Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Объектнинг ҳолатини ифодаловчи белги асосида юзага келган оппозиция



Download 1,52 Mb.
bet41/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82
6. Объектнинг ҳолатини ифодаловчи белги асосида юзага келган оппозиция: Қапчиғай – Кўрқапчиғай, Дара – Кўрдара.
7. Объектнинг турли белги-хусусиятлари асосида юзага келган оппозиция: Зангтепа//Сангтепа – Ертепа.


3.1.2. Орографик объектларнинг позитивлик ва негативлик тамойиллари асосида номланиши


Позитивлик тамойили. Орографик объектларни номлашда унинг табиий-географик хусусиятлари ёки номланиш учун асос бўлаётган бирон-бир воқеа-ҳодиса билан боғлиқ тушунчани ифодалай олишга асосланганлик қонунияти позитивлик (лотинча positivus – мусбат, ижобий) тамойили дейилади.
Позитивлик – бу номланаётган объектга хос географик реалликнинг унинг номида акс этишидир1. Бундай номлар аксарият кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг бу хусусияти топонимиянинг бир тури бўлган оронимияда ҳам ўз аксини топган.
Кузатишлардан маълумки, жойларнинг номланишида инсонларнинг ҳаёт тарзига боғлиқ бўлган икки хусусият катта аҳамият касб этади. Бу ҳам бўлса, уларнинг кўчманчи-чорвачилик ва ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланишидир. Бу хусусият, айниқса, орографик объектларнинг номланишида янада равшанроқ намоён бўлади. Чунки рельефнинг мусбат шакли объектларини ташкил этувчи тоғлар, турли шакл ва ҳажмдаги баландликлар, яйловлар, адирлар, қирлар ҳам, рельефнинг манфий шаклига тегишли дара, жар, дашт, чўл, текислик яйловлари ҳамиша чорвачилик касби билан шуғулланган кишиларнинг фаолият кўрсатиш майдони бўлиб келган. Улар бу жойларни мавжуд объектларнинг турли белги-хусусиятлари асосида номлашган. Шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланган кишиларда ҳам шу хусусиятлар кузатилади. Чунки улар ҳам ўз фаолиятларига боғлиқ равишда мазкур объектлардан ўрни билан фойдаланишган ва муносабатда бўлишган.
Жанубий Ўзбекистон оронимиясининг тадқиқи оронимлар номланишидаги позитивлик принципи фақатгина объектнинг физик-географик хусусиятларига асосланиб қолмай, балки бошқа бир қатор тарихий-ижтимоий ва иқтисодий-маданий омиллар ҳам муҳим аҳамият касб этишини кўрсатди. Бу ерда ўсимликлар, ҳайвонлар дунёси, тупроқнинг турли белги-хусусиятларига боғлиқ омиллар асосида вужудга келган оронимлардан ташқари, объект билан боғлиқ бўлган реал воқелик асосида, яъни номнинг ижодкорлари бўлган аҳолининг касби-кори, номланишга асос бўлган предметнинг миқдор белгилари, номланган объектнинг шакли, ҳажми, турли характер-хусусиятлари асосида вужудга келган оронимлар ҳам анча миқдорни ташкил этади.
Демак, юқорида қайд этилган фикрларга таяниб, шуни айтиш мумкинки, оронимлар номинациясида позитивлик принципи қатор омилларга асосланади. Бунда, биринчидан, объектнинг геоморфологик хусусиятлари эътиборга олинади; иккинчидан, мазкур объектни номлаётган кишилар мушоҳида қилиш жараёнида сезги органларига таъсир кўрсатадиган хусусиятларни дифференцияловчи (фарқловчи) белги сифатида акс эттиради.
Позитивлик томойилида орографик объектларнинг орентирловчи, уни бошқа шу типдаги объектлардан фарқловчи, объектга хос табиий-географик реалликни ифодаловчи кўплаб белги-хусусиятлар номлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу белги-хусусиятларни қуйидаги гуруҳларга ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) объектнинг шакли хусусиятлари асосида номлайди:
Дўғиртош (Дн., баландлик) Киндиктепа (Чр.,тепа), Лўндасанг (Шс., жой) ва б.; 2) ҳажм-ўлчов хусусиятлари асосида номлайди: Каттадапсан (Чр., тепа), Каттазов (Чр.,дара), Каттатахта (До., баландлик), Кичикдапсан (Чр., тепа), Кичикховар (Чр., яйлов), Кичикчамбар (Кс., баландлик), Кичикқовоқ (До., баландлик), Узунширам (До., баландлик), Узунмўла (Қарши т, жой), Узунқир (Чр., қир), Узунқир (Шс., баландлик); 3) жойлашган ўрнига нисбат бериш асосида номлайди: Бошаланг (Кс., дашт), Бошқоп (Шс., тоғ); Боғибаланд (Яб., баландлик); Бўлакқир (Кс., қир), Лабжар (Бс., жой), Зармас (Яб. шарқидаги тоғ), Сариғурум (До., баландлик, Юқоритумшуқ (Шс., баландлик), Терсдара (Қм., дара); 4) даврий белги-хусусиятлари асосида номлайди: Қаритепа (Со., тепа), Қариқиз (Тр., баландлик), Қарилалми (До., адир; 5) сон-миқдор белгилари асосида номлайди: а) сонлар асосида: Бировузли (Қм., дара), Бешбўла (До., адир), Бешдара (Кт., адир), Тўртгул (Шс., тепа), Тўрткўл (Кт., тепа), Мингчуқур (Чр., яйлов), Саксондара (Нш., дашт), Қирққиз (Шс., жой); Чилдухтарон (Кт., тоғ), Чилдара (Қм., дара), Еттиқиз (баландлик), Еттикамар (камар); б) миқдор билдирувчи сўзлар асосида: Етимоқ (До., баландлик), Етимтахта (До., тоғ), Эгизактува ( Қм., тепа); Қўшпайкал (Қш. ш., жой), Галахирмон (жой), Галатепа (тепа), Яккатува (тепа) ва б.; 6) таркибий тузилишига хос белгилар асосида номлайди: Аҳалли (Кт., адир), Чўянли (Бс, Яб т., адир), Чўйндара (До., дара), Мумлайхона (Шо., қоя), Мумлайчи (Кт., тоғ тизмаси), Тузлоқдара (Бс., дара), Тузлоқтўқай (Тр., тўқай).
Позитивлик тамойили асосида номланишда объектдаги ўсимликлар дунёси ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади: Абрикли (Чр., адир), Андизли (Чр, Қм, Бс, Со, Шо., дара), Андизлов (До., адир), Арчамайдон (Шс., тоғ), Арчахут (Бс., дара), Бурғонли (Яб., адир), Дарайтут (Яб., дара), Дарғоз (Шс., дара), Жилғинчи (Қм., жой), Жувозарча (Қм.. яйлов), Зарангли (Яб., баландлик), Ирғайли (Қм., адир), Исванни (Қм., жой; Яб., тепа), Олволидара (Кт., дара), Пашмакли (Шо., адир), Чаканда (Со., адир), Чақишли (Шо., адир), Чийкамар (Қм., адир), Шибариколон (Шс., адир), Қамғоқли (Кс., яйлов), Сазоқли (Мк., чўл, дала), Салангли (Мк., дашт), Қамоқли (Жқ., адир) ва б.
Ҳайвон номлари ҳам номланишга муҳим омил бўлади: Айиқучди (Шс., дара), Асппар (Шс., дара), Биясиғмас (До., дара), Бўридаҳна (До., дара), Жайрахона (Шс., тепа), Жўжали (До., дара), Откамар (До., камар), Рубоҳхона (Шс., адир), Суғурли ( Қм., тоғ тизмаси), Туяяйлов (Қм., тоғ), Туяқисилди (Чр., Шс, Шо., дара), Қирғийли (Шс., дара).
Ундан ташқари, гидронимлар ҳам оронимларнинг юзага келишида ўзига хос фарқловчи белги бўлиб хизмат қилиши мумкин: Чашмакўл (Қш., тепа), Чашмикенагас (Қм., адир), Чашмиқипчоқ (Қм., адир), Чуранқудуқ (До., яйлов), Чуччикқудуқ (До., яйлов), Чаканда (< чоҳи канда “қазилган қудуқ”; Со., адир), Шакарбулоқ (Ғз., яйлов), Яғнав (< яхна об “совуқ сув”; Яб., адир), Қамчинбулоқ (Қм., адир), Қизқудиқ (До., жой), Қўшчашма (Бс., адир), Ғурбулоқ (До., тоғ), Туркманқуйи ( туркманча қуйи - “қудуқ”; Мб., яйлов), Арнали (Ғз., адир), Бўғмасой (До., дара), Жайловбулоқ (Чр., адир), Кўрчашма (Чр., дара), Моҳиёнкўл (Яб., адир), Оннажар (Ғз., жар), Оннали (Бс., адир), Оқарбулоқ (Чр., адир), Сардоба (Нш,, яйлов), Сардоба (Бс., адир), Сарчашма (Қм., Шс., адир), Чашмазор (Шс., До., Шо., Бс., дара).
Шунингдек, оронимларнинг позитивлик тамойили асосида вужудга келишида объектларнинг тарихий-ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ва бошқа омиллар асосида номланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунда: 1) этник номлар фарқловчи белги бўлиб хизмат қилади: Авғонтахта (До., баландлик), Батошоқ (Қм., баландлик), Баҳринтепа (Қм., тепа), Даражови (Шс., дара), Дараитурко (Қм., дара), Дарихитой (До., дара), Даштикалтатой (Со., дашт), Камаритурк (Ос., камар), Керайит (Қм., адир), Лўлимурда (Кт., Шс., адир), Манғити (До., тепа), Можарон (Шс., баландлик), Човлиқалоқ (До., яйлов), Чимбой (Қм., тоғ), Юртихитой (До., яйлов); 2) киши исмлари фарқловчи белги бўлиб хизмат қилади: Авзгардон (Яб., тепа), Аҳмадшайит (До., баландлик), Одил дўғма (Мк., яйлов), Қорабойтепа (До., тепа), Муротҳалқа (Шо., жой), Тахти Қорача (Самарқанд билан Китоб т., ўртасидаги довон); 3) диний тушунча ва тасаввурлар фарқловчи белги бўлиб хизмат қилади: Ажиназов (Қм., баландлик), Боботоғ (Сурхондарё вил., тоғ), Хўжаалмати (Шс., баландлик), Хўжабаркўҳ (Ос., тоғ), Хўжақиз (Шс., адир), Хўжақўчқор (Бс., баландлик), Хўжаҳисор (Бс., тепа), Шайтонқоқ (Кт., адир); 4) мансаб,
амал, унвон, табақа номлари фарқловчи белги бўлиб хизмат қилади: Дарғамурда (Кт., адир), Ҳожиқироқ (Шс., тепа).
Оронимияда позитивлик, кўпинча, оронимик индикаторлардан иборат бўлган жой номларида учрайди. Тадқиқотлардан шу нарса маълумки, индикаторлар объектнинг белги-хусусиятини жуда аниқ кўрсата олади: Камар, Кариз, Орна, Дўммоқ, Тумшуқ, Мўйноқ, Уват, Нурқай, Ширам, Сингир ва б.
Агар ном қанчалик қадимий бўлса, унинг номланган объект билан алоқаси шунчалик эҳтимол бўлиб қолади. Турдош сўзларнинг атоқли отларга айланиши ҳеч ким шубҳа қилмайдиган ва кўплаб мисоллар билан исботлаш мумкин бўлган оддий ҳодиса ҳисобланади. Оронимларни этимологик жиҳатдан тадқиқ қилишда унинг мазмунини изоҳлайдиган турли маълумотлар орасидан номланган объектнинг табиати ва моҳиятига энг мос келадиганини танлаб олиш лозим бўлади.
Аммо позитивликни ҳамма вақт ҳам бир томонлама олиб қарамаслик керак. Масалан, Оқтепа оронимини икки хил талқин қилиш мумкин; 1) объект, яъни тепанинг кўриниши, тупроғининг ранг-туси асосида номланган; 2) объект (тепа) нинг ҳажм-кўлами асосида, яъни шу типдаги бошқа объектларга нисбатан баланд бўлганлиги учун шундай номланган (оқ сўзи оронимияда баланд, катта, юксак тушунчаларини ифодалайди). Шунга ўхшаш, туркий тилларга тегишли Қаратау, Қаратуу, Қарадағ оронимлари – қора тоғ маъносини беради. Аммо минтақанинг географик жойлашиши ва табиий хусусиятларига кўра улардан келиб чиқадиган тушунчалар ўзаро фарқланиши мумкин. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда Қоратоғ – унчалик баланд бўлмаган, тупроқ таркибида ўсимликлар қолдиқлари мавжуд бўлмаган чўл характеридаги қуриқ тоғлар тушунчасини ифодалайди. Сибир
томонларда эса Қарату, Қаратағ – нинабаргли ўрмонлар билан қопланган тоғлар тушунчасини беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, оронимлар номинациясида позитивлик принципи кенг тарқалган қонуният ҳисобланади. Унда номланаётган объектга хос бўлган барча табиий хусусиятлар ва белгилар ёрқин акс этиб туради. Э. М. Мурзаев таъбири билан айтганда, у номланишда шакл ва мазмун жиҳатидан биринчи ўринда туради1.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish