Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Янги маҳсулотни 
(техника, технология) 
ишлаб чиқариш цикли 
Янги маҳсулотни (техника, 
технология) ишлаб чиқиш 
цикли 
Янги маҳсулотни 
(техника, технология) 
қўллаш цикли 
Фундаментал тадқиқотлар 
Тажриба-конструкторлик 
ишлари 
Илмий-техник ғояларнинг
эскириши 
Ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш 
Барқарор ишлаб 
чиқариш
Тарқатиш 
Оммавий қўллаш 
Истеъмол соҳасидаги 
эскириш ва 
алмаштирилиш 
Эскириш ва ишлаб 
чиқаришдан олиб 
ташлаш 
Амалий тадқиқотлар 
Ишлаб чиқаришни 
бирламчи тезлаштириш 
Истеъмолчи томонидан 
бирламчи
 
Инновациявий цикл 


91
жараёнининг барча элементлари ягона тизимга бирлаштиради ва у 
инновацияни яратиш ва амалга оширишда, яъни инновациявий 
жараённинг ўзида шакллана бошлаши лозим. Корхонада 
инновациявий фаолиятни бошқаришни ташкил этиш тузилмаси 3.5-
расмда кўрсатиб ўтилган. Корхонада инновациявий фаолиятни 
бошқаришнинг ташкилий шаклларини самарали тизимларини 
яратиш ва ривожлантириш имконияти кўпгина омилларга боғлиқ 
бўлиб, ишлаб чиқаришнинг шаклланган даражаси, бошқарув 
тизими ва механизмининг аҳволи, бошқарув ташкилий тузил-
масининг тури ва йўналтирилганлиги, хўжалик ва инновациявий 
сиёсат тенденциялари ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Инновациявий фаолиятни бошқаришни вазифаларида, биринчи 
навбатда, корхоналар инновациявий фаоллигини ўсишини 
таъминлашга йўналтирилган бўлиши керак. Ушбу муносабат билан 
ҳар бир корхона учун инновацияларни бошқаришнинг услубий ва 
амалий муаммоларини ўз вақтида хал этиш, инновацияларни 
самарали бошқаришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. 
Корхоналарни мақсадга эришиши мумкин бўлиши учун 
қуйидаги тамойиллардан келиб чиқиши лозим: 
¾ мақсад аниқ ва тўғри ифодаланиши, конкрет ўлчов 
бирликлари билан (пул, натурал, меҳнат); 
¾ ҳар бир мақсад вақт билан чегараланган бўлиши, яъни унга 
эришиш муддати белгиланган бўлиши лозим; 
¾ мақсадлар узоқ муддатли (10 йилгача), ўрта муддатли (5 
йилгача) ва қисқа муддатли (1 йилгача) бўлиши мумкин; 
¾ мақсадлар шароит ва назорат натижалари ўзгариши билан 
конкретлаштирилиши мумкин;
¾ мақсадлар эришиладиган бўлиши лозим; 
¾ мақсадлар бир-бирини инкор этмаслиги керак. 
Инновацион фаолиятнинг стратегик режалаштириш корхона 
ички ва ташқи муҳитининг батафсил таҳлилига таянади, яъни: 
¾ режалаштирилаётган даврда рўй бераётган ёки рўй бериши 
мумкин бўлган ўзгаришлар баҳоланади; 


92
¾ корхона мавқеига хавф туғдирувчи омиллар аниқланади; 
¾ корхона фаолияти учун қулай бўлган омиллар ўрганилади. 
Ташқи муҳитда рўй бераётан жараён ва ўзгаришлар корхонага 
муҳим таъсир кўрсатади. Ташқи муҳит билан боғлиқ бўлган асосий 
муаммолар – иқтисодиёт, сиёсат, бозор, технология, рақобат ва 
бошқалардир. Рақобат айниқса муҳим омил бўлиб ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам асосий рақобатдошларни топиш ва уларнинг 
бозордаги мавқеини (бозордаги улуши, савдолар ҳажми, 
мақсадлари ва ҳ.к.) аниқлаш лозим. Қуйидаги йўналишлар бўйича 
тадқиқотларни олиб бориш мақсадга мувофиқдир: 
¾ рақобатдошларнинг 
жорий 
стратегиясини 
баҳолаш 
(уларнинг бозордаги хатти-ҳаракатлари, товарларни илгари суриш 
услублари ва ҳ.к.); 
¾ ташқи муҳитнинг рақобатдошларга таъсирини ўрганиш; 
¾ рақибларнинг фан-техник ишланмалари тўғрисида ахборот 
йиғишга 
ҳаракат 
қилиш, 
уларнинг 
келажакдаги 
хатти-
ҳаракатларини прогнозлаш ва жавоб қайтариш йўлларини 
белгилаш. 
Рақобатдошларнинг кучли ва ожиз томонларини батафсил 
ўрганиш ва уларнинг натижаларини корхона кўрсаткичлари билан 
таққослаш рақобат кураши стратегиясини яхшироқ ўйлаб чиқишга 
имкон беради. Ижтимоий-хулқий ва экологик омиллар ташқи 
муҳитнинг жиддий омиллари қаторидан жой олган. Корхона 
демографик вазият, таълим даражаси ва ҳоказо ўзгаришларни 
эътиборга олиши лозим. Мисол учун, Ўзбекистоннинг бозор 
иқтисодиётига ўтиши жараёнида юзага келган кадрларни тайёрлаш 
зарурияти, менежмент, маркетинг ва бошқа иқтисодий фанлар 
бўйича ўқув қўлланмалари бозорини кенгайтиради. Ички муҳит 
таҳлилининг таснифини асосий мақсади корхона фаолиятидаги 
кучли ва ожиз томонларни аниқлашдир. 
Инновацион фаолиятнинг ташкилий шаклларини ва унинг 
хусусиятларини ўрганганимизда стратегия назарияси эмпирик 
тадқиқотларнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Корхоналарда 


93
асосий қарорларни қабул қилувчи раҳбарлар янгиликлардан 
фойдаланиш стратегияси билан ўзини қанчалик боғлагани 
даражаси уларнинг бир-биридан асосий фарқи бўлиши мумкин. 
Агарда янгиликни жорий этиш раҳбарият томонидан қўллаб-
қувватланса, унинг жорий этилиш эҳтимоли ошади. Қарор қабул 
қилиш жараёнига раҳбариятни жалб этиш билан стратегик ва 
молиявий мақсадларнинг аҳамияти ҳам ошади. 
Инновацион фаолиятдаги вазифаларни ишлаб чиқилган 
стратегия камдан-кам ҳолатларда тўлиқ ва расман бўлади ва қисман 
раҳбар ходимларнинг баҳолари ва интуициясига асосланади. 
Стратегияни ишлаб чиқиш қуйидагича амалга оширилиши мумкин 
(3.3.4-расм). 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish