Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Қишлоқ хўжалигида инновация фаолиятини амалга
оширишда хорижий инвестицияларнинг ўрнини изоҳланг.
2. Инвестиция фаолиятини яхшилашда хорижий инвестицияни
жалб этишнинг мақсади ва аҳамияти нимадан иборат.
3. Ҳукуматимиз томонидан инновация фаолиятини тиклашда
xорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар нималардан
иборат.
4. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш қандай
амалга оширилади.
5. Инвестиция киритувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисидаги давлат сиёсатини тушунтиринг.
6. Инвесторларнинг инновация фаолиятини амалга оширишда
қандай имтиёзли молиявий шароитлар яратилган.
7.
Инвесторларнинг инновация фаолиятини молиялаш
йўлларини айтинг.
281
XI БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКЕТИНГИ
Ўқув
мақсади:
Қишлоқ
хўжалигида
инновацион
маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари, инновацион маркетинг
турлари ҳамда оператив ва стратегик маркетинг масалаларини
ўрганишдан иборат.
Таянч иборалар: Иннавацион маркетинг, агроинтеграцион
жараён, интеграллашув, маркетинг бўлинмалари, концепция,
истеъмол саватчаси, бозор, сигмент, маркетинг стратегияси,
идентификациялаш, наватор, воситачи, агентлар, рақобат,
иннавацион жараён, талаб қонуни, стандарт, сифат, нарх, бозор
сегменти, реклама, техник тараққиёт, маънавий эскириш,
жойлаштириш, рақобатдошлик, баҳолаш объекти, баҳолаш
мезони, ахборотни йиғиш.
11.1. Қишлоқ хўжалигида инновацион маркетингнинг ўзига хос
хусусиятлари
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аграр тармоқда
ҳам ўз самарасини бера бошлади. Кейинги йилларда пахтачилик,
ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда улкан
ютуқлар қўлга киритилаяпти. Тармоқда барча масалаларда
хорижий инвесторларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги,
агроинтеграцион жараёнларнинг тўғри ташкил этилганлиги бунда
бош омил бўлаяпти.
Қишлоқ
хўжалигида
маркетинг
инновацияси
бу
маҳсулотларнинг дизайн ва қадоқланишида жиддий ўзгаришлар,
маҳсулотларни сотиш ва тақдимот қилиш, уларни бозорларга
танитиш ва олға силжитиш бўйича янги усублардан фойдаланиш,
янги нарх стратегияларини шакллантиришдан иборат.
Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг аниқ йўллари
белгилаб берилган. Бугун бу жараён қишлоқ хўжалигида ҳам жадал
282
давом этмоқда. Фермерлик ҳаракати, улар етиштирган ҳосилнинг
белгиланган режадан қолган қисмига ўзи тасарруф қилиши, қайта
ишлаш корхоналари билан шартнома асосида иш олиб бораётгани
бунга мисол бўла олади.
Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг жаҳон бозорига
интеграциялашуви кенг суръатлар билан амалга оша бошлади.
Хориждан энг замонавий асбоб-ускуналар олиб келинди.
Пойтахтимиз Тошкент ва бошқа шаҳарларимизда йирик халқаро
ярмаркалар ташкил этилди. Жумладан, мебелсозлик, қоғоз ишлаб
чиқариш, полиграфия саноати ярмаркалари тезда ўз самарасини
берди.
Айниқса, ҳар йили ўтказилаётган пахта ярмаркалари
кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Илгари ўзбек пахтасини
харидорлари Ливерпуль биржасига боришга мажбур эди. Ҳатто ён
қўшниларимиз ҳам ўша ерга бориб биз билан шартнома тузарди,
энди эса Тошкентнинг ўзида бу имконият яратилди. Энг асосийси
ўртада даллол йўқ. Масаланинг яна бир томони, ушбу ярмаркалар
туфайли деҳқонларимиз, ишлаб чиқарувчиларимиз, ўзларига
керакли техника ва технологияларни сотиб олиш учун
мамлакатимизнинг ўзида шартномалар тузиш имконига эга бўлди.
Натижада юртимиз йилдан йилга хом-ашё базасидан тайёр
маҳсулот ишлаб чиқарадиган мамлакатга айланиб бормоқда.
Шу жумладан инновациялар маркетинги концепцияси бутун
маркетинг хизмати, бозорни тадқиқот қилиш ва корхонанинг
рақобат стратегиясини қидириб топишнинг асосий йўналиши
бўлади.
Инновацияларни
қидириб
топишнинг
бошланғич
босқичида маркетинг бўлинмаларининг биринчи даражали
вазифасини бажариш:
1. Талаб ва рақобат даражаси;
2. Харидорнинг хулқи ва унинг афзалликларининг динамикаси;
3.
Рақобатлашувчи
маҳсулотларнинг
мавжудлиги
ва
янгиликлар бозорида рақобатлашиш имкониятини ўрганишдан
иборатдир.
283
Маркетинг стратегияси, бозорнинг таҳлили ва оператив
маркетинг қуйидаги 6 принципли босқичлардан иборат бўлади:
¾ умумиқтисодий таҳлил;
¾ иқтисодий ҳолатнинг таҳлили;
¾ бозорни махсус тадқиқот қилиш;
¾ янгиликни кириб бориш стратегиясини ишлаб чиқиш;
¾ маркетингнинг оператив тадбирлари;
¾ маркетинг харажатлари ва унинг даромадларни баҳолаш.
Маркетинг концепциясидан шу нарса келиб чиқадики,
инновацион маркетинг замонавий тушунишда бизнеснинг
стратегияси, фалсафаси, бошқарув тадбирлари, вазифалари ва
методологик асосининг ягоналигидан иборатдир.
Кўпгина кичик ва ўрта фирмалар ўзларининг маркетинг
хизматларига эга бўлишга имкониятлари йўқлиги сабабли
мутахассислар маслаҳатлари, кўргазмаларига бориш, каталогларни
ўрганиш, харидорлар билан бевосита алоқани кенгроқ қўллашлари
керак. Ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасидаги доимий тескари
алоқага асосланган маркетингнинг мажмуавий тури («Маркетинг
мира») хатарни пасайтиришнинг энг муваффақиятли йўли бўлиши
мумкин. Тадбиркор харидорларни унинг муҳити, хулқи, истаклари,
англаб етолмаган бутун турли туманлигига кўникиши керак.
Нафақат маҳсулотнинг турли туман навларини ишлаб чиқариш,
балки бир вақтда ҳаракатларни янгиларини ўрнини алмаштирувчи
ва сиқиб чиқарувчи модификацияларни тезроқ илгари суриш
мақсадида ўз маҳсулотини муддатидан олдин маҳаллий эскириши
тактикасини яратишга жамланиши керак.
Янгиликка талабга муносабатга эга макроиқтисодий омиллар,
шу жумладан аҳоли, уни ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига
даромад ва истеъмол, истеъмол нархларининг индекси, «истеъмол
саватчаси», инфляция суръатлари умумиқтисодий таҳлилга имкон
берадилар. Бундан ташқари бунга юридик ва институционал
шароитларни ўрганиш, ҳамда бундай маҳсулотнинг импорти ва
экспорти, квоталаштириш, стандартлар бўйича чеклашлар,
мажбуриятлар, солиқлар ва субсидиялар билан боғлиқ қонунчилик
284
амалиёти ҳам киради. Бунга бундай маҳсулотни миллий ишлаб
чиқаришнинг мавжуд даражаси, импортнинг мавжудлиги ва
имконияти, экспортнинг мавжуд даражаси импортнинг ўрнини
босувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тўлдирувчи янгиликлар
ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш зарур.
Иқтисодий
ҳолатнинг
таҳлили,
аввало,
умумҳолатли
тенденциялар ва ҳолатни ташкил қилувчи омиллар (ХТО) ни
тадқиқот қилиш билан боғланган. Иқтисодий ҳолат бу қайта ишлаб
чиқаришнинг омиллари ва шароитларнинг бозорда намоён бўлиши
ва уларнинг ташқи ва ички муҳит билан ўзаро алоқасининг
шаклидир. Шундан келиб чиққан ҳолда, ХТО ҳолатининг ўзгариш
динамикаси, унинг йўналиши ва ривожланиш суръатларини
белгилаб берувчи, ҳаракатга келтирувчи кучдир. Масалан, муҳим
макроомилларга
давравий
иқтисодий
жараёнлар,
хусусийлаштириш,
солиқлар,
бюджет,
социал
таъминот,
амортизацион ажратмалар тизими, техника ва технологиялар
соҳасидаги давлат сиёсати элементлари киради. (11.1.1-жадвал).
1.1.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |