуналарнинг фойдали иш коэффетсиэнтини оширса, иккинчи тарафдан, азот оксидлари ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг учун ўтхоналарни шундай конструкциялари ва ёқилғи ёнишининг шундай кечиш мароми талаб қилинадики, унда қурилманинг фойдали иш коэффетсиэнти юқори юқори даржада сақлқниб, атмосферага азот оксидлари ташламалари иложи борича кам миқдорда бўлиши лозим. Ўтхонада ҳосил бўлган азот оксидларининг миқдори ёқилғи турига боғлиқ бўлиб, кўмир, мазут ва табиий газ учун 100:85:61 нисбатида бўлади. Йирик энергетик қозонларида бир хил шароитда (1 т шартли ёқилғига ҳисоблаганда) ўртача унумдорлик саноат қозонларига ва ундан ҳам кўп уй иситиш печларга нисбатан азот оксидларининг ҳосил қилиниши кўпроқ бўлади. Бу катталикларнинг ўзаро нисбати 100:50:25 ни ташкил қилади.
Энергетик қозонларнинг ўтхоналарида ёқилғи ёнишдан ажралиб чиққан газлардан ташқари атмосфера ифлосланиш манбалари бу чанг ва тутун ҳисобланади. Чангнинг токсиклиги ёниб бўлган ёқилғи кулининг таркибига боғлиқ бўлади. Оғир металларнинг оксидлари ва радиоактив элементларининг кам миқдори ҳам ўта зарарли бўлиши мумкин.
Энергетик қозонлардан чиқиб кетаётган газлар билан бирга фақатгина захарли унсурлар (олтингугурт ангидрид, мишяк бирикмалари, фтор ва бошқалар) эмас, балки яна кўп миқдорда шихтанинг қимматбаҳо унсурлари: мис, некил, қўрғошин, руҳ ва бошқа металлар ҳам ташлаб юборилади таҳминий ҳисобларнинг кўрсатишича, баъзи бир корхоналарда бир ойда юз тонналаб қимматбаҳо элементлар ташланар экан. Захарли ташламаларни камайтириш мақсадида энергетик жараёнлар теҳналогиялари такомиллашиб бормоқда.
Шундай қилиб, энергетик жараёнлар барча теҳналогик жараёнлар асосини ташкил қилади, зарарли ташламаларнинг миқдори эса фойдаланган энергетик ресурслар миқдорига деярли пропорсионалдир. Шунинг учун энергияни ҳар хил теҳналогик жараёнларда оқилона фойдаланишни баҳолашда атроф – муҳитга таъсирини инобатга олган ҳолда олиб боришади[8].
Теҳналогик жараёнларни ва энергия ташувчиларни танлашда, энергетик ва теҳналогик қурилмалар ишини маромлашда, атроф – муҳит ҳимоясига кетган сарфни инобатга олиш зарур.
ХУЛОСА
Туғри ҳаракат асосида ишлайдиган ҳаво билан иситиш тизими, бошқа тизимларга нисбатан ишлатилиш жараёнидаги моддий харажатлари баландлиги билан фарқ қилади. Бундай тизимлар хоналардан алмаштирилиши лозим булган ҳавонинг миқдори иситиш асбобидан бериладиган ҳаводан кам булмаган тақдирда қулланилади. Ҳаво билан иситиш тизимини яна бир ижобий курсаткичларидан бири, хона ҳавосининг санитария-гигиеник ҳолатини яхшилашдадир. Бинобарин хона ичидаги тоза ҳаво ҳаракати инсон учун зарур булган яхши кайфият манбаи булиб ҳаво ҳароратини меъёрий даражадада ҳаво тозалагич билан намлагич асбобларининг ишлатишдаги қулайлиги каби ижобий хусусиятларидир.
Яна бир ижобий хусусияти шундан иборатки, улар бинодаги ҳаво ҳароратини тез ўзгартира олишидадир. Шу сабабли, бу тизимларни даврий ишлатилиши талаб қилинган жойларга ва навбатчи иситиш қурилмалари сифатида ҳам тавсия этилади.
Бироқ ҳаво билан иситиш тизимларининг бошқа иситиш тизимлари каби камчилиги ҳам йуқ эмас. Биринчидан ҳаво қувурларининг кундаланг кесим диаметри ва уларнинг юзаси бир неча марта катта булиб, узида иссиқликни маълум вақт ичида сақлаб туриш хусусиятининг камлигидадир.
Бундан ташқари ҳаво қувурларининг иссиқлик йуқотишига қарши мухофаза қилинишига қарамай, иссиқ ҳаво узоқроқ масофага узатилса, ҳаво сезиларли даражада совуйди. Шунинг учун ҳам марказлаштирилган ҳаво билан иситиш тизимининг бошқа иситиш тизимларига нисбатан самарадорлиги қониқарли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |