Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


II БОБ.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

II БОБ.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА 
МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
ИЛМИЙ ВА ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ 
1-§. Мультимедиа технологияси 
Ҳозирги даврда ҳаѐтимизда кўп ишлатиладиган сўзлардан бири 
―ахборот‖ дир. Бу сўз телекўрсатувларда ҳам, радио эшитиришларда ҳам, 
газета ва журнал саҳифаларида ҳам, муассаса ва ташкилотларда ҳам тез-тез 
эшитилиб туради. ―Ахборот‖ атамаси лотинча ―Informatsion‖ сўзидан олинган 
бўлиб, хабар, маълумот кўрсатгичларни мажмуасини билдиради. Ахборот-аниқ 
ва амалда ишлатиладиган хабардир. Профессор А.А.Абдуқодировнинг 
таъкидлашича: ―Ахборотнинг ўзини, бирор объект, атроф муҳитнинг маьлум 
бўлаги ѐки маьлум жараѐни ҳақидаги аниқсизлик даражасини камайтирадиган 
белгилар, параметрлар, тафсилотлар, йўриқларнинг мажмуаси дейиш мумкин‖
.
Ахборот тушунчаси фалсафий категориялар сирасига киради. Шунинг 
учун, у маьлумот тушунчасидан қандайдир даражада фарқ қилади. Қуйида 
ахборот ва маълумотга тегишли битта мисол келтирамиз.
Вилоят бошқармасига қарашли ҳар бир фермер йил охирида унга 5, 10, 
15 рақамларини юборсалар, бу сонлар маълумот ҳам, ахборот ҳам бўлмайди. 
Агар «биринчи фермер 5 тонна узум, иккинчи фермер 10 тонна тарвуз, учинчи 
фермер 15 тонна картошка тайѐрланди» деб маълумот юборсалар, бошқарма 
бошлиғи барча фермерларни маълумотларини тўплаб, марказга умумлашган 
ахборот тайѐрлайди. Шунинг учун, бу ерда ахборотни фойдаланадиган 
маълумотлар деб атаса ҳам бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, ―5 тонна узум 
тайѐрланди‖ жумласи ферма доирасида қандайдир ахборот бўла олади. 
Маълум бир соҳада тўпланган ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш 
ахборотдан фойдаланишдаги муҳим ҳаракат ҳисобланади. Қуйида ахборотни 
сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш бўйича баъзи бир маълумотларни келтирамиз.
Ахборотни сақлаш. Ахборотни сақлаш учун даставвал 
унинг 
манбаларини қидириш, маълумотлар тўплаш ва ахборот шаклида келтириш 


64 
зарур. Одатда ахборот турли хил нашрларда, дискларда, пленкаларда ва 
компьютер хотирасида сақланади.
Бир неча минг йил илгари ҳам ахборотлар қандайдир шаклларда 
сақланган. Масалан, бундан 3000 йил илгари ѐзилган ―Авесто‖ мамлакатимиз 
тарихи бўйича қимматли ахборот манбаидир. Жамиятни ахборотлаштиришда-
ахборот захиралари муҳим роль ўйнайди. Ахборот захиралари - алоҳида 
ахборот тизимлари (кутубхона, архив, фонд, маълумот банклари, компьютер 
хотираси ва бошқа ахборот тизимлари)даги ҳужжатлар тўпламидир. Ахборот 
захираларнинг бир нечта хусусиятлари мавжуд:
1. Битмас – тугалланмаслиги (табиий захира – нефть, маълум бир 
муддатдан кейин тугаб қолади, ахборот захиралари эса йилдан-йилга ортиб 
боради). 
2. Ахборот захираларидан фойдаланиш имконияти сақланади ва кўпайиб 
боради. 
3. Ахборот захиралари бошқа захира (меҳнат, малака, техника, энергия, 
хом ашѐ) лар билан бирлашган ҳолда ҳаракатланувчи куч сифатида намоѐн 
бўлади. 
4. Билимни ахборот захирасига айлантириб, уларнинг кодланиш, қайта 
жамланиш ва узатиш имкониятига қарам бўлади.
Шакл ва турлари. Маълумотлар, матн, графика, билимлар, реал дунѐ 
объектлари, жадвал, видео, тасвир, нутқ ва товуш каби кўринишларда 
ифодаланади.
Ахборотни қайта ишлаш. Ахборотни қайта ишлаш дастлаб қоғозда, 
сўнгра механик, электр машиналарда бажарилиб келинди. Ҳозирги даврда эса, 
компьютерларда амалга оширилмоқда. Ахборотни қайта ишлаш технологик 
жараѐн бўлиб, илмий адабиѐтларда унинг қуйидаги таърифи берилган. Ахборот 
технологияси - объект, жараѐн ѐки ҳодиса (ахборот маҳсулоти)нинг ҳолати 
ҳақидаги янги сифат ахборотларини олиш учун маълумотлар, бошланғич 
ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ҳамда узатиш восита ва услубларидан 
фойдаланувчи жараѐндир. 


65 
С.С. Ғуломов ва бошқалар ахборот технологияси жараѐнини моддий 
ишлаб чиқариш технологиялари билан қуйидагича таққослайди (1 - жадвал): 
1-жадвал
Маълумотларни ишлаб чиқариш учун технология компонентлари 
Моддий
Ахборот 
Хом ашѐ ва материалларни тайѐрлаш Маълумотлар 
ѐки 
бошланғич 
ахборотни йиғиш
Моддий 
маҳсулотларни 
ишлаб 
чиқариш
Маълумотларни қайта ишлаш ва сер- 
натижа ахборот олиш
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 
исътемолчиларга сотиш
Сернатижа ахборот асосида мос 
қарорлар қабул қилиш учун уни 
фойдаланувчига узатиш
Ахборот технологиясининг технологик жараѐни қуйидагича амалга 
оширилади:
а)маълум бир турдаги ахборотлар жамланади;
б)қайта 
ишланади, 
яъни 
гуруҳланади, 
турларга 
ажратилади, 
агрегатлаштирилади ва ҳисобланади
в) тайѐр ахборот маҳсулоти олинади ва исътемолчиларга узатилади. 
Ахборотни узатиш. Инсонлар ахборотнинг хабар шаклидан қадим 
замонлардан бошлаб фойдаланиб келганлар. Масалан, инсонлар қабила бўлиб 
яшаган даврларида, бирон қабилага ташқи хавф-хатар туғдирилганда, унинг 
бир аъзоси тепалик устида олов ëққан ва унинг тутуни орқали бошқа жамоага 
хабар қилган ва қўшни қабила одамлари ѐрдамга етиб келганлар. 
Одамлар ëзиш ва ўқишни ўрганганларидан сўнг, бундай хабар 
(ахборот)ларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга чопар орқали ëки хат ташишга 
ўргатилган кабутардан бериб юборганлар. Кейинчалик, секин-асталик билан 
почта хизмати шаклланиб борган.
XIX аср бошларидан фан ва техниканинг ютуқлари асосида телеграф, 
телефон ва радиони кашф этилиши шаҳарлараро ахборотлар алмашинишига 


66 
кенг йўл очиб берди. Ҳозирги пайтда у ѐки бу соҳа бўйича ахборотларни 
тўплаш, ишлов бериш ва узатишнинг катта имкониятлари туғилди. Шу билан 
бирга ахборотларни узатишда темир йўл ва ҳаво йўли транспортларидан 
фойдаланиб келинди. Телекоммуникация воситаларига телеграф, телефон, 
факс, радио, сунъий йўлдошлар ва бошқа воситаларлар киради.
Ўтган асрнинг охирларида мультимедиа технологиясининг яратилиши ва 
уни ахборот технологияларига татбиқ этилиши, замонавий мультимедиа 
технологиясини яратилишига олиб келди. 
Қуйида 
ахборот 
технологиясига 
асосланган 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish