Маҳсулотга бўлган буюртмаларни ҳисобга олиш журнали
То
вар
но
ми
Харидор
,
манз
ил
,
теле
фон
То
вар
м
иқдори
Бир
бирлик
нар
хи
Бит
им
су
ммас
и
Тў
ло
в
сан
аси
Етк
аз
иш
сан
аси
Қарздорл
ик
дебет кредит
1 2
3 4 5 6 7 8
9
Ишлаб чиқариш – хўжалик циклининг сўнгги босқичида –
якуний натижаларни келтириш босқичида, талаб таҳлили янги
299
маҳсулотни бозор эҳтиёжларига мувофиқлигини аниқлаш, талабни
қондирилиш ва қўйилган мақсадларга эришиш даражасини билиш
учун лозим.
11.3. Қишлоқ хўжалигида оператив ва стратегик маркетинг
Иқтисодий ривожланишнинг инновацион тури ҳаммасидан
аввал детерминацияланганликни кескин пасайиши ва умумий
тизимни мураккаблашишини билдиради. Ташқи муҳит ўзининг
социал ва сиёсий жанжаллари ва изтироблари, ахборотли ва
технологик ўзгаришлари билан юқори фаолликда иқтисодий тизим
ва унинг тузилма ташкил қилувчи хулқи борган сари эҳтимолли ва
олдиндан айтиб бўлмайдиган характерга эга. Бундай сифатларда
корхоналарни яшаб қолиши раҳбарларнинг қобилияти, уларни
кутилмаган вазиятларда тўғри йўлни танлай билишлари, хатарни
кўра олишларига тўғридан тўғри боғлиқ. Новаторлик фирмаси
ривожланишининг мантиқий оғирлик марказини оператив тактик
режалаштириш ва бошқаришдан стратегик даражага, бошқарувнинг
янги турини шакллантириш даражаси инновацион маркетингга
кўчишига олиб келади. Унда анъанавий тамойилларнинг ҳар хил
фрагментлари сақланиб қолинади, аммо улардан вазиятли таҳлилга
нисбатан қўлланишда фойдаланилади. Бу янгиликлар, сармоялар
манбалари ва янги бозорларни узлуксиз қидириш шароитларида
фирма қобилиятини мувофиқлаштиришга имкон беради.
Инновацион маркетингда самарали раҳбарликнинг усуллари,
ёндашишлари
ва
йўллари
вазиятга
мувофиқ
ўзгаради.
Инновациялар яшаш даврининг ҳар бир босқичида маркетингнинг
ҳар хил усуллари ва ёндашишлари, ҳар хил стратегияси ва
тактикаси талаб қилинади.
Янги
товарни
сотиш
каналларини
жойлашишини
шакллантиришни ўз ичига олувчи янгиликни бозорга кириб
бориши стратегияси ва тактикаси маркетинг тадбирларининг
муҳим йўналиши бўлади. Жойлаштириш-янгиликни бозорда
300
мавжуд бўлган товарлар қаторидаги жойини белгилаш тизимини
билдиради.
Жойлаштиришдан мақсад – янгиликни бозордаги ўрнини
мустаҳкамлашдир.
Янги товарни жойлаштириш аввало янгилик ва мавжуд бўлган
товарлар ўртасидаги рақобатни билдиради.
Инновацияни жойлаштириш – бу унинг мавжуд бўлганлар
қаторидаги ўринни белгилашдан иборатдир. Масалан, маркетинг
нуқтаи назаридан инновация остида аналогларига эга бўлмаган
сифатан янги товарни, ушбу фирма ёки ушбу бозор учун янги ва
мамлакат ва хориж амалиётида аналогига эга имитация қилинган
товарни ва қўллашнинг янги соҳасига эга товарни тушуниш
мумкин. Тубдан янги товар бозор янгилиги бўлган товардан,
модификацияланган товардан, алпликант товардан, субститут
товардан
фарқланади,
яъни
ҳар
қандай
инновациянинг
белгиланиши бўйича тўлдирувчи, ўринни алмаштирувчи ва сиқиб
чиқарувчи янгилик киритишлардан фарқлай олиши керак. Бу жиҳат
инновацияни ишлаб чиқариш босқичида алоҳида роль ўйнамайди,
аммо янгилик киритиш бозорга киришда ҳал қилувчи аҳамият касб
этади.
Инновациянинг
муваффақияти
ва
маркетингнинг
стратегияси ана шунга боғлиқдир.
Жойлаштириш маркетинг фаолиятининг ҳар хил: сотиш,
реклама, товар, нарх, сервис ва ҳ.к. йўналишларига таъсир
кўрсатади. Инновацион маркетинг концепцияси нафақат Янги
харидорларни қўлга киритишни, балки фирманинг Рақобат
афзалликларидан мувофиқ фойдаланиш, корхона фаолияти
соҳаларини кенг ёйиш ва кенгайтириш ва янги соҳалар ва янги
бозорларни босиб олиш ҳисобига таъсир кўрсатиш соҳасини
кўпайтиришни кўзда тутади.
Инновацион маркетинг учун маркетингнинг барча тадбирлари,
ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматларнинг навлари, ўзаро
бир бирларини ўлдирадиган ва ўзаро боғлиқ бўлишини билдирувчи
синергизм тамойили муҳим бўлади.
301
Маркетинг тизимининг якунловчи босқичи-оператив маркетинг
бўлиб,
бу
босқичда
стратегик
инновацион
маркетинг
концепцияларини амалга оширишнинг аниқ шакллари ишлаб
чиқилади. Оператив маркетинг бозордаги янгилик яшаш
даврларининг босқичлари билан маҳкам боғланган. Янгилик яшаш
даврининг бошланғич нуқтасини белгилаш айниқса муҳим.
Инновацияларни бозорда мавжуд бўлиши яшаш даврининг
биринчи
босқичида
инновацияга
эътиборни
жамлаш
ва
диффузиялаш
учун
махсус
тадбирлар
зарур.
Масалан,
сотишларнинг адекват каналларини шакллантириш, мавжуд бўлган
эскиларни модификациялаш ва мослаштириш зарур. Бу ерда
маркетингнинг самарадорлиги бир қатор омиллар: инновацион
рекламанинг фаоллиги, инновацияни бозорга чиқишининг мувофиқ
вақти, инновациянинг мавжуд бўлган товарлар мавзусидаги
хулқининг вариантини танлаш, эҳтимол бўлган рақиблар хулқини
башоратлаш, ҳамда бозорнинг тузилиши янги товарга қанчалик мос
келишига боғлиқ. Бу шароитларда маркетинг нафақат янгиликни
бозорда жойлашишини, балки технологик бозорга жойлашишини
таъминлаши, янгилик ва бошқа товарлар авлодлари ўртасидаги
вазифаси рақобатни енгиб ўтиши шарт. Ўсиш босқичида маркетинг
ёндашишлар ўзгаради. Инновацион маркетинг креатив характерни
ўзгартиради ва рағбатлантирувчи аҳамиятга эга бўлади.
Рекламанинг характери ўзгаради, у ташаббускор, ушбу фирма ва
ушбу товарнинг ютуқларига эътиборни жамловчи бўлади. Сотиш
каналларининг янги товар остида модификацияланган тармоғидан
фойдаланилади.
Ишлаб
чиқарувчи
фирманинг
рақобат
афзалликлари бу ерда етакчи роль ўйнайди. Товарларнинг
балоғатлилик босқичида бозорнинг бошқа иштирокчилари билан
тўғридан тўғри рақобат қилишдан қочиб бўлмайди ва бунинг
натижасида рақобат стратегияси ўзгариши мумкин. Бу ерда
харажатлардаги
етакчилик
стратегиясининг
роли
ўсади,
янгиликнинг нархи эса пасаяди. Худди шу босқичда новатор -
302
корхона янги модификация ёки тубдан янги маҳсулотни бозорга
чиқаришга тайёрлайди.
Рақобатдошлик – бу товарни муайян истеъмолни қондириш
даражаси ва унга бўлган
харажатлар даражаси билан
рақобатбардош товардан фарқини акс эттирувчи тавсифидир.
Истеъмол хусусиятлар ва нарх – товар рақобатдошлигининг асосий
таркибий қисми ҳисобланади. Аммо товарларнинг бозордаги
истиқболи ишлаб чиқариш сифати ва харажатлари билангина
боғлиқ эмас. Муваффақият ёки муваффақиятсизлик сабаблари
бўлиб реклама фаолияти, корхона обрўси, хизмат кўрсатишнинг
таклиф этилаётган даражаси каби нотовар омиллар хизмат қилиши
мумкин.
Аграр соҳада рақобатбардошликни таъминлаш бўйича корхона
фаолиятининг ноишлаб чиқариш жиҳатлари қанчалик муҳим
бўлмасин, асосийси бу сифат ва нархдир. Шу билан бирга юқори
даражада хизмат кўрсатиш юқори жозибадорликни ҳосил қилади.
Бундан келиб чиққан ҳолда рақобатдошлик формуласини қуйидаги
кўринишда ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |