Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Жанубий Ўзбекистон оронимларининг таркибий тузилиши



Download 1,52 Mb.
bet77/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
5.3. Жанубий Ўзбекистон оронимларининг таркибий тузилиши
Жанубий Ўзбекистон оронимларини таркибий тузилишига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1. Содда таркибли оронимлар.
2. Қўшма таркибли оронимлар.
3. Мураккаб таркибли оронимлар.


5.3.1. Содда таркибли оронимлар

Таркибий тузилишига кўра биргина луғавий асосдан иборат бўлган орографик объектлар номлари содда таркибли оронимларни ташкил этади. Улар ҳам, ўз навбатида, таркибида ясовчи кўрсаткичларнинг бўлиш-бўлмаслигига кўра икки турга бўлинади: 1) туб сўзлардан иборат содда оронимлар; 2) ясовчи кўрсаткичларга эга бўлган содда оронимлар.


Туб сўзлардан иборат бўлган оронимлар қуйидаги луғавий бирликлардан ташкил топган бўлади: а) орографик терминлардан иборат бўлади: Ағба (Қм., довон), Камар (тоғли ҳудудларда, жой), Газа (Бс., жой), Качар (Ғз., адир), Сангар (Мк., яйлов), Тарпи (Чр., баландлик), Тақир (До., баландлик); Кўтал (Чр., жой, қ-қ.), Ойдин (Нш., яйлов), Чимган (Ғз., адир), Қайғи (Бс., адир), Қасаба (До., баландлик), Қўнғир (Қр. шимолидаги тоғ),
Ғурум (До., баландлик), Ғурим (До., баландлик), Ҳасар (Чр., баландлик);
б) этнонимлардан иборат бўлади: Бармоқ (Қм., яйлов, баландлик), Лочин (Шс., чўққи), Манқа (До., адир), Ўлмас (Кўкабулоқ, тоғ), Уйқур (До., дара);
в) гидрографик терминлардан иборат бўлади: Кариз (Кт., адир), Орна (Ғз., жар).
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, уларнинг таркибида ҳеч қандай грамматик кўрсаткич мавжуд эмас. Бу номларнинг аксарияти апеллятив сўзларнинг, аниқроғи, орографик тушунчаларни ифодалайдиган сўз-терминларнинг, шунингдек, этнонимлар ва гидрографик атамаларнинг тўғридан-тўғри атоқли отга ўтишидан, яъни оронимлашувидан ҳосил бўлган. Уларнинг баъзилари ном таркибидаги компонентларнинг тушиб қолиши, яъни элипсис ҳодисаси натижасида ҳам ҳосил бўлган. Айрим субстрат характердаги оронимларнинг таркибидаги компонентлар хатто бирлашиб кетиб, ҳозирги ясалиш нуқтаи назаридан ажратиш имкони бўлмаган номлар ҳам учрайди. Бундай номлар туб асосли номлар сифатида қаралиб, морфемаларга ажратилмайди. Улар турли грамматик элементларни қабул қилиши ҳамда тузилишига кўра ўзгариши мумкин. Масалан, Газа – Газали, Юқори Газа, Ғурим – Ғуримли каби.
Содда ясама сўзлардан иборат бўлган оронимлар ясалишнинг ўзига хос ҳусусиятларини намоён этади. Мавжуд материалларнинг таҳлили бу турга кирувчи оронимларнинг ясалишида қуйидаги аффикслар иштирок этишини кўрсатди:
а) –ли аффиксли оронимлар: Абрикли (Чр., адир), Андизли (Чр., Қм., Бс., дара), Арнали (Ғз., адир), Аҳалли (Кт., адир), Бурғонли (Яб., адир), Дуволли (Бс., дара), Жўжали (До., дара), Ирғайли (Қм., адир), Исванни (Қм., Яб., яйлов, жой), Капали (Ғз., Шс., Мб., яйлов, дашт);
б) –зор аффиксли оронимлар. Бу аффикс асосдан англашилган нарса (экин, дарахт ва б.) кўп бўладиган жойни билдиради1. -зор аффиксининг шу хусусиятлари орографик объектлар номларининг ҳосил бўлишига асос бўлиб хизмат қилади: Пистазор (Шс., жой), Бодомзор (Шс., жой), Ғармазор (Қр. ш. жанубидаги жой);
в) –ча аффиксли оронимлар: Қизилча (Деҳқонобод тумани,баландлик), Шўрча (Қарши, дашт), Кўкча (Бухоро в., тоғ), Оқча (тоғ), Кўкчатоғ, Қорачатоғ (Тошкент, Самарқанд в.), Тахтақорача (Самарқанд ва Китоб ўртасидаги довон);
г) -ак аффиксли оронимлар: Кўҳак (Қўнғиртоғнинг қадимги номи), Сурхак (Кт., баландлик), Шерак (Шо., адир), Таллактоғ (Шо., тоғ), Бедак (Кт., жой);
д) -ма аффиксли оронимлар: Қазма (Ғз., дашт).
-ли қўшимчаси ҳозирги ўзбек тилида энг сермаҳсул қўшимчалардан биридир ва у от ёки сифатлардан сифат ҳосил қилади2. Ўтказилган таҳлилларнинг кўрсатишича, унинг бу хусусияти содда оронимларнинг ясалишида ҳам намоён бўлар экан. Маълумки, бу қўшимча туркий тилларда сифат ясовчи қадимий қўшимча ҳисобланади. Э. Бегматовнинг келтиришича, бу қўшимча тарихий битиклар тилида асос сўздан англашилган предметга эгаликни (āтли, қутлу каби), шахснинг касб-корини (саншлы – тикувчи, тўқувчи), маълум жойга мансубликни (шāмлы – сурияли) билдирувчи сўзлар ясаган3. Н.А.Баскаковнинг фикрича, –ли қўшимчаси генетик жиҳатдан –ли<-лиғ//-лиг//-лиқ//-лик шаклидан юзага келган1. Назаримизда бу фикрни Маҳмуд Кошғарий луғатида келтирилган басарлиғ тағ (саримсоқли тоғ)2, суғурлуғ тағ (суғурли тоғ)3, бақирлиғ тағ (мисли тоғ)4, сақақлиғ тағ (қийиғли тоғ)5, қурунлуғ тағ (тошли тоғ) каби сўз бирикмалари ҳам тасдиқлайди. Мана шундай сўз бирикмалари кейинчалик оронимларнинг вужудга келишига асос бўлган.
Бу аффикс асос сўзга қўшилиб, ундан англашилган нарса-предметни ўша жойда, объектда мавжудлиги, мўллиги каби тушунчаларни ифодаловчи номлар ясайди: а) ўсимликлар номларига қўшилиб келади: Абрикли, Андизли, Бурғонли, Ирғайли ва б.; б) дарахт номларига қўшилиб келади: Зарангли, Арчали, Жийдали; в) тупроқ таркибида бирон-бир минералнинг мавжудлигини кўрсатади: Ахалли (охакли), Чўянли; г) номланишга асос бўлган объект номига қўшилиб келади: Арнали, Дуволли, Капали, Ўтовли, Арпали (асли Арбали “довонли”), Дўлтали. Одатда, ном асосида –ли аффиксининг мавжудлиги номнинг иккинчи компоненти бўлишини тақоза этади. Бу иккинчи компонент вазифасини номланаётган объект бажаради. Шунга кўра, ном тўлиғича сўз бирикмаси шаклида бўлиши лозим эди: Андизли адир, Абрикли адир, Арчали довон, Арбали тоғ, Чўянли адир, Зарангли чўққи каби. Лекин номланишда учрайдиган эллипсис ҳодисаси сабабли объектни ифодалайдиган компонент тушиб қолган.
Оронимларнинг ясалишида характерли бўлган қўшимчалардан яна бири –ча ҳисобланади. Маълумки, -ча қўшимчаси топонимияда отларга қўшилиб, асосдан англашилган тушунчанинг кичрайтириш маъноларини ифодалайди. Лекин оронимияда бу қўшимчанинг хусусиятлари бирмунча кенглиги кузатилди. Жумладан, -ча қўшимчаси оронимияда сифатлар (асосан ранг билдирувчи) га ҳам қўшилиб келиб, уларни отлашишга хослайди. Бунда бу қўшимчани қабул қилган ранг-тус билдирувчи сўз ранг белгиси тушунчани эмас, балки номланётган объект тушунчасини ифодалайди. Бу ҳодиса ўзбек тилида –ча аффикси билан ясалган кичрайтириш шаклининг янги лексик маъно касб этиши, янги сўзга айланиш ҳодисаси билан қиёслаш мумкин1. Бунда ясалмалардаги кичрайтириш шакли йўқолади: шол (гилам) – шолча (гиламнинг бир тури), боғ (мевали дархтзор) - боғча (болалар боғчаси). Шунга ўхшаб, -ча аффикси оронимияда оқ, қора, қизил, кўк, шўр каби сифатларга қўшилганда сўзда кичрайтириш маъноси эмас, балки номланишга асос бўладиган объект тушунчаси ҳосил бўлади. Масалан: Қизилча, Оқча, Кўкча, Қорача Шўрча оронимларида шу ҳодисани кўриш мумкин. Шу хусусиятига кўра –ча аффиксини ороним ясовчи қўшимча деб ҳисоблашимиз асосли бўлади. Бу қўшимча воситасида ясалган жой номлари Ўзбекистон ва Қозоғистон топонимиясида учрайди. –ча аффиксидан ясалган номлар дастлаб ороним сифатида вужудга келиб, кейинчалик бошқа турдаги объект номларига ҳам ўтган. Жумладан, Оқчова (Чр., қишлоқ), Қорачатоғ (Самарқанд, Тошкент в., тоғ), Кўкча (Шс., Ғиждувон т., қишлоқ; Тошкент ш. жой; Бухоро в., тоғ; Панж дарёсининг чап ирмоғи), Кекшетау// Кўкчатоғ (Қозоғистондаги тоғ), Тахтақорача (Самарқанд билан Китоб ўртасидаги довон), Қизилча (До., Фарғона в., ирмоқ), Бўзшакўл//Бўзчакўл (Қозоғистондаги посёлка), Шўрча (Қр., жой) каби номларда бу ҳодиса кузатилади.
Содда ясалишга эга бўлган оронимлар таркибида келган форс-тожикча -ак аффикси тўғрисида ҳам шундай фикрларни айтиш мумкин. Бу аффикс ҳам -ча аффиксига каби отларга қўшилиб, асосдан англашилган тушунчани кичрайтириш, эркалаш шаклларини ҳосил қилади. Масалан, апеллятив
отлардан шаклланган Кўҳак (тоғча), Шерак (кичик тош ёки қоя), Бедак (толча) каби топонимлар таркибида келиб объектни кичрайтириб кўрсатишга хизмат қилган. Лекин бу аффикс оронимлар таркибида айрим аслий сифатлар ва баъзи отларга қўшилиб, кичрайтиришни эмас, балки номланишга асос бўлган объект тушунчасини ҳам ифодалаши кузатилди. Уни шу хусусияти асосида ороним ясовчи қўшимча деб ҳисоблаш мумкин. Жумладан, бу қўшимча Сурхак (чўққи), Таллактоғ (Талл+ак+тоғ) оронимлари таркибида келиб, шундай хусусиятни намоён этган.
Ўзбек тилидаги содда таркибли оронимларнинг морфологик жиҳатдан таҳлили уларнинг тузилишида қуйидаги моделлар мавжудлигини кўрсатди:
1) от асосдан иборат содда таркибли оронимлар: а) орографик терминлардан иборат бўлади: Ағба (Қм., довон), Камар (тоғли ҳудудларда, жой), Газа (Бс., жой), Качар (Ғз., адир), Сангар (Мк., яйлов), Тарпи (Чр., баландлик), Тақир (До., баландлик); Кўтал (Чр.. жой, қ-қ.), Ойдин (Нш., яйлов), Чимган (Ғз., адир), Қайғи (Бс., адир), Қасаба (До., баландлик), Ғурум (До., баландлик), Ғурим (До., баландлик), Ҳасар (Чр., баландлик); б) этнонимлардан иборат бўлади: Бармоқ (Қм., яйлов, баландлик), Лочин (Шс., чўққи), Манқа (До., адир), Ўлмас (Кўкабулоқ, тоғ), Уйқур (До., дара); в) гидрографик терминлардан иборат бўлади: Кариз (Кт., адир), Орна (Ғз., жар);
2) сифат асосдан иборат содда таркибли оронимлар: Қўнғир (Қр. шимолидаги тоғ), Сурхак (Кт., баландлик), Оқча (тоғ), Кўкча (тоғ), Қизилча (тоғ), Ингичка (дара), Ўйиқ (жой), Яланг (жой), Тақир (баландлик) ва б.
3) феъл асосдан иборат содда таркибли оронимлар: Қазма (Ғз., дашт).
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўзбек тилидаги содда таркибли тузилишга эга бўлган оронимларнинг асосий қисмини морфологик жиҳатдан от асосли номлар ташкил этиб, феъл асосли номлар эса жуда кам миқдорни ташкил этар экан. Демак, оронимларнинг ясалишида бу модел характерли эмас.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish