Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-шир//-шер//-жир//-жур компонентли оронимлар



Download 1,52 Mb.
bet68/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   82
-шир//-шер//-жир//-жур компонентли оронимлар. Ўзбекистон топонимлар таркибида учрайдиган орографик унсурлардан яна бири –шир//-шер//-жир//-жур формантидир. Келиб чиқиши жиҳатидан қадимий эроний тилларга мансуб бўлган бу формант, дастлаб, мустақил сўз сифатида қўлланилган ва “тош, қоя, тоғ, чўққи” маъноларини касб этган. Унинг топоформант сифатидаги вазифаси ҳам ўша даврлардан бошланиб, асосан, орографик объектларнинг номини ясашда намоён бўлган. У, кейинчалик, кўпгина эроний тилларда мустақил сўз сифатида қўлланиш фаолиятини тўхтатган. У ҳозир фақат помир тилида zer (жер) – тош; шуғнон тилида zir (жир-шир) – қоя, чўққи маъноларига эга2. Бу сўз Жанубий Ўзбекистон ҳудудидаги жой номлари таркибида сақланиб қолган. Жанубий Ўзбекистон замонавий топонимиясида таркибида -шир//-шер// -жир// -жер компоненти сақланиб қолган қуйидаги оронимлар учрайди: Шерак (Шо., адир) ороними ҳам эроний тилларга оид шер~шир – “тош” ёки “тоғ” сўзи ва кичрайтириш маъносини билдирувчи -ак аффиксидан ташкил топган. Демак, Шерак - тошли кичик баландлик ёки тоғча.
Шергаза (Шо., баландлик) ороними шер+газа шаклидаги қисмлардан ташкил топган. Газа - ошиб ўтиш йўли бўлган кичик баландлик. Шергаза - тошдан иборат газа (баландлик).
Ширан (Қм.,тепа) ороними эроний “шир” сўзи ва ан<он кўпликни билдирувчи қўшимчадан ташкил топган. Ширан~широн - тошлари кўп бўлган баландлик.
Кейинчалик, бу орографик термин замирида кўплаб бошқа турдаги объектлар номлари келиб чиққан. Жумладан, у Жануби Ўзбекистон ҳудудидаги бир қанча гидронимлар ва ойконимларнинг шаклланишига асос бўлган.
Бароз компоненти. Бароз эроний тилларга тегишли сўз бўлиб, ўзбек тилига «баланд жойи» маъносига эга. Тожикистонда бу сўздан ясалган топонимлар кўп учрайди: Барозго «баланд жой»1. Қиёсланг: осетинча barz «тўда, баландлик, қўрғон, кўплик»; бар «тоғ бағри», қадимги арманча бардзравандон «ясситоғлик». Бу сўз Авестода келтирилган Хар-Баразайти атамаси таркибида учрайди. У “Юксак хара” деб таржима қилинган2. Шундан билиш мумкинки, орографик характерга эга бўлган бу атама жуда қадимги тарихга эга. У орографик термин сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган. Қашқадарё, Самарканд ва Сирдарё вилоятларида бу терминдан шаклланган бир қатор топонимлар учрайди: Тўпчибойбароз, Каттабароз, Кичикбароз ва б.3. Шунингдек, Бузовут (Чр., қишлоқ) топоними таркибида ҳам шу термин сақланган. Бу ном сўғдча барз+овут компонентларидан шаклланган. У қадимда туркий тилларга ҳам ўзлашган. Эроний ва туркий тилларда бурз~борз ~ барз “баланд, юқори” вариантларида қўлланган. –овут ~ -оват ~ -ут – сўғдча ават “жой” сўзидан шаклланган1. Бу ном дастлаб ороним сифатида вужудга келиб, кейинчалик ойконимга ўтган.
Заравут (Шо., дара) ороними ҳам қадимги сўғд тилига тегишли деб қаралади. Бу жой Заравуткамар, Заравутсой деган номларга ҳам эга. Ундаги тошларда бундан қарийб 10 минг йиллар олдин чизилган 200 дан ортиқ ибтидоий одамлар ҳаёти билан боғлиқ расмлар мавжуд. Бу ном тарихий ясалишига кўра Зар+авут шаклидаги икки қисмдан ташкил топган. А.Л. Хромовнинг келтиришича, Юқори Зарафшонда “-авут” га дахлдор –овут ~ оват~ут формантларидан шаклланган Дасновут, Фатмовут, Рағмовут, Исковат, Филмовут, Ворсут, Ворсовут, Похут, Ашкут, Шовут, Чоровут каби топонимлар мавжуд2. Келиб чиқишига кўра эроний тилларга тегишли сар сўзи қадимги сўғд тилида ҳам “бош; юқори” маъноларида қўлланилган. У ҳозирги форс-тожик тилида ҳам шу маънода ишлатилади3. –овут ~ оват ~ ут форманти сўғдча ават “жой” сўзининг ўзгарган шакли ҳисобланади4. Демак, тарихий ясалишига кўра сўғд тилига тегишли бўлган икки мустақил сўзлардан шаклланган Заравут < Саровут ороними – “дара боши” тушунчаси асосида келиб чиққан.
Шунингдек, Хуфар (Со.) қишлоқ номи таркибида ҳам қадимги сўғд тилига тегишли орографик тушунчани ифодаловчи луғавий бирликлар сақланиб қолган. Бу номнинг асоси хуф, -ар эса пар~бар~вар – “юқори, баланд” шаклларида учрайдиган сўзнинг соддалашган кўриниши. Хуф сўзи қадимги эроний тилга оид кауфа “тоғ” сўзига бориб тақалади. Қадимги ва ўрта эроний тиллар даврида бу сўз хаф ~ хуф ~ хўф шаклларида қўлланилган. Ўрта форс тили даврига тегишли ёзма манбаларда кўф~кўҳ шаклларида учрайди. Помир тилларига тегишли хаф~хуф~хўф –“тоғ” шакли фақат Помир топонимиясида сақланиб қолган: Хуф, Пасхуф (қишлоқ номлари)1. Хуф сўзи Тожикистон топонимиясида ҳам “қоя, чўққи, баланд қоя” маъноларида учрайди2. Демак, Хуфар < хуфбар – “баланд тоғ” маъносига эга. Номнинг шакли ва маъносидан кўриниб турибдики, у дастлаб ороним сифатида шаклланган, кейинчалик ойконимга ўтган.
Ундан ташқари, шу сўзга дахлдор бўлган Ховот (Со.) топоними ҳам мавжуд. Унинг морфема таркиби хов+от. Хов~хуф~хўф~хаф – “тоғ”; “чўққи, қоя”. –т~ат ~от аффикси кўпликни билдиради. Ховот~хафат~хуфат – бир неча чўққилари, қоялари бўлган тоғ3. Демак, бу номнинг ҳам, дастлаб, ороним сифатида вужудга келиб, кейинчалик бошқа турдаки объект номига, яъни ойконимга ўтганлигини кўриш мумкин.
Кайфон (Ғз., тепа) ороними ҳам келиб чиқишига кўра қадимги эрон тилларига бориб тақалади. У тарихий ясалишига кўра Кауфа+н (-он) шаклига эга. Кауфа қадимги эроний тилда “тоғ” маъносидаги орографик тушунчани ифодалайдиган сўз, -он сўғдча ўрин-жой оти ясовчи аффикс ҳисобланади. Демак, кайфон<кауфаон – “тоғ, баланд тепа” маъносига эга.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish