Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Солиқ сиёсати стратегияси -
солиқ сиёсатининг узоқ муддатли йўналиши 
бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий стратегия белгилаб берган улкан масштабли 
вазифаларни келажакда бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган солиққа доир 
молиявий тадбирлар йиғиндисидир. 
Солиқ сиёсати тактикаси
эса белгиланган солиқ сиёсати стратегияси 
ижросини таъминловчи, тез-тез ўзгариб турувчи сайи-ҳаракатларни билдириб, қисқа 
муддатли ва кичик масштабдаги молиявий чора-тадбирларни ҳал қилишга 
қаратилган йўналишлар мажмуаси ҳисобланади. 
Солиқ сиёсати таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишларда амалга 
оширилади: 

мамлакат миқёсида амал қилувчи солиқлар ва солиқсиз тўловларни қонуний 
жорий этиш; 

амал қилаётган солиқларни самарали ишлашини таъминловчи механизмини 
шакллантириш ва такомиллаштириш, солиққа оид қонунлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларни такомиллаштириб бориш; 

солиқ сиёсатини амалга оширувчи тегишли ваколатли органларни ташкил 
этиш ва уларни ушбу соҳадаги вазифаларини белгилаш; 

солиққа тортиш тизимини шакллантиришга қаратилган чуқур илмий 
тадқиқотларни амалга ошириш ва уларни жорий этишни ташкил этиш. 
6. Солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари. 
Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ 
тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, солиқ ишларини юритиш тартиби 
ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик янги 
таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати 
тўғрисида»ги Қонуни ва шу каби бевосита солиққа оид қонун ҳужжатлари орқали 
тартибга солиб турилади. 
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бошқа қонунлар ва қонун 
ҳужжатларидан ўрин олган нормалари Солиқ кодексига мувофиқ бўлиши лозим. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Солиқ кодексидан 
бошқача қоидалар белгиланган ёки назарда тутилган бўлса, унда халқаро шартнома 
қоидаларида белгиланган шартлар амалда қўлланилади. 
Солиқ солиш - юридик шахсларга нисбатан мулкчилик шаклидан қатъи 
назар, қонун олдида тенглик, жисмоний шахсларга нисбатан эса жинси, ирқи, 
миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий 
мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглик асосида амалга оширилади. 
Белгиланаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар товарлар (ишлар, 
хизматлар)нинг ёки пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди 
доирасида эркин муомалада бўлишини бевосила ёки билвосита чеклаб қўйиши ёхуд 
солиқ тўловчининг иқтисодий фаолиятини бошқача тарзда чеклаб қўйиши ёки унга 
ғов бўлиши мумкин эмас. Олинган манбаларидан қатъи назар, барча даромадларга 



Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б. 
81 
солиқ солиниши лозим, солиқ имтиёзларини белгилашда эса албатта ижтимоий 
адолат принципларига риоя этилиши керак. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги-сўмда ҳисоблаб чиқарилади. 

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish