199
1. Таълимий-ривожлантирувчи ўйинлар сифатида фойдаланиш.
Ушбу компьютерли ўйинни амалга ошириш мобайнида қуйидаги
материаллар қўшимча ўрганилади ва такрорланиб, мустаҳкамланади:
1. Геометрик шакллар(квадрат ва доира).
2. Рангларни фарқлаш.
3. ― «Сичқонча»дан ― фойдаланиш.
Биринчи ўйин машғулот шаклида ўтказилади, машғулот давомийлиги 15
дақиқа бўлиб, уни ўтказиш учун, тарбиячи даставвал компьютер(монитор)
экранида ― шаклларни устма –уст қўйиш‖ ўйинини чиқаради.
Сўнгра гуруҳ тарбияланувчиларига:
1) ўйин мақсади ва вазифалари;
2) ўйин тартиби ва қоидаси билан таништирилади.
Ўйиннинг мақсади: таклиф этилган компьютерли ўйин билан
таништириш, «Сичқонча» билан ишлаш малакасини ҳосил қилиш, геометрик
шакллар, квадрат ва доира бўйича билимларини мустаҳкамлаш. Болаларга
шаклларни устма-уст тўғри қўйишни ўргатиш.
Ўйин тартиби: тарбиячи тарбияланувчиларни олдин юқоридаги
қатордаги шакллар билан таништиради, сўнгра пастки қатордаги шакллар
билан таништиради ва уларнинг рангларига эътибор беришни таъкидлайди.
Вазифа: юқори қатордаги шаклларни устма-уст қўйиш натижасида,
пастки қатордаги қайси шакл ҳосил бўлишини айтиб бериш ва «Сичқонча»
ѐрдамида буни амалга ошириш.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Алибекни компьютер рўпарасига ўтказиб, экранда қандай
шаклларни кўраяпсан ва улар нечта қаторда жойлашган.
Алибек: икки қаторда, юқори қаторда учта шакл, пастки қаторда тўртта
шакл.
Тарбиячи: қандай шакллар экан.
Алибек: иккита доира ва бешта квадратдан иборат.
Тарбиячи: шаклларнинг ранглари қандай тусда.
200
Алибек: юқори қатордагилар биринчиси кўк, иккинчиси
қизил, учинчиси яшил дейди
Тарбиячи гуруҳ тарбияланувчиларига ҳам Алибек айтганларини
такрорлатади.
Сўнгра ―Шаклларни устма-уст қўйиш‖ ўйинига ўтилади.
Тарбиячи: Алибек қани айт-чи, юқоридаги қатордаги шаклларнинг
биринчисини пастда, иккинчисини унинг устига (ўртада), учинчисини
иккинчисининг устига кетма-кет жойлаштирилса, пастки қатордаги қайси
шаклнинг кўриниши ҳосил бўлади.
Алибек: пастки қатордаги шаклларни кузатиб, фикр юргиза бошлайди ва
рангларга эътибор қилиб, пастдаги қатордан иккинчиси дейди. Тарбиячи
«Сичқонча»ни айтган шаклига олиб боришни топширади.
201
Алибек: «Сичқонча»ни айтган шаклга олиб боради. Натижада юқоридаги
шакллар
ҳаракатга
келиб
таъкидланганидек, бир-бирларини
устига
жойлашадилар ва Алибек ўйинни бажарган бўлади.
Агар Алибек пастки қатордан биринчисини, тўртинчиси ѐки учинчисини
танлаганда эди, ўйинни бажара олмаган бўлар эди. Тарбиячи компьютерли
таълимий-ривожлантирувчи ўйинлар натижасини баҳолаши ҳам мумкин.
Бунинг учун, Алибекка яна икккита ўйинни бажаришни таклиф этади. Агар
Алибек, учала ўйинни тўғри бажарса, 3 балл(аъло), агар иккитасини тўғри
бажарса, 2 балл(яхши) ва агар биттасини тўғри бажарса 1 балл(қониқарли)
қўяди. Шу билан бирга, баҳолаш пайтида сонларни санаш, геометрик
шаклларни аниқлаш ва ранг танлашларига ҳам эътибор қаратилади. Бу ерда
шуни қайд этиш керакки, ўйинларнинг қолган 44 таси ҳам шу услуб билан
амалга оширилади.
Яратилган ва юқорида қайд этилган компьютерли ўйинлардан
машғулотдан ташқари 15 дақиқа давомида ривожлантирувчи ўйинлар сифатида
фойдаланиш мумкин. Бу ҳолда ўйин тартиби қуйидагича бўлади:
компьютер олдига 3 нафар тарбияланувчи таклиф этилади ва улар,
юқоридаги усул ѐрдамида бирин-кетин биттадан ўйин бажарадилар.
Тарбиячи ҳар бир тарбияланувчига ўйинни бошла дейиш билан вақтни
белгилайди ва уни бажариб бўлган вақтни аниқлайди. Сўнгра, иккинчи
тарбияланувчига навбат берилади. Унинг ўйинни бажарган вақти ҳам
аниқланади. Сўнгра, учинчи тарбияланувчи ўйинни бажаради. Унинг ўйинни
бажарган вақти ҳам аниқланади ва тарбияланувчиларнинг бажарган ўйинининг
тўғрилиги ва фойдаланилган вақтига кўра ўйин ғолиби аниқланади.
Шундай қилиб, ―Шаклларни устма-уст қўйиш ўйинидан:
1)таълимий ;
2)ривожлантирувчи ўйин сифатида фойдаланиш мумкин.
Иккинчи ўйин. Ҳарфларни ўргатишга доир компьютерли таълим ўйини.
(Бош ҳарфларни расмлар устига жойлаштириш)
202
Тарбиячи ушбу компьютерли таълимий ўйинни ўтказиш учун ҳам
дастлаб ўйин мақсади, тартиби, вазифасини тарбияланувчиларга етказади.
Ўйиннинг мақсади: болаларда бош ҳарфларни фарқлаш ва
«Сичқонча»дан фойдаланиш малакасини ҳосил қилиш.
Ўйин тартиби : расмда келтирилган предметларнинг номларини айтиш.
Расм устига бош ҳарфларни жойлаштириш.
Вазифа: ўйинни ким тезроқ бажариши.
Ғолибни аниқлаш: ўйинга галма-гал учта тарбияланувчи қатнаштирилади,
улар бирма–бир компьютер олдида ўтириб, ўйинни бажарадилар. Тарбиячи эса,
ҳар бир тарбияланувчининг ўйинни тўлиқ бажарган вақтини аниқлаб боради.
Уччаласидан ким кам вақт мобайнида ўйинни бажарган бўлса, у ғолиб деб
топилиб, баҳоланади ва рағбатлантирилади.
Ўйиннинг бориши: тарбиячи компьютерни ишга туширади ва монитор
экранида компьютер хотирага киритилган тақдимот дастури, яъни олма, анор
ва тарвуз расмларини ва улар остида жойлашган турли хил бош ҳарфларни
чиқаради.
Тарбиячи: болалар, экранда нималарнинг расмларини кўряпсизлар?
Болалар: олма, анор ва тарвуз ва қовунни кўраяпмиз.
Тарбиячи: уларнинг остида нималар жойлаштирилган?
Болалар: турли хил бош ҳарфлар жойлаштирилган.
203
Тарбиячи: энди, расмлар устига олма, анор ва тарвузларнинг биринчи
бош ҳарфини жойлаштириш ўйинини бошлаймиз.
Тарбиячи: болалар, вазифа расмларда ҳарфларни жойлаштириш. Ким
тезроқ ҳарфларни расмлар устига жойлаштириб чиқса, у ўйин ғолиби бўлади ва
«Сичқонча» билан ишлашни яна бир марта так рорлайди. Сўнгра,
Абдуҳамидбекка бошла дейди.
Абдуҳамидбек: Олдин қайси ҳарфларни қайси расмга жойлаштириш
кераклигини ўйлаб кўради ва О, А, Т,Қ ҳарфлари дейди .
Тарбиячи: «Сичқонча»дан фойдаланишни яна бир марта такрорлайди ва
бошла деб вақтни белгилайди. Абдуҳамидбекнинг бажараѐтган ишини бошқа
тарбияланувчилар кузатиб турадилар.
Абдуҳамидбек: расмлар устида ҳарфларни жойлаштириб, мана бажардим
дейди.
Тарбиячи: шу заҳоти вақтни белгилаб, Абдуҳамидбек вазифани қанча
вақтда бажарганлигини аниқлайди.
Тарбиячи: энди навбат Алибекка, уни компьютер олдига ўтқазади ва
Алибек Абдуҳамидбек бажарган ўйинни кўриб турдинг, сен ҳам шу ўйинни
бошла дейди.
Алибек: олма, анор,тарвуз ва қовунларнинг номини айтиб, уларга мос
ҳарфларни жойлаштиради, бу жараѐнни бошқа тарбияланувчилар ва тарбиячи
кузатиб туради. Алибек ўйинни бажариб бўлиши билан, тарбиячи кетган
вақтни белгилайди.
Тарбиячи: ўйин навбати Жаҳонгирга деб, компьютер олдига Жаҳонгирни
ўтқазади ва вақтни белгилайди.
Тарбиячи: Жаҳонгирни ўйини бажаришга сафрлаган вақтни аниқлаб,
натижани эълон қилади ( Абдуҳамидбек 2 дақиқада, Алибек 2.5 дақиқада,
Жаҳонгир 3 дақиқада бажарди) дейди.
Тарбиячи: Абдуҳамидбек ўйинни тезроқ бажаргани учун, ўйин ғолиби
бўлди, шунинг учун унга уч балл билан баҳоланади (аъло баҳо) деб, компьютер
204
олдига янги учта тарбияланувчини таклиф этади ва ўйин шу тариқа давом
этади.
МТМ ларда фойдаланиш учун, тарбияланувчиларнинг элементар
математик тасаввурларни шакллантиришга доир ―Сонларни жойлаштир‖ ва
―Арчаларни (баландликлари бўйича) жойлаштиришга доир компьютерли
таълимий ўйинлари тавсия этилади:
Биринчи ўйин: монитор экранининг юқори қисмида 5 гача рақамлар
тартибсиз, яъни (5, 2, 1, 4, 3) кўринишда жойлашган бўлади. Ушбу тартибда
берилган сонларни катта-кичиклигига қараб, ўсиб (катталашиб) бориш
тартибида, яъни (1<2<3<4<5) каби ва камайиш тартибида, яъни тескари
(5>4>3>2>1) шаклида жойлаштириш вазифаси берилади.
Иккинчи ўйин: монитор экранининг юқори қисмида узунликлари (ëки
бўйлари) турлича бўлган 5 нафар аскар тартибсиз равишда жойлаштирган
бўлади.
Вазифа: Экраннинг пастки қисмида уларни узунлик (ëки бўй) ларига
қараб бўйи узунидан калта томон ва аксинча, калта бўйлидан узун бўйли
томонга қараб тартиб билан аскарларни жойлаштиришдан иборат.
205
Учинчи ўйин: Монитор экранининг юқори қисмида бир даста гул, балиқ
ва қушча расмлари берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |