Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

инновациявий жараёнлар белгиланади. 
Инновациявий 
лойиҳа – амалиётда 
кенг 
тарқалган 
инвестициявий лойиҳанинг хусусий ҳолати бўлиб, инновацияни 
амалга оширишга йўналтирилган тадбирлар мажмуасидан иборат 
бўлади. Инновациявий лойиҳани ишлаб чиқишдан олдин 
қуйидагилар амалга оширилиши лозим: 
• бозордаги техник янгиликлар ва тенденциялар, ҳамда 
харидорлар истаклари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ва 
тизимлаштириш; 
• потенциал маҳcулотларни ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш 
бўйича 
корхона 
имкониятларини 
таҳлил 
қилиш, 
таваккалчиликларни баҳолаш; 
• ўрганилган ғоялар танловини ўтказиш. 
Инновациявий лойиҳани яратишнинг биринчи босқичи бўлиб 
илмий-тадқиқот 
ишлари 
(ИТИ) 
хизмат 
қилади. 
ИТИ 
самарадорлигини 
тўғри 
танланган 
илмий 
тадқиқотлар 
йўналишлари, ушбу йўналишларнинг бундай тадқиқотлар билан 
шуғулланувчи илмий бўлинмалар ихтисослашувига мувофиқ 
келиши белгилаб беради. ИТИ мазмуни ва амалга ошириш 
босқичлари ечилаётган вазифа хусусиятларига боғлиқ бўлади. 
Аммо, ҳар ҳолда ИТИ ҳам фундаментал, ҳам амалий тадқиқотларни 
ўз ичига олади. Фундаментал тадқиқотлар асосан давлат томонидан 
молиялаштирилса, амалий тадқиқотлар – хусусий корхоналар 
томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилади. 
ИТИ ўтказишнинг асосий босқичлари қуйидагилар бўлиши 
мумкин: 


229
¾ техник топшириқни (ТТ) ишлаб чиқиш. Унда ишнинг мақсад 
ва вазифалари белгиланади, адабиётлар маълумотлари ва ўз эксперт 
билимларини қўллаган ҳолда янги маҳсулот олиш технологияси 
асосланади. Бундай асослаш тадқиқот йўналишини тўғри танлаш ва 
янги маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича муҳандислик ишларини 
бажариш учун муҳимдир. ТТ ИТИни бошлаш учун мажбурий 
ҳужжат ҳисобланади. ТТ буюртмачи билан келишилиши шарт; 
¾ назарий тадқиқотлар, ҳамда эксперимент, у лаборатория 
шароитида қўйилиши ва/ёки математик моделлардан фойдаланган 
ҳолда моделлаштирилиши мумкин; 
¾ тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун 
тавсиялар бериш. 
ИТИ корхоналарнинг илмий-тадқиқот бўлинмалари ва/ёки 
илмий-тадқиқот институтлари, инжиниринг компаниялари, олий 
ўқув юртлари, нотижорат ташкилотларида амалга оширилади. 
Бу ишларни четдан келиб бажарувчилар билан корхона 
шартнома имзолайди. ИТИ оптимал қўйилиши кўп сонли 
вариантлар ўртасида инновациявий масала ечимини топишни 
назарда тутади. Буни турли хил бажарувчилар томонидан муқобил 
тадқиқотлар амалга оширилиши билан таъминлаш мумкин. ИТИ 
бажариш натижасида, тажриба-конструкторлик ишларига техник 
топшириқ ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган, ишлаб 
чиқилаётган инновациявий технологиянинг миқдор кўрсаткичлари 
аниқланади. 
Инновациявий лойиҳани ишлаб чиқишнинг иккинчи босқичи 
бўлиб тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш хизмат қилади, 
унинг асосий босқичлари қуйидагилар: 
¾ конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 
¾ тажрибавий қурилмани лойиҳалаштириш ва яратиш, 
маҳсулотнинг тажрибавий партиясини ишлаб чиқариш; 
¾ технологик регламентни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқилаётган 
технологияни техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш. 


230
Инновациявий лойиҳанинг тўртинчи босқичи – буюртмалар 
портфелига мувофиқ яратилган маҳсулотни ишлаб чиқаришдир. 
Бешинчи босқич – узоқ муддатли фойдаланиш маҳсулотлари 
учун эксплуатация ёки буюртмачи томонидан истеъмол қилиниши. 
Ишлаб 
чиқарувчи 
ва 
истеъмолчи 
ўртасидаги 
ўзаро 
муносабатларни 
етказиб 
бериш 
шартномаси 
белгилайди. 
Анъанавий фаолият билан биргаликда инновациявий фаолият 
билан шуғулланувчи корхоналар, инновациявий лойиҳаларни 
амалга оширишнинг энг қулай шаклини танлаш имкониятига эга.
Инновациявий жараён кўпгина иштирокчилар ва манфаатдор 
ташкилотларни қамраб олади. У давлат (республика) ва 
давлатлараро даражада, минтақавий ва тармоқ соҳаларида, 
маҳаллий (муниципал) бўлинмаларда амалга оширилиши мумкин. 
Барча иштирокчилар ўз мақсадларига эга ва уларга эришиш учун ўз 
ташкилий тузилмаларини таъсис этади. 
Йирик ва майда ташкилотларнинг инновациявий фаоллиги 
турлича бўлиб, у уларнинг мақсадлари ва стратегияларига мувофиқ 
келади. Шунинг учун ҳам корпорациялар ўз атрофида кичик 
инновациявий корхоналар тармоғини ташкил этиб, уларнинг 
раҳбарларини махсус «инкубатор дастурлар» ёрдамида ўқитишади. 
Бундай ташкилотлар «инкубатор корхоналар» шаклига эга. 
Янги мураккаб саноат маҳсулотлари ва технологияларини 
тарқатиш, айрим ҳолларда «франчайзинг» ёки «лизинг» ташкилий 
шаклида амалга оширилади. 
Минтақавий илмий-техник ва ижтимоий дастурларни амалга 
ошириш турли хил илмий (университет), саноат ва молиявий 
ташкилотлар 
бирлашмасини: 
турли 
хил 
илмий-саноат 
марказларини ташкил этиш билан боғлиқ. 
Инновациявий 
лойиҳаларнинг 
таваккалчилиги 
туфайли 
«венчур жамғармалар» кўринишидаги инвесторларнинг ташкилий 
шакллари ва «таваккалчиликли инновациявий корхоналар» 
кўринишидаги янгилик яратувчиларнинг инновациявий шакллари 
пайдо бўлади. 


231
Катта ресурсларни жалб қиладиган ва узоқ муддатга 
мўлжалланган алоҳида аҳамият касб этувчи давлат дастурлари, 
илмий ва технологик парклар, технополислар пайдо бўлишига олиб 
келади. 
Халқаро 
илмий-техник 
ва 
савдо 
муносабатларининг 
ривожланиши кўпгина маҳсулотлар бозорининг глобаллашуви, 
халқаро меҳнат тақсимоти ҳамда турли хил альянслар ва қўшма 
корхоналар яратилиши билан боғлиқ. 
Компания раҳбарлари шундан келиб чиқадики, тижорат 
муваффақиятига эришиш учун инновациявий ғоялар, кашфиётлар 
ва таклифларнинг юқори «зичликдаги» оқими лозим. Рақобатнинг 
янгилик, 
нарх, 
сифат, 
ишончлилик, 
мустаҳкамлик 
каби 
параметрлари ролининг ошиши, кўпгина ходимлар, охир-оқибатда 
эса бутун корхона персонали олдида доимий ва умумлашган «ақлий 
ҳужум» вазифасини қўяди. 
«Инсон ресурсларини» бошқариш инновациявий сиёсатини 
ўтказишнинг сўнгги бўғини бўлиб, самарадорликни ва иш 
сифатини ошириш масалаларини ҳал этишга ходимларнинг кенг 
доирасини жалб этишни тақозо этади. 
Корхонада янгиликларни ишлаб чиқаришнинг техникавий ва 
ташкилий даражаси ва уларга таъсир қилувчи омилларини жорий 
этишни рағбатлантирувчи ва уларга тўсқинлик қилувчи омилларни 
аниқлаш тамойиллари ишлаб чиқилган бўлиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Тўсқинлик қилувчи омилларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
• қуйидан чиқарилаётган янги ғояларга менежерлар томонидан 
бўлган ишончсизлик; 
• келишилган янги ғоялар кўплигининг лозимлиги; 
• новаторлик таклифларини баҳолашга бошқа бўлимларнинг 
қўшилиши; 
• хатога йўл қўйилгандаги тезкор танқид ва ишдан озод этиш; 
• новаторнинг ҳар бир «қадамини» назорат қилиш; 


232
• новаторлик таклифи бўйича «парда орқасида» қарор қабул 
қилиш; 
• пайдо бўлиши. 
Новаторликни қўллаб-қувватловчи омиллар: 
• янгилик ишлаб чиқилаётганда эркинлик бериш, новаторларни 
лозим бўлган ресурслар ва ускуналар билан таъминлаш, юқори 
раҳбарият томонидан уларни қўллаб-қувватлаш; 
• мунозаралар олиб бориш ва ғоялар билан айирбошлашишни 
ташкил этиш; 
• ҳамкасблар, бошқа бўлинмалар, олий ўқув юртлари ва ташқи 
илмий ташкилотлар билан самарали алоқаларни олиб бориш; 
• 
ишчиларнинг 
ўзаро 
бир-бирини 
тушунишини 
чуқурлаштириш. 
Новаторликни кучайтирувчи омиллар: 
• ходимларнинг доимий тарзда ўқиш ва малакасини ошириш 
истагини қўллаб-қувватлаш; 
• таълим тизимида махсус билимлар ва кўп фанлар бўйича 
тайёрловни бирлаштириш; 
• олиб борилаётган ўзгаришлар тўғрисида ўз фикрини 
билдириш имконияти; 
• касблар ўриндошлигини рағбатлантириш; 
• турли хил ишлар ва функционал мажбуриятлар ўртасидаги 
чегараларни йўқ қилиш; 
• у негатив тусга эга бўлса ҳам мазмунли ахборотни тақдим 
этиш; 
• бориш ишчи гуруҳларнинг мунтазам мажлисларини ўтказиб; 
• 
ўзгаришлар 
лозимлигини 
мантиқий 
тушунтириш, 
ўзгаришларга ишонч ва уларни тўғри қабул қилиш муҳитини 
таъминлаш. 
Корпоратив 
бошқарув 
новаторларга 
нисбатан 
дифференциациялашган ёндашув лозимлигини тан олади. Назарий 
тарзда 
бундай 
ёндашув 
асосига 
инновациявий 
жараён 
иштирокчиларининг ролларини турларга ажратиш масаласи 


233
қўйилиши мумкин. Натижада ишчиларнинг қуйидаги турлари 
ажратилади (ёки уларга бўлган эҳтиёж аниқланади): 
• ИТТКИ босқичида ҳам, янги маҳсулотларни яратиш ва амалга 
ошириш босқичида ҳам янги ғоялар ташаббускорлари; 
• доимий коммуникацияларни таъминловчилар, турли хилдаги 
илмий-техник ва бозор ахборотларини жамлайди ва уларни 
тарқатади; 
• янги ғоялар илгари сурилиши учун шароит яратувчи, янги 
маҳсулот 
яратувчи 
иштирокчиларни 
пировард 
натижага 
йўналтирувчи, янги маҳсулот ва корхона янгиланишида етакчи рол 
ўйновчилар. 
Инновациявий фаолиятда тадбиркор ва раҳбарлар, турли хил 
мутахассислар ва ходимлар банд бўладилар. Инновациявий 
жараённинг 
ўзига 
хос 
амалиёти, 
янгилик 
киритувчилар 
(новаторлар), раҳбарлар ва бажарувчиларнинг ўзига хос турларини 
ва ролларини ишлаб чиққанлар. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish