биринчидан, бу объектив иқтисодий қонунлар асосидаги фан
ва техниканинг ўзаро боғлиқ ривожланиши жараёнидир. У хўжалик
амалиётида янги илмий билимларни яратиш, тарқатиш ва амалий
қўллаш йўли билан, жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
муаммоларини хал этишга йўналтирилган, ишлаб чиқариш базаси
янгиланишини назарда тутади;
иккинчидан, бу ишлаб чиқариш инновациявий салоҳиятни
ташкил этувчи элементлар мажмуасидан фойдаланишдир. Бу ерда
юқори малакали илмий ва ишлаб чиқариш кадрларини
эксплуатация қилиш соҳасидаги жараён ва ҳодисалар, ҳамда
ходимларнинг корхона инновациявий фаолияти натижаларига
бўлган қизиқишини рағбатлантирувчи ташкилий, ижтимоий,
экологик, ҳуқуқий тадбирлар кўриб чиқилади.
Шундай қилиб, умумий кўринишда инновациявий фаолият
асосини фундаментал назарий тадқиқотлар ташкил этади. Бундай
тадқиқотларнинг натижаси – олдин номаълум бўлган қонунлар,
объектив мавжуд ҳодиса ва жараёнларнинг илмий кашф
этилишидир. Кейинчалик, янги билимларни амалиётда қўллаш
имкониятлари ўрганилиши давомида, уларни моддийлаштириш
усул ва шакллари ишлаб чиқилади. Тадқиқотлар турли хил
йўналишларда олиб борилган ҳолда, улардан ҳам ижобий, ҳам
салбий натижалар олиниши мумкин. Бунда салбий натижалар ҳам
амалий аҳамиятга эга бўлиб, тадқиқот предмети тўғрисидаги
билимларни кенгайтиришга ёрдам беради. Янгиликни тарқатиш
тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг у янги сифат даражасига
чиқади ва инновацияга айланади. Инновацияни бозорга киритиш
жараёнини тижоратлаштириш деб аташ қабул қилинган. Янгилик
пайдо бўлиши ва уни инновацияга айланиши ўртасидаги вақт
оралиғи инновациявий лаг деб аталади.
88
Инновациявий фаолият илмий, илмий-техник натижа ва
интеллектуал салоҳиятни, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот
(хизмат, жараён, усул) олиш мақсадида қўллашга йўналтирилган
бўлади. Бозор шароитларида инновациявий фаолиятнинг асосий
компонентлари бўлиб, инновациявий фаолият соҳасини ташкил
этувчи янгиликлар, инвестициялар ва инновациялар хизмат қилади.
Иқтисодиёт реал секторидаги кўпчилик корхоналар инновациявий
фаолиятни бошқариш, бевосита инновациявий жараён орқали
келажакдаги натижаларга эришишга қаратилган.
Инновацион ташкилотлар жараёни тузилмалари – жуда ҳам
кенг тушунча бўлиб, ташкилотларни ташкилий шакллари ва унинг
хусусиятларини турли нуқтаи назардан турлича талқин қилиш
мумкин. Биринчидан, бу илмий-тадқиқот, инновациявий, ишлаб
чиқариш фаолияти ва маркетингни параллел – кетма-кет амалга
оширилишидир. Иккинчидан, уни янгилик ҳаётий циклининг вақ-
тинчалик босқичлари сифатида кўриш мумкин. Учинчидан,
маҳсулот ёки хизматлар янги турини ишлаб чиқиш ва тарқатишни
молиялаштириш ва инвестициялаш жараёнидир. Бунда унинг
таснифи инновациявий лойиҳа сифатида ўзини намоён этади.
Инновациявий ташкилотларнинг тузилмалари таснифи ва
вазифалари жараёни деганимизда, илмий билимни инновацияга
айланиш жараёнини тушунамиз, яъни ҳодисаларнинг шундай
кетма-кетлигики унда инновация ғоядан тортиб пировард маҳсу-
лотга айланади ва инновациявий жараён схемаси 3.3.2-расмда.
Инновациявий жараённи хусусиятлари инновация жорий
этилиши билан тугамайди, чунки тарқалиб бориши билан маҳсулот
такомиллаштирилади ва унинг самараси оширилади. Инновация-
ларни ташкилий шаклларини бошқариш илмий-техник ғоя шаклла-
нишидан тортиб уни тижорат асосида амалга оширилишигача
бўлган барча қадамлар (бошқарув цикллари) йиғиндисини қамраб
олади. Ҳар бир янгилик ғояси яратилишидан уни амалга
оширилишигача бўлган вақт даври инновациявий цикл деб аталади
ва у қуйидагича тузилмага эга. Инновациявий менежернинг асосий
89
мақсади – корхона ҳаётий фаолиятидаги таваккалчиликни
пасайтириш ва ходимлар иши учун қулай шароитларни яратишдир.
3.3.2-расм. Инновациявий жараённинг умумлаштирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |