Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти


Курс ишининг алоҳида бандларига қўйиладиган талаблар



Download 138,5 Kb.
bet4/11
Sana20.07.2022
Hajmi138,5 Kb.
#827577
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
КУРС иши йўриқнома УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ и

Курс ишининг алоҳида бандларига қўйиладиган талаблар
Режа (мундарижа)да курс ишининг барча бандлари, яъни кириш, асосий қисм ва параграфлар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати бет рақамлари билан биргаликда келтирилади.
Кириш қисмининг ҳажми 3-4 бетни ташкил қилади. Унда танлаб олинган мавзунинг долзарблиги асосланади, изланишнинг мақсади, вазифалари, назарий ва методологик асослари ёритиб берилади.
Асосий қисм параграфлар шаклида таснифланиши мақсадга мувофиқ. Бу қисм курс иши умумий ҳажмининг таҳминан 75-80 % ини ташкил қилиши керак. Асосий қисмда мавзунинг асосий назарий ва методик масалалари кўриб чиқилади, статистик маълумотларнинг мазмуни таҳлилий натижалар асосида очиб берилади. Ўрганилаётган жараёнларнинг ривожланиш йўналишлари ва қонуниятлари аниқланади, уларга таъсир қилувчи омиллар кўрсатилади ҳамда ўрганилаётган жараёнларни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади. Курс ишининг хулоса ва таклифлар қисми 3-4 бет атрофида бўлиб, унда талаба ва магистр илмий тадқиқот юзасидан хулоса ва таклифларини келтиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида: Курс иши ёзиш давомида фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати белгиланган тартибда келтирилади.
Иловаларда: Асосий матнни ўқишни қийинлаштирадиган жадваллар, графиклар, ҳужжатлар нусхалари, диаграммалар келтирилади ва рақамлана-ди. Уларнинг ҳажми курс иши умумий ҳажмининг 30 фоизидан ортиб кетмаслиги керак. Курс ишининг асосий матнида мавзуни очиб беришга қаратилган ва тўғри тузиб чиқилган жадваллар, расмлар (графиклар, диаграммалар) ва бошқа зарурий материаллар келтирилади.
Курс иши материалларининг ёритилиш жараёнига қўйиладиган талаблар:
Курс иши имло хатоларсиз, равон ва тушунарли тилда ёзилиши, жумла ва гаплар аниқ ифодаланиши ҳамда ўзаро боғлиқ бўлиши ва бир-бирини тўлдириб туриши керак. Унда келтирилаётган статистик маълумотлар фақатгина кўргазма (иллюстрация) вазифасини ўтаб қолмасдан, хулосалар чиқариш ва уларнинг исботи учун хизмат қилиши лозим. Курс ишида келтирилган барча асослар ва маълумотларнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги учун унинг муаллифи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Курс ишини талаба ва магистр мустақил равишда, шахсан бажариши шарт. Талаба ва магистр томонидан курс ишига турли хил манбалардан олинган далиллар, статистик маълумотлар, турли муаллифларнинг фикрларидан иқтибослар келтириши ўринли ва илмий маълумотлар билан таъминланган бўлиши муҳим.

Download 138,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish