Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти педагогика-психология кафедраси



Download 2,22 Mb.
bet64/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271904
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   131
Bog'liq
PSIXOLOGIK TRENING ASOSLARI 17-18

Иккинчи машғулот
Мен –бу мен
Ушбу машғулотда ҳар бир иштирокчи ўз «Мени»ни англаш, шунингдек, атрофдагилар билан ўзини таққослаш имкониятига эга бўлади.
Машқ: «Рангли панжалар»
Иштирокчилар хона бўйлаб ихтиёрий ҳаракат қиладилар. Тренер картондан ясалган турли (кўк, қизил, сариқ) рангдаги «учта қўл»ни ушлаб туради. У бир рангдаги «панжани» маълум вақтга юқори кўтаради. Шу вақтда ҳар бир иштирокчи бошқа кўпроқ иштирокчилар билан тегишли шартлашилган усулда саломлашиши лозим.
Бу саломлашишда бир қатор усуллардан фойдаланиш маъқулроқ, масалан: «қизил панжа»-қўлни қисиш учун; «кўк панжа»-шйеригининг елкаларини қоқиб қўйиш учун; «сариқ панжа»-«орқа билан» саломлашиш учун. Машқларни бажариш жараёнида сўзлашиш таъқиқланади.
Ушбу машқ иштирокчиларда бир-бирларига симпатия уйғотишга олиб келиши ҳам назарда тутилади. Иштирокчиларнинг ўзлари билан ўтказиладиган машқлар қаторида бошқалар билан биргаликда ишлашга, фрустртсия ҳолатини бартараф этишга ёрдам берувчи машқлар ҳам зарур. Бундай мақсад учун қуйидаги машқ анча қўл келади.
Машқ: «Биз ягона командамиз»
Иштирокчилар учта гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ ўз номини, гимни ва шиорини танлаши (ишлаб чиқиши) лозим. Кейин гуруҳлар аъзолари ватман варағи олиб, «Бизнинг гуруҳимиз расми»ни чизадилар. Бунда гуруҳ номини ва шиорини ифодалайдилар. Гуруҳ аъзоларидан бир неча киши гуруҳнинг ижодий ишида иштирок этади. Ҳар бир гуруҳ ўз ижодий ишининг тақдимотини ўтказади ва деворга осиб қўяди.
Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар ва атрофдагиларга ёқишни ўргатувчи қуйидаги олтита қоида (Дейл Карнеги таклиф қилган)ни муҳокама қиладилар:
Биринчи қоида: Атрофдагиларга қизиқиш билан боқинг.
Иккинчи қоида: Табассум қилинг
Учинчи қоида: Одамнинг исми унинг учун ҳар қандай тилда
энг ёқадиган ва жарангдор сўз эканлигини эсда тутинг.
Тўртинчи қоида: Яхши тингловчи бўлинг. Бошқаларни ўзлари ҳақида гапираётганларида рағбатлантириб туринг.
Бешинчи қоида: Суҳбатдошингиз қизиқадиган мавзуда суҳбатлашинг.
Олтинчи қоида: Суҳбатдошингиз онгига таъсир ўтказинг ва унга очиқ муносабат билдиринг.
Бундан ташқари, илк ўспиринларнинг ўз тенгдошлари тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш ва шунга мувофиқ шахсларини мослаштиришга йўналтириш учун тегишли мавзулар бўйича суҳбат (мунозара)лар уюштирилади, масалан:
Сизнинг тасаввурингиздаги «идеал», «замонавий» ва «ёмон» ўспирин» мавзусида суҳбат уюштириш зарур.
Иштирокчилар учта гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ «Сйеҳрли қалпоқча»дан олинган қоғозчада ёзилган ўз топшириқларини муҳокама қиладилар. Бу варақада қайд қилинган шахс хусусиятларидан зарур сифатларни ажратиб оладилар.
Сўнг иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар ва улар ичидан ҳар бир гуруҳ томонидан ажратилган вакил навбати билан ўз гуруҳи танлаган шахс сифатларини маълум қилади. Қолганлар уларга қўшилиш ёки қўшилмасликларини қайд қиладилар.
Биринчи гуруҳга топшириқ. «Идеал» илк ўспирин портретини чизинг ва унинг сифатларини қайд қилинг.
Иккинчи гуруҳга топшириқ. «Замонавий» илк ўспирин портретини тасвирланг. Унинг сифатларини қайд қилинг.
Учинчи гуруҳга топшириқ. «ёмон» илк ўспирин портретини тасвирланг . Ундаги асосий сифатларни қайд қилинг.
Иштирокчилар машқ якунида «Идеал», «Замонавий» ва «ёмон» илк ўспиринларнинг хусусиятлари бўйича «Менинг қадриятларим» деклартсиясини тўлдирадилар.
Шундан сўнг В. Сатир томонидан ишлаб чиқилган «Менинг қадриятларим» деклартсиясини тренер овоз чиқариб ўқий бошлайди. Ҳар бир иштирокчи ўзи белгилаган қадриятлардан бирортаси ўқилганда «Мен-бу мен», «Мен-машҳурман» жумлаларидан тегишлисини такрорлайди.
Гуруҳ аъзолари ҳайрлашадилар ва тарқаладилар.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish