Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-машғулот. Мавзу: Компьютернинг салбий экологик таъсири



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

 3-машғулот. Мавзу: Компьютернинг салбий экологик таъсири (30 
дақиқа).
Компьютерларнинг инсон экологияси билан боғлиқ салбий таъсирлари 
мавжуд. Шунинг учун, биринчи навбатда МТМ болаларига компьютернинг 
салбий таъсири бўйича маълумот бериш ва уларни салбий таъсирлардан асраш 
зарур. 
Машғулотнинг бориши: 
 Тарбиячи аввалдан компьютер хотирасига киритилган мультимедиали 
материални очади ва машғулотни бошлайди. 
Тарбиячи: болалар, экрандаги компьютерга қараб турган болалар нима 
қилаяптилар? деб савол беради. 
Гуруҳ болалари: кўзлари ачишиб, қўли билан бекитиб олаяптилар, деб 
жавоб беришади. 
Тарбиячи: кадрни шу ерда тўхтатиб, гуруҳ болаларига тўғри топдинглар. 
Экрандаги болалар компьютерда танаффус қилмасдан ишлаганликлари 
сабабли, уларнинг кўзлари толиқиб, ачиб оғрий бошлаган. Болалар, 
хотираларингизда сақланглар, Сизлар учун компьютерда ишлаш 15 дақиқадан 
ошмаслиги керак, деб тушунтиради.


183 
Қарши шаҳридаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасида
«Компьютернинг салбий экологик таъсири» мавзусида ўтказилган 
машғулотдан лавҳа 
Тарбиячи: кадрни ҳаракатга келтириб, болалар экрандаги Гулинур 
компьютер қаршисидаги стулда қандай ўтириб кузатаяпти? деб сўрайди. 
Гуруҳ болалари: Гулинур компьютерни энгашиб кузатаяпти, деб жавоб 
берадилар. 
Тарбиячи: шу ерда кадрни тўхтатиб, стулда мавжуд қоидага риоя қилган 
ҳолда тўғри ўтириш керак, акс ҳолда умуртқа поғоналарингиз тўғри 
ривожланмай қолиши мумкин. Сўнгра, кадрни яна ҳаракатга келтиради ва 


184 
болалардан компьютер экранидаги слайдда болалар нимани кузатаяптилар? деб 
сўрайди. 
Гуруҳ болалари: компьютер экранида слайддан илон изига ўхшаш 
чизиқлар чиқаяпти, деб жавоб берадилар(моделда). 
Тарбиячи: тўғри, булар компьютер экранидан таралаѐтган турли хил 
нурлар (болалар электромагнит тўлқинларини тушунмайдилар). Ушбу нурлар 
ҳам болалар организмига салбий таъсир этади. Шунинг учун, ҳозирги даврда 
инсонга салбий таъсири кам бўлган мониторли компьютерлар ишлаб 
чиқилмоқда. 
Экологик таълим-тарбияга қаратилган бошқа мавзулардаги машғулотлар 
ҳам шу йўсинда ташкил этилади.
МТМ 
тарбияланувчиларига 
экологик 
таълим-тарбия 
беришда 
компьютерли ―Саѐҳат‖ ва одатдаги табиатга саѐҳат усулларидан ҳам 
фойдаланиш мумкин. ―Компьютерли “Саѐҳат” қуйидагича амалга оширилади: 
Тарбиячи олдиндан Интернетдан ўсимликлар дунѐси (майсазорлар, 
ўтлоқлар, маданий экинзорлар ва ҳоказолар)ни, ҳайвонлар дунѐси(турли хил 
ўтхўр ҳайвонлар, гўштхўр йиртқич ҳайвонлар, уй ҳайвонлари ва ҳоказолар)ни, 
турли хил қушларни қидириб топади ва компьютер хотирасига файл сифатида 
сақлаб қўяди. 
Сўнгра, маълум бир мавзуга тегишли экологик машғулотда, уларни 
намойиш этади ва шархлаб, тушунтириб беради. Натижада, тарбияланувчилар 
узоқ ҳудудлар, қитъалар ва мамлакатлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси 
билан танишиб, бутун дунѐ бўйича ―саѐҳат‖ га чиққан бўладилар. 
Энг муҳими, тарбиячи тарбияланувчиларнинг эътиборларини намойиш 
қилинаëтган материаллар ичидан ―Қизил китоб‖га киритилганларига қаратиши 
лозим. Компьютерли ―саѐҳат‖нинг афзаллик томони шундан иборатки, 
материал бир марта компьютер хотирасига киритилиб олинса, уни ихтиëрий 
вақтда намойиш этиш мумкин бўлади.. 
Жонли табиатга саѐҳат: МТМ тарбияланувчиларига жонли табиатга 
саѐҳат завқ-шавқ бағишлайди, табиатга саѐҳатга чиқиш олдидан тарбиячи режа 


185 
тузиб олади, саѐҳат объектини аниқлайди. Шунингдек, саѐҳатнинг мақсади, 
мазмуни, ўтказиш тартибини белгилайди. 
Тайѐргарлик масалалари бўйича бир кун аввал болаларга махсус кийимда 
келишни, тушлик олишни ва уларнинг ота-оналари билан транспорт 
масаласини ва видеокамерани маслаҳатлашиб олади. 
Баҳор фасли бошланишида, ―мевазорга саѐҳат‖ мавзусини танлаш 
мумкин. Бунинг учун, бирон муассаса ѐки фермернинг мева етиштирадиган 
боғи 
танланади. 
Тарбиячи 
объектига 
боргунча, 
йўл-йўлакай 
тарбияланувчиларга йил фасллари, шулардан баҳорнинг кўркамлиги тўғрисида 
гапириб беради ва атрофдаги ям-яшил ўтлоқлар ва мовий осмонга эътибор 
беришларини таъкидлайди. 
Саѐҳатчиларнинг объектга етиб келиб транспорт воситаларидан тушиб, 
боғ томон юришлари видеокамерага туширилади. 
Ҳар йили, баҳор ойининг дастлабки кунларида махсус яратилган боғлар 
кўриниши жуда гўзал бўлади. Мевазор боғларда асосан – ўрик, бодом, олма, 
беҳи, гилос, олча ва бошқалар экилган бўлиши мумкин. Шулардан илк бор 
бодом , ўриклар чиройли ва оппоқ қордай гуллаган бўлади. Шу даврда 
йўлаклар атрофида, боғ четлари, дарахтлар орасида ям-яшил майсаларга 
бурканган бўлиб, майсазорда илк бор очиладиган (гуллайдиган) гуллар – 
қоқигул, бойчечак ва бинафшалар чиройли кўриниш бериб туради. Дарахтнинг 
шохларида эса, чумчуқ, майна ва ш.к. қушлар гўѐ баҳор айѐмидан хурсанд 
эканликларини билдиргандек, сайраб шохдан-шохга учиб ўтадилар ва 
нималарнидир қидирадилар. 
Тарбияланувчиларни асал билан таъминловчи асаларилар эса, бодом, 
ўрик гулларининг гоҳ бирида, гоҳ иккинчисига қўниб, инларига ширинлик 
таший бошлайдилар. 
Майсазорлар ва ўт-ўланлар орасида турли хил ҳашоратлар – хонқизи, 
қўнғизчалар, чумолилар ва бошқалар ҳаракатланиб, янги ҳаѐтни бошлагандек 
бўладилар. Ушбу илк бор баҳор манзараси нафақат болаларга, балки катталарга 


186 
ҳам завқ-шавқ беради. Боғнинг юқорида келтирилган манзараси ҳам 
видеокамерага тушириб олинади. 
Сўнгра, тарбиячи гуруҳ болаларини тўплаб:
1) юқоридаги манзарани хотираларига сақлашни ва уйда оппоқ гуллаган 
ўрик дарахтининг расмини чизиб келишни топширади; 
2) тарбиячи, тарбияланувчиларга саѐҳат мақсади ва мазмунини 
тушунтиради. жумладан, саѐҳат давомида қуйидагиларни бажариш ва 
кузатишни давом эттиришни топширади. 
- очилган гулларни кузатиш ва йўлак атрофидаги қоқигуллардан териб 
олиш. Тарбиячи болаларни эргаштириб, биринчи навбатда, баҳор даракчиси 
бойчечакни кўрсатади ва у ҳақида сўзлаб беради. Бу жараѐн ҳам 
видеокамераларга тушириб борилади; 
- тарбияланувчилар эътиборини гуллаган бодом ва ўрик дарахтига 
қаратади ва мевали дарахтларнинг гуллаши галма-гал содир бўлишини 
таъкидлайди, уларга уйда расм чизиб келишлари учун яна бир марта ўрик 
дарахтига ва уни гулларига эътибор беришни таъкидлайди. Бу лавҳа ҳам 
видеокамерага тушириб олинади. 
- навбатдаги суҳбат бодом ва ўрик гулларига қўнаѐтган асаларилар 
тўғрисида ўтказилади. Бунинг учун, даставвал тарбияланувчиларга уларнинг 
гулга қўниш ва учишларини яна бир марта кузатишларини топширади. Сўнгра, 
қуйидагиларни айтиб беради. Биринчидан, асалари жуда фойдали ҳашорат. 
Улар инсонларга асал йиғиб берадилар. 
Иккинчидан, асалари мевали дарахтларнинг гулларига қўнмаса (уларни 
чанглантирмаса), дарахт ҳосил бермайдилар. Учинчидан, асалари жуда ҳам 
меҳнатсевар ва тартибли ҳашорат. 
- шундан кейин тарбиячи тарбияланувчиларнинг диққатини шоҳдан 
шоҳга, дарахтдан дарахтга учиб-қўнадиган қуш (чумчуқ, читтак ва майна)ларга 
қаратади ва чумчуқ билан читтакка қараб, улар нималар билан фарқланиб 
турибдилар, дейди. Бу саволни биргалашиб ҳал этадилар. 


187 
- ушбу мевали боғда тарбияланувчиларни қизиқтирадиган ва майсалар, 
ўт-ўланлар, девор оралиғида, дарахт кавакларида яшайдиган ҳашоратлар 
мавжуд. 
Эрта баҳорда булардан хонқизи, чумоли, қўнғиз ва бошқа ҳашоратларни 
кузатиш мумкин. 
Шундай қилиб, тарбияланувчилар жонли табиат тўғрисида баъзи бир 
маълумотларни билиб оладилар. Атроф-муҳит ва табиат билан танишиб 
чиққач, тарбиячи, тарбияланувчиларни тушликка таклиф этади. Тушлик 
ниҳоясига етгач, саѐҳатнинг иккинчи қисми бошланади. Бунда, тарбиячи 
томонидан баҳор ва гуллар тўғрисида ѐдланган бир нечта шеърлар айтилади ва 
турли ўйинлар ўтказилади. 
Ҳали эримасдан қор, 
Дала, қирда гулбаҳор. 
Чиқди митти гул-чечак, 
Май элчиси бойчечак., 
Аскар каби турар тик, 
Барглари яшил, тетик, 
Унинг ранги сариқ, оқ, 
Бошида кумуш қалпоқ ( Илѐс Муслим). 
Шундан кейин гуруҳ болалари бойчечак тўғрисидаги қадимий халқ 
қўшиғини айтиб беришади (халқ оғзаки ижоди). 
Битта тарбияланувчи тўрт мисрасини айтади, гуруҳнинг барча 
тарбияланувчилари эса нақоратни айтишади. 
Бойчечагим бойланди 
Қозон тўла айронди, 
Айронингдан бермасанг, 
Қозон-товоғинг вайрондир. 
Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак, 
Юмшоқ ердан юмалаб чиққан бойчечак. 
Бойчечакни тутдилар, 


188 
Тут ѐғочга осдилар, 
Қилич билан чопдилар, 
Бахмал билан ѐпдилар. 
Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак, 
Юмшоқ ердан юмалаб чиққан бойчечак 
Бойчечагим бойланди 
Кўчама-кўча айланди . 
Бойчечагим кўк сомса, 
Чўнтакларга жойланди. 
Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак, 
Юмшоқ ердан юмалаб чиққан бойчечак. 
Ашула айтиб бўлингач, тарбиячи битта ўйин ташкил этади. Масалан, ―Оқ 
теракми кўк терак‖ ўйинини ташкил этиш мумкин.. 
Ўйин тартиби: боғдаги, кириш дарвозаси олдидаги майдончада, болалар 
иккита гуруҳга бўлинадилар. Гуруҳлар орасидаги масофа 10-12 метрни ташкил 
этади. Гуруҳ болалари бир-бирларини қўлларини ушлаб, ―занжир‖ ҳосил 
қиладилар. 1-гуруҳ болалари 2-гуруҳ болаларига ―оқ теракми кўк терак, биздан 
сизга ким керак‖ дейишади. 2-гуруҳ болалари, ўйинчилар орасидан танлаб, 
масалан, ―Алибек керак‖ дейдилар. 
Алибек чопиб келиб, 2-гуруҳ занжирини танаси билан узишга ҳаракат 
қилади. Агар, 2-гуруҳ занжирни уза олса, ўзи билан битта ўйинчини олиб 
қайтади. Агар уза олмаса, ўзи 2-гуруҳ таркибида қолади. Шу тариқа, навбат 
билан гоҳ 1-гуруҳ ўйинчиси, гоҳ 2-гуруҳ ўйинчиси таклиф этилади. Бу ўйин 
гуруҳлардан бирида ўйинчилар қолмагунча давом этади. 
Ўйин тугагач, тарбиячи бугунги «Саѐҳат»ни якунлайди.
«Саѐҳат» ўтказилган куннинг эртасига саѐҳат бўйича савол-жавоб 
ўтказилади ва фаол қатнашган болалар рағбатлантирилади. 
Мультимедиали восита тайѐрлаш. Саѐҳатни бошланишидан охиригача 
видеокамера ѐрдамида тасвирга тушириб олинади. Тарбиячи туширилган 
тасвирдан экологик таълим-тарбияга оид мультимедиа воситаси тайѐрлайди. 


189 
Бунинг учун, биринчи навбатда тасвир видеокамерадан компьютер 
хотирасига юкланади. Сўнгра махсус дастурлар ѐрдамида тасвирга овоз ва 
анимация самараси берилади. Натижада, мультимедиали восита тайѐр бўлади. 
Тайѐрланган мультимедиали воситадан истаган пайтда фойдаланиш мумкин. 
Агар компьютер бўлмаса, тасвир видеокамерадан компакт дискка кўчирилиб, 
телевизорда намойиш этилади.
Экологик таълим-тарбия беришда компьютерлардан фойдаланишнинг 
қуйидаги афзалликлари мавжуд:
1.Экологияга оид материаллар компьютер хотирасига киритилгани ѐки 
компакт дискларда ѐзилгани сабабли, улардан йилнинг исталган фаслида 
фойдаланиш мумкин. 
2. Болалар компьютердан фойдаланиш бўйича етарлича малакага эга 
бўлганларида, экологияга тегишли материалларни кадрларга қараб(нима тўғри, 
нима нотўғри) ўзлари такрорлаб ўрганишлари мумкин. Шундай қилиб, 
1. МТМ болаларига экологик таълим-тарбия беришда информатика ва 
замонавий ахборот технологияларининг маҳсули бўлган мультимедиа 
технологиясидан фойдаланиш машғулот самарадорлигини оширади. 
2. МТМларда экологик таълим-тарбия материалларини: ижобий 
экологик, салбий экологик ва компьютернинг салбий экологик таъсири каби уч 
қисмга бўлиб ўрганиш тарбияланувчиларни экологик таълим-тарбия 
олишларида яхши самара беради. 
МТМда тарбияланувчиларга экалогик билимларни кенгроқ бериш мақсадида 
март ойининг иккинчи якшанбасида МТМ ходимлари, тарбияланувчилар ва 
уларнинг ота-оналари иштирокида ―Экология‖ куни ўтказиш мумкин. Экология 
кунининг тахминий режаси қуйидагича бўлиши мумкин.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish