Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet67/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82
-мас//-мос компонентли оронимлар. Жанубий Ўзбекистон оронимиясида таркибида мас ва унинг фонетик варианти мос формантларидан шаклланган номлар ҳам учрайди. Жумладан, Қорамас (До., тоғ), Сармос (Бс., тоғ), Зармас (Яб.,тоғ), Ҳазармас (Шс., тоғ) ва б. Бугунги кунда оронимлар ва айрим топонимлар таркибида формант сифатида сақланиб қолган бу сўз асли келиб чиқишига кўра шарқий эроний, аниқроғи сўғд тилига бориб тақалади. Демак, бу сўз сўғд тилида мос~мас – “тоғ, тоғ тизмаси; чўққи, қоя; баландлик” маъноларига эга бўлган. Айрим оронимлар таркибида аниқловчи компонент бўлиб келишига қараганда, бу сўз “баланд, юксак” каби белги билдирувчи маъно хусусиятини ҳам намоён қилган. –мас ~маз~мос ва буларнинг яна бир фонетик варианти –маст компонентли номлар Ўзбекистон ва ва Тожикистоннинг тоғли ҳудудлари топонимиясида учрайди: Мастчоҳ//Матчо (Тожикистондаги тоғ, қишлоқ, туман номлари), Мачай//Матчо (Бойсундаги қишлоқ). Унинг маъно хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги оронимларни изоҳлаш имконияти туғилади. Зармас Яккабоғ шарқидаги тоғ номи. Бу каби номлар Зармос~Зормос~Зармас~ Зармост~Зармаст каби турли шаклларда талаффуз қилинади. X – XII аср тарихий ёзма манбаларида Муқанна ва унинг қўшинлари қароргоҳи Зармаз (яъни Зармас) деган жойда бўлганлиги қайд этилган1. Ном тарихий ясалишига кўра қўшма сўз шаклида бўлган: Зар+мас. Зар сўзи эроний тиллардаги сар “бош” сўзининг фонетик ўзгарган шакли бўлиб, у топонимияда “юқори, баланд, юқори жой” каби маъноларда ҳам қўлланади. Бойсундаги Сармос тоғ номи таркибида бу сўз ўзгармасдан сақланган. Бу сўз купгина топонимлар таркибида учрайди: Зарабоғ, Заркент, Заравут, Зарметан, Зарман ва б. Демак, Зармас номи – баланд тоғ маъносига эга деб изоҳласак, тўғри бўлади. Шунингдек, Бойсун ва Деҳқонобод туманлари ҳудудида Қорамос номли тоғ мавжуд. Бу ном ҳам тарихий ясалишига кўра икки қисмдан ташкил топган қўшма ном: Қора+мос. Номнинг биринчи компоненти бўлиб келган қора сўзи оронимияда номланаётган объектнинг ўлчови ёки баландлигини меъёрдан паст, яъни унчалик баланд эмаслигини ифодалаб келади. Номнинг иккинчи компоненти бўлиб келган –мос форманти эса объектнинг турини кўрсатиб келган. Демак, Қорамос ороними – паст тоғ, унчалик баланд, юксак бўлмаган тоғ ёки чўққи маъносини ифодалайди. Бу ном Сармос “баланд, юксак тоғ” оронимига зид маъно хусусиятни касб этади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish