Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Киши исмлари асосида юзага келган оронимлар (Антропооронимлар)



Download 1,52 Mb.
bet53/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82
2. Киши исмлари асосида юзага келган оронимлар (Антропооронимлар).
Киши номлари асосида оронимларнинг вужудга келиши ҳам характерли бўлиб, у ўзига хос хусусият касб этади. Бунинг сабаби шундаки, киши номлари оронимлар таркибида турли сабаб ва омиллар туфайли қатнашиши мумкин.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, антропооронимлар кўпинча мулкий мансублик тамойили асосида шаклланар экан. Орографик объект (тоғ, тепа, қир, яйлов, дашт, дара ва б.)лар кимга тегишли, қарашли бўлса ўша кишининг номи билан аталиши мумкин: Авазгардон (Яб., тепа), Одил дўғма (Мк., яйлов), Қорабойтепа (До., тепа), Муротҳалқа (Шо., жой), Пирматбоботепа (Қш.), Ойтуғдитепа (Қш.), Норумбойтепа (Қш ), Қорасочмомонинг ўтириши (Шс., жой), Болтошнинг қири (Шс.), Тугалоқсоқолнинг саҳани (Шс.), Мирзабобонинг тепаси (Шс.) ва б. Бирон кишининг қатл қилиниши ҳодисаси ҳам оронимнинг келиб чиқишига омил бўлиши мумкин: Аҳмадшайит (До., баландлик).
3. Диний тушунча ва тасаввурлар асосида юзага келган оронимлар (Агиооронимлар). Тарихий моддий ва ёзма манбалардан маълумки, инсонлар қадим замонлардан, яъни диний тасаввурлар пайдо бўлган даврлардан бошлаб, тоғларни ҳам муқаддас, илоҳий куч-қудратга эга деб тушунишган ва уларга сиғиниб келганлар. Бу ҳодиса, тоғли ҳудудларда яшаган халқларда, айниқса, кенг тарқалган. Шу сабабли тоғларни илоҳийлаштириш, яъни тоғ культи оронимларда ҳам ўз аксини топган. Фанга маълум энг қадимги ёзма манба ҳисобланган “Авесто”да ҳам бу тўғрисида керакли маълумотларни кўриш мумкин. Жумладан, унинг “Ҳуварно қасидаси” (19-яшт, Замяд яшт) қисмида
тоғлар мадҳига алоҳида ўрин берилган: “Мазда бунёд айлаган Ушидарно тоғларига, Мазда бунёд айлаган қавайлик саховатпеша Ҳуварога, Мазда инъом айлаган қўл етмас Ҳуварнога шодликлар, дуо-ю олқишлар, шон-у шарафлар бўлсин”1.
Диний эътиқод ва тушунчалар, шу асосда келиб чиққан халқ урф-одатлари ҳамда маросимлари, муқаддас, илоҳий деб қаралган нарса, воқеа-ҳодиса ва жойларни ифодаловчи сўзлар воситасида яратилган оронимлар ҳам
ўзига хос ўрин тутади. Жанубий Ўзбекистон оронимларининг ясалишида диний тушунчалар билан боғлиқ қуйидаги компонентлар фаол иштирок этишини кузатиш мумкин:
1. Хўжа компонентидан ташкил топган оронимлар: Хўжаалмати (Шс., баландлик), Хўжабаркўҳ (Ос., тоғ), Хўжақиз (Шс., адир), Хўжақўчқор (Бс., баландлик), Хўжаҳисор (Бс., тепа), Хўжақизил (Шс., қоя).
2. Ота компонентидан ташкил топган оронимлар: Бошқопота (Шс., тепа), Бобосултонота (Шс., тепа), Қайрағочота (Шс., тепа), Қизмозорота (Шс., тепа).
3. Ҳазрат компонентидан ташкил топган оронимлар: Ҳазрати Султон (Шс., тоғ), Ҳазрати Башир (Кт., тоғ).
Шунингдек, турли диний тасаввурлар ва тушунчалар билан боғлиқ сўзлар воситасида ҳам ясалганлигини кўриш мумкин: Ажиназов (Қм., баландлик), Боботоғ (Сурхондарё вил., тоғ), Шайтонқоқ (Кт., адир). Дулдулнинг изи (Яб., қир).
Айрим оронимларнинг таркибида ҳозирда ўзбек тилида қўлланмайдиган диний тушунчалар билан боғлиқ архаик элементларни учратиш мумкин. Жумладан, Оқчава (Чр., қ-қ.) топонимида шу хусусиятни кўриш мумкин.
Т. Нафасов бу номни оқча+ва шаклидаги компонентларга ажратиб, унинг –ва компоненти аслида уба шаклида бўлганлигини қайд этган1. Қирғиз тилида обоо – тош уюми, тош тепа (тоғ устида унинг руҳи шарафига тошни уйиб қилинган кичик тепа), чегара белгиси сифатида қилинган уюм, марза2. Обото (< уба+ту) – тепа, дўнглик, баландлик, қўрғон3. Олтой тилининг шимолий диалекти туба кижи татарлари тилида обоо, обого – тош уюми, тоштепа, тошдан қилинган сунъий баландлик4. Олтой тили грамматикасида келтирилишича, обо, обого сўзи мўғул тилига оид бўлиб, олтойлик бутпарастлар орасида тоғ руҳи шарафига тош уйиб кетиш одати тушунчасини ифодалайди1. Обалар тоғ чўққилари, тоғларнинг ошиб ўтиладиган жойларида, йўлларнинг туташ ва айрилиш жойларида, ер эгаларига тегишли ҳудуднинг четларига ўрнатилган. Бундай жойлар кейинчалик дин ҳомийлари томонидан муқаддаслаштирилиб, уларга сиғиниш анъанаси вужудга келган2. Демак, Оқчава топоними дастлаб оқча+уба шаклида вужудга келган бўлиб, номнинг биринчи компоненти оқча сўзи орографик объект тушунчасини ифодалайди. Уба сўзи эса унга баландлик, тепа ёки тоғни илоҳийлаштирувчи, муқаддаслигини ифодаловчи компонент сифатида қўшилган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish