Бу солиқлар таркибига
барча даромаддан
тўланадиган солиқлар ҳамда мол-мулк ва ресурс солиқлари киради. Ресурс
солиқлари таркибига ер солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун ва сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар киради.
Тўғри солиқларда тўғридан-тўғри даромаддан солиқ тўланганлиги учун
солиқлар ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг кўп қисмини
уларга қолдириб, инвестиция фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор
иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқларнинг ставкалари оширилса,
корхоналарнинг молиявий имкониятлари камая боради. Демак, бу гуруҳ таркибига
кирувчи солиқларнинг ставкалари иқтисодий ривожланиш билан бевосита
боғлиқдир.
Эгри солиқларнинг ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизмат)ни юклаб
юборувчилар ҳисобланади. Лекин, солиқ оғирлиги ҳақиқатан ҳам товар (иш,
хизмат)ни истеъмол қилувчилар, яъни бевосита истеъмолчилар зиммасига тушади.
Бу солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устига қўшимча равишда қўйилади.
Эгри солиқларнинг ижобий томони шундаки, улар республикада ишлаб
чиқарилган товарлар республикадан ташқарига чиқиб кетишини чегаралайди,
мамлакат ичида товарларнинг сероб бўлишига ёрдам беради ҳамда инфляция
даражасини (муомаладаги ортиқча пул массасини) бирмунча жиловлаб туради.
Эгри солиқлар таркибига асосан
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи,
божхона божлари киради.
Чунки қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи иқтисодий конюктуранинг
ўзгаришларига бевосита боғлиқ бўлмаган барқарор даромад манбалари ҳисобланади
ва эгри солиқлар бўйича тушумларнинг асосий қисмини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ижтимоий харажатлари ўсиш
тенденсиясига эга эканлиги давлат бюджети даромадлари ҳажмини узлуксиз ошириб
боришни тақозо қилади. Бу эса қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи каби барқарор
даромад манбаларини, бюджет даромадларини узлуксиз таъминлашни тақозо
қилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, тўғри ва эгри солиқлар ягона солиқ тизимини
ташкил этиб, бир-бири билан ўзаро боғлангандир. Европа мамлакатларида эгри
солиқларнинг роли АҚШ, Япония, Канада ва Австралияга қараганда юқоридир.
Европа мамлакатларида жами солиқ тушумларининг ҳажмида эгри солиқларнинг
салмоғи 40 фоиздан юқори бўлиб, айрим мамлакатларда 50 фоизни ташкил этади.
Мазкур кўрсаткич 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига Мексика, Туркия
ва Корея киради. АҚШ, Япония, Канада ва Австралияда эса ушбу кўрсаткич 25- 30
фоизни ташкил қилади.
2
Умумдавлат
солиқлари
асосан
республика
бюджети
даромадларини
шакллантиришга қаратилган бўлса, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетлар
даромадларини шакиллантиради.
Тўловчилар нуқтаи-назаридан солиқларни
Do'stlaringiz bilan baham: |