Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 1,52 Mb.
bet4/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
КИРИШ


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида ономастика, хусусан, топонимиянинг бир тури сифатида оронимия ҳам халқ тарихи ва тил тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, миллий тил, халқнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, маданий-маънавий муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи лисоний манба ҳисобланади.
Дунё тилшунослигида оронимлар тил ва диалектларнинг ривожланиш ва шаклланиш тарихига тегишли бир қанча масалаларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Чунки уларда маълум бир ҳудудда истиқомат қилаётган у ёки бу халқнинг ғоявий-сиёсий, иқтисодий-маданий, этник таркиби ва келиб чиқиши, миграция ва интеграция ҳамда бошқа ҳодисаларга тегишли воқелик акс этади. Ҳатто оронимлар мазкур минтақалар табиий-географик шароитларининг тарихий ўзгаришлари динамикаси тўғрисида ҳам муҳим маълумотларни бериши билан қимматлидир.
Дунё тиллари, хусусан, Ўзбекистон топонимик тизимида оронимлар ҳам маълум бир тарихий давр маҳсули бўлмай, улар бир неча ўн асрлар давомида шаклланган. Шунинг учун ҳам унда Ўзбекистон ҳудудида турли даврларда истеъмолда бўлган турли тиллар ва лаҳжаларга тегишли оронимларни учратиш мумкин. Ўзбек халқининг тарихий ўтмиши, тарихий этнографияси, айниқса, ўзбек тилининг қадимги тарихини ўрганишда муҳим илмий қизиқиш уйғотадиган, генетик жиҳатдан қариндош (асосан), ҳам қариндош бўлмаган (қисман) тил ва лаҳжаларга мансуб фонетик, луғавий, луғавий-маъновий ва грамматик жиҳатдан ниҳоятда муҳим архаик элементлар - палеооронимларда сезиларли миқдорда сақланиб қолган. Шу сабабли ўзбек тили оронимларининг салмоқли қисмини ташкил қилувчи, халқнинг қадимги этнографик элементларини ўзида акс эттирган бу палеооронимлар ўзбек халқининг этногенезини, уларнинг таркибига кирувчи компонентлар (қабила, қабила бирлашмалари ва б.)ни, этник жараёнинг амалга ошиш шакллари (консалидация ёки ассимиляция)ни, ўзбек тилининг шаклланиш тарихи ва тараққиёт йўлларини, халқнинг турмуши ва ҳўжалик юритиш тарзи, моддий ва маънавий маданиятини ўрганишда бебаҳо манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу фикрнинг тўғрилиги яна шунда кўринадики, палеооронимлар архаик элементларни ҳар қандай ёзма манбага қараганда ўзида кўпроқ сақлаб қолган. Уларнинг баъзилари, айтиш мумкинки, ҳатто қадимги ёзма манбалардан ҳам қадимийдир.
Топонимик тизимда ўзининг табиийлиги, қадимийлиги ва турғунлиги билан характерланувчи оронимлар, айрим илмий мақолалар, топонимияга оид тадқиқотларни ҳисобга олмаганда, ўзбек топонимикасида ҳозирга қадар тўла тўпланмаган ва монографик аспектда тадқиқ этилмаган. Натижада ўзбек тили топонимикасида оронимика соҳасининг илмий-назарий масалалари, оронимларнинг топонимик тизимда тутган ўрни, лисоний табиати, номланиш тамойиллари, лексик-семантик хусусиятлари ва маҳаллий шеваларга муносабати ҳам алоҳида ўрганилмаган.
Оронимларни тўплаш, лисоний жиҳатдан тадқиқ этиш улар тегишли бўлган ҳудуд тарихи, географияси, табиати, орографияси, аҳолининг этник таркиби, этнографияси, диалектологиясини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Юқорида қайд этилган далиллар ва хусусиятлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарори, 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси, 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони, 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонига мувофиқ тасдиқланган “2020 — 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш
концепцияси”1 каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish