Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet63/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   82
Асқар компоненти. Оронимлар таркибида ўзига хос характер-хусусият намоён қиладиган лексемалардан бири асқардир. Жанубий Ўзбекистон оронимиясида бу сўздан ташкил топган номлар учрайди. Асқартепа (Яб.,тепа), Асқарчўққи (Яб., чўққи), Асқарширам (До., баландлик), Асқарқир (Яб., қир) оронимлари шулар жумласидандир. Шунингдек, “Маликаи айёр”,
“Ойсулув”, “Орзигул”, “Алпомиш”, “Балагардон”, “Муродхон” каби ўзбек халқ достонларида Асқартоғ номи кўп учрайди. Бу ном тарихий ўрнига эга эмас. У умумий тарзда “баланд тоғ” тушунчасини ифодалаган. Ўзбек тилида асқар сўзи апеллиятив сифатида қўлланилмайди. У фақат Асқар киши исми шаклида учрайди. Асқар сўзи айрим ўзбек шеваларида маълум бир кўринишда сақланиб қолган. Жумладан, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Қирғизистоннинг Янгийўл туманлари аҳолиси нутқида тоғ асқаси (тоғнинг юқори нуқтаси, баланд жойи, тоғ чўққиси) бирикмаси шаклида қўлланади1.
Бу сўз бир қанча ҳозирги туркий тилларда қўлланади. Жумладан, қорақалпоқ тилида асқар – “баландлик, чўққи; юқори, юксак”2, қозоқ тилида асқар – “жуда баланд тоғ, ўтиб бўлмас тоғ”3. Қирғиз тилида асқар – “ўтиб, ошиб бўлмас юксак қояли тоғ” 4 маъноларига эга. Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз тилларида асқар тау, аскар тау, аскар тоо, аскар таш бирикмаси мавжуд бўлиб, у “жуда баланд, усти доимо қор билан қопланувчи тоғ, энг юксак тоғ” маъносини англатади. Мўғул тилида асга ~ аска – “тош уюми, тошни уйиб қилинган баландлик” тушунчасини ифодалайди5. Ўтмишда тоғли халқлар учун бундай тош уюмлари муқаддас саналган. Шунинг учун ҳам асқа // асқар сўзида ҳам тоғ культи, яъни тоғ-тошларни муқаддаслаштириш, уларга сиғиниш тушунчалари ўз аксини топган. Юқорида айтилган фикрлардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, Жанубий Ўзбекистон оронимиясида асқар сўзи орографик объектларнинг номлари таркибида аниқловчи сўз бўлиб келиб, номланаётган объектнинг нисбатан баландлиги, юксаклигини ифодалайди. Демак, Асқартепа – бошқа тепаларга нисбатан баланд бўлган тепа; Асқарчўққи – атрофидаги бошқа чўққиларга нисбатан юксакроқ бўлган чўққи; Асқарширам (ширам - бир томони тик жарлик бўлиб, бошқа томонлари яссироқ ёки қияроқ бўлган чўзиқ баландлик) – баланд ширам, юксак баландлик; Асқарқир – юксак баландликка эга бўлган қир.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish