«Ички нур» машқ.
Ўриндиққа қулай ўтириб, кўзингизни юминг. Фикрларингиз тиниқлашмоқда. Тасаввур қилинг бошингизнинг тепасида ёрқин нур пайдо бўлмокда. Бу нур аста-секин юқоридан пастга қараб илиқ ва тиниқ нури билан ичингиздан сизнинг юзингизни ёритиб турибди, нурнинг бир маромдаги ҳаракатидан қошингиз ва лабингиз атрофидаги чизиқлар силлиқлашиб, юзингизнинг мускуллари бўшашмоқда. Энса қисмингиздаги зўриқиш йўқолмокда, елкаларингиз ҳам зўриқишдан озод бўлмокда. Ички нур сизнинг янги қиёфангизни шакллантирмокда. Босиқ, вазмин, ўзига ишонган, ўз ҳаётидан мамнунлик сеза бошлаётган янги қиёфа. Машғулотни қуйидаги сўзлар билан якунланг: «Мен янги инсон бўлдим!». «Ёш ва соғломман!», «Босиқ ва вазминман!».
Муаммоли вазиятларда позитив фикр юритишни ривожлантирадиган машқлар.
«Менинг душманим - менинг дўстим» машқи.
Ким биландир низолашиб қолсангиз уни салбий баҳолайсиз. Сиз уни танқид қиласиз, унинг камчиликларини қидира бошлайсиз. Ҳамма айбни унга ағдарасиз ва шу билан муаммонинг ечимига конструктив (асосли)ёндашиш имконияти йўқолади.
Низоли вазиятларда фақатгина негатив томонларни кўрмасдан балки вазиятга объектив баҳо бериш, мавжуд бўлган позитив томонларни кўриш имконини беради. Бундан ташқари камчиликлар ютуқларнинг оқибатида бўлиши ва аксинча ютуқлар камчиликларга айланиши мумкин.
Бизга доим ўзимизнинт ёмон томонларимиз кўринмайди. Чунки биз ўзимизни севамиз. Лекин ҳаётда бизга камчиликларимизни кўрсатадиган одамни душман деб ҳисобласак, бу обрўйимизни бир поғона пасайишига олиб келади. Тоза қоғоз олинг, уни ручка билан иккига ажратинг. Қоғозни бир томонига сизни ўйлантираётган, зиддиятга сабабчи бўлаётган омилларни ёзинг. Иккинчи томонига эса ҳудди мана шу ҳолатлардан қандай чиқишни ўз фикрларингиздан келиб чиқиб ёзинг, чунки сизнинг муаммоларингизни ўзингиз тушунган даражада хеч ким тушинмайди. Рўйхатингизни давом эттириб салбий сифатларни ижобий сифатларга айлантириб ёзинг. Фақатгина салбий томонларни эмас балки уларнинг позитив давомини таҳлил этиб ўз баҳоингизни тугатинг.
Масалан, чап томонга сиз:
Ҳаётий тажриба етишмайди.
Мулоқотда кескин.
Қарор қабул қилишда шошади.
Қайд этилган сифатларни позитив маънога ўгирилганда ўнг томонга қуйидагиларни ёзиш мумкин:
1.Очиқ кўнгиллик, эвристиклик, янги ишни бошлаш, янги муаммонни ҳал этиш имконияти.
2. Ўзига танқидий муносабатда бўлиш, йўл қўйилган хатоларини кўра билиш.
“Вазият” машқи
Сиз ким биландир жанжаллашдингиз. Бундан кейин Сиз бу жанжалнинг фақат салбий оқибати ҳақида узоқ вақт ўйлаб юрасиз. Қандай қилиб бу хавотирни бартараф этиш мумкин. Тоза оқ қоғозоилнг ва унинг чап томонига шу низонинг салбий оқибатларини ёзинг. Сўнгра варақнинг ўнг томонига санаб ўтилган характеристикаларни позитив томонига айлантириб ёзинг.
Масалан чап томонга Сиз қуйидагиларни ёздингиз:
1.Муаммо ечимини топмади.
2.Ўзингизни айбдор ҳис қиляпсиз, Сиз ўзингизни бундай вазиятда бошқачароқ тутишиниг керак эди.
3.Жанжаллашган одамингизни кўрган заҳоти, Сизда унга нисбатан нафрат уйғонади.
Ўнг томонга эса:
1.Муаммо ечимини топмади, шунинг учун бу муаммони ҳал этиш учун Сизда имконият ва вақт бор.
2.Агар ўзингизни айблаётган бўлсангиз, демак, Сиз ўз камчиликларингизни кўра оласиз. Демак, Сизда ўз ижтимоий мавқеингизни такомиллаштириш учун имконият бор.
3.Сиз тирик одамсиз. Самимий бўлишингиз ва ўзингиз ҳоҳлаган ҳис-туйғуларни бошингиздан кечиришингиз мумкин.
“Махсус кундалик”, “Хурсандчилик, қувонч календари” ни олиб бориш кўникмаларини эгаллаш
“Махсус кундалик” руҳий тушкунлик ҳолатининг хусусиятларини қайд этиш ва ўз кечинмаларини физиологик, эмоционал ва аҳлоқий даражаларини таҳлил қилиш. Кундаликни мунтазам равишда тўлдириб бориш ва ўзининг руҳий тушкунлик ҳолатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
И.С.Шеметнинг “Хурсандчилик, қувонч календари” ижобий эмоционал ҳолатларнинг, ютуқларнинг актуаллигини ифодалайди. Кундаликни қуйидаги кўрсатма бўйича мунтазам равишда юритиш лозим:
“Бу кундаликда ҳар кунги қувонч, ютуқлар ва муваффақиятларни қайд этиб бориш керак. Барча унча муҳим бўлмаган воқеаларни ҳам ёзиб боринг. Кундаликни юритишда сизга омад тилаймиз”.
Do'stlaringiz bilan baham: |