Талабалар сони: 20 – 30 гача
Машғулот шакли
|
Мавзу бўйича билимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан семинар
|
Семинар машғулот режаси
|
Психологик тренинг ҳақида тушунча.
Тренингларнинг мақсади ва вазифалари.
Шахс шаклланишида психологик тренингларнинг роли.
Психологик тренингга мурожаат этувчилар гуруҳи.
Антик давр ва Шарқ уйғониш даври мутафаккирларининг фикрларини тренинг билан боғлаш.
Дастлабки тренинг гурухларининг вужудга келиши.
Гурухий терапеяга асос солиниши
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Психологик тренинг ҳақида тушунча. Тренинг тарихи юзасидан олинган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш; Шахс шаклланишида психологик тренингларнинг ролини таҳлил қилиш орқали талабаларда касбий масъулиятни тарбиялаш; семинарда талабаларнинг фаоллигини таъминлаш.
|
Педагогик вазифалар:
1. Психологик тренинг ҳақида тушунча. Тренинг тарихи ҳақида маълумотлар таҳлилини тизимлаштириш кўникмасини ҳосил қилиш;
2. Психологик тренинг ҳақида тушунча ва билимларни кенгайтириш;
3. Тренингларнинг мақсади ва вазифалари ҳақида тушунча ва билимларни чуқурлаштириш;
4. Антик давр ва Шарқ уйғониш даври мутафаккирларининг фикрларини тренинг билан боғлаш бўйича фикрларни шакллантириш ва билдириш жараёнини ташкил қилиш;
5. Гурухий терапеяга асос солиниши ҳақида билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
6. Дастлабки тренинг гурухларининг вужудга келишининг омилларини таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш;
7. Мавзу бўйича мустақил фикрлашини шакллантириш ва талабалар билимини кенгайтириш, билимларни таққослаш ва умумлаштириш кўникмасини шакллантириш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
1. Психологик тренинг ҳақида тушунча. Тренинг тарихи юзасидан юзасидан ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларини намойиш этади.
2. Психологик тренинг ҳақида тушунча, унинг мақсади ва вазифалари ҳақидаги фикрларнинг моҳиятини тушунтириб беради.
3. Антик давр ва Шарқ уйғониш даври мутафаккирларининг фикрларини тренинг билан боғлаш бўйича фикрларнинг мазмунини очиб беради, ўз мулоҳазаларини билдиради, фактларни исботлаб беради.
4. Гурухий терапеяга асос солиниши ҳақида билимларни тахлил этишни ўрганади.
5. Дастлабки тренинг гурухларининг вужудга келишининг омилларини таҳлил қилиш ўрганади.
6. Шахс шаклланишида психологик тренингларнинг ролига баҳо беради ва ўз мулоҳазасини билдиради.
|
Таълим бериш усуллари
|
Мунозара, суҳбат, тезкор-сўров, “Концептуал жадвал” графиги.
|
Таълим бериш шакллари
|
Оммавий, гуруҳларда ишлаш.
|
Таълим бериш воситалари
|
Ўқув қўлланма, проектор, маркерлар
|
Таълим бериш шароити
|
Техник таъминланган ва гуруҳларда ишлаш учун мўлжалланган аудитория
|
Назорат ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат: савол-жавоб
|