Услубиѐти. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, мультимедиа
технологиясининг услубиѐти юқорида таъкидланганидек, компьютерли
таълимга асосланган бўлади.
Ушбу услубиѐт бўйича ўрганиладиган материаллар компьютер
хотирасига киритилган бўлади. Тарбиячи машғулотни бошлашдан олдин,
дастлаб материални (маълумотни) монитор экранига чиқаради. Сўнгра,
тарбияланувчиларни
диққатларни
экрадаги
материалга
қаратади.
Тарбияланувчилар материални кўриб танишиб олганларидан кейин, тарбиячи
улар билан мулоқатга ва савол-жавобга ўтади. Савол-жавоб технологик
харитага киритилган режа асосида олиб борилади.
Агар МТМдаги компьютерлар сони 5-6 дан ортиқ бўлса, машғулот
фронтал равишда, битта бўлса, ундан навбатма-навбат фойдаланилган ҳолда
ўтказилади. Бундай ҳолда таклиф этилган биринчи тарбияланувчи тарбиячи
томонидан берилган саволга тўғри жавоб бера олмаса, иккинчисидан сўралади.
Машғулот давомида ўрганиладиган материалларни ҳар бир бўлакчасини
тарбияланувчилардан кейин тарбиячининг ўзи хулосалаб боради.
129
Компьютерда бажариладиган элементар математик амалларни тарбиячи
назорати асосида тарбияланувчиларнинг ўзлари мустақил бажарадилар. Шу
боисдан, бир вақтда тарбияланувчиларнинг компьютер саводхонликлари ҳам
ривожланиб боради.
Компьютер-анъанавий машғулотларда фойдаланиладиган тарқатма
материалларни ўрнини боса олади. Масалан, анъанавий усулда ҳарфлар ва
рақамлар тарқатма материал сифатида картон қоғоздан тайѐрланиб келинади.
Мультимедиа технологиясида эса, улар монитор экранида тайѐр ҳолда
кўрсатилади .
5-10 дақиқали икинчи босқич (дам олиш босқич)идан сўнг, учинчи
босқичда биринчи босқичда компьютердан фойдаланиб, ўрганилган
материаллар савол-жавоб асосида мустаҳкаланади ва тарбиячиларнинг
билимлари баҳоланади. Машғулот охирида уйга вазифа берилади.
Тарбиячиларга уйга бериладиган топшириқлар компьютерсиз бажариладиган
бўлиши максадга мувофиқ. Масалан, ҳовлидаги дарахтларни санаб келиш,
қайчи ѐрдамида қоғоздан учбурчак, тўртбурчак шаклларини, А ҳарфини ясаб
келиш каби топшириқлар берилади.
Мультимедиа технологиясидан фойдаланиб машғулот ўтказишда
аналогия услубидан фойдаланиш самарали натижа беради. Масалан,
компьютернинг ташқи қурилмаларини ўрганишда телевизор билан таққослаб
тушунтириш мумкин. Компьютер ѐзув ишларини амалга оширишда, механик
ѐзув машинаси билан таққосланади.
Сонларнинг катта-кичиклиги ўрганилаѐтганда 10 сўмлик пулнинг
миқдори каттами ѐки 5 сўмлик пулнинг миқдори каттами деб сўралса, 6-7 ѐшли
болалар ушбу миқдор (сон)ларни тезгина билиб оладилар.
Буюмларнинг паст-баландликларини ўрганишда ―Укангнинг бўйи
баландми?– ѐки сенинг бўйинг баландми?‖ деб савол қўйилса,
тарбияланувчиларга тушунчанинг моҳияти тезгина аѐн бўлади. Ёки ―Бир
қаватли уй баландми ѐки икки қаватли уй баландми‖ деб савол қўйиш мумкин.
130
Е.И.Тихиеванинг фикрича, билимлар мазмунини тизимлашда тарқоқ
объектларни ўхшашликларига кўра гуруҳларга бирлаштириш (ҳашоратлар, уй
ҳайвонлари, транспорт ва бошқалар) яхши натижа беришини таъкидлаган.
Мультимедиа технологиясидан фойдаланилган машғулот (компьютерли
таълим) да слайд, тақдимот ва бошқа кўргазмали воситалар тайѐрлашда, энг
аввало болаларга яқин бўлган ҳодисалар, буюмлар, объектлар, уй-рўзғор
анжомларидан, шунингдек ўзлари билган оиладаги кундалик мулоқотлардан
фойдаланиш керак.
Масалан, 10 сони ичида айириш амалини бажаришда тарбиячи
тарбияланувчидан ―Онанг сенга 10 та конфет берди, шундан учтасини укангга
бердинг. Ўзингизда нечта конфет қолди?‖- деб савол берса, кундалик
турмушида учраб турадиган масала бўлганлигидан, бола ушбу масалани
тезгина ҳал эта олади. Шундан кейин, монитор экранига чиқарилган 10 та
‖буюмдан‖ 3 тасини айирилса, нечта буюм қолишини тезгина айтиб беради.
Машғулотнинг технологик харитаси. МТМ ларнинг мактабга тайѐрлов
гуруҳларида машғулотлар гарчи дарс шаклда ўтказилмаса-да, тарбиячи у ѐки
бу мавзу материали бўйича ўзига машғулот технологик харитасини тузиб
олиши керак. Харитада: мавзу, мақсад ва вазифалар, машғулот жараѐнининг
мазмуни, машғулот жараѐнини амалга ошириш технологияси, кутиладиган
натижалар, келгуси ишлар, уйга вазифалар акс этиши керак.
Компьютерли машғулот асосан МТМларнинг мактабга тайѐрлов
гуруҳлари (6-7ѐш) учун мўлжалланганига қарамасдан, кўп ҳолларда ѐш
гуруҳларда ҳам фойдаланиш мумкин. Айниқса, ѐш гуруҳлардаги
тарбияланувчиларга компьютер экранига тарбиячининг изоҳи билан турли
қизиқарли тарбиявий ўйинлар ѐки болалар ҳаѐтига доир кўргазмаларни
намойиш этиш қўл келади. Мактабгача ѐшдаги болалар таълим - тарбиясига
қўйиладиган Давлат талаблари ва стадартларида мактабга тайѐрлов гуруҳи (6-7
ѐш) учун саводга тайѐрлаш, элементар математик билим ва атроф оламни
ўрганиш, таълим ўйинлари йўналишлари бўйича қуйидагилар қайд этилган:
нутқ ўстириш бўйича нутқнинг товуш маданиятини шакллантириш, ижодий
131
ҳикоя қилиш, нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш, луғатини
бойитишни фаоллаштириш, математика бўйича сон ва саноқ, миқдор
(катталик), шакллар, фазовий тасаввурлар, вақт ҳақида тасаввур. Таълимий
ўйинлар бўйича рангни топ (рангларни тўғри ажратиш), шаклни топ (доира,
квадрат учбурчак ва бошқа шакллар), ҳалқаларнинг шакли ва ранглари бўйича
ўйинлар, экологияга оид ўйинлар ва турли хил анъанавий ривожлантирувчи
ўйинлар, табиат билан таништириш бўйича гулзорга экскурсия, пахта даласига
экскурсия, мусича ва каптарни кузатиш, уларнинг хусусиятлари ва фарқи, ҳаво
ва унинг хоссалари билан таништириш, сув ва унинг хусусиятлари билан
таништириш киради.
Қуйида мултимедиа технологияси асосида ташкил этиладиган машғулотлардан
бир нечта намуналар келтирамиз.
Машғулотлардан биринчиси, бош ―А‖ ҳарфини ўргатиш - ролли (ижроли)
мультимедиа воситасига асосланган, бошқа ҳарфлар эса, дастурлар асосида
яратилган слайдлар ва тақдимотлар асосида олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |