Машқ: «Бир–бирингизни билинг»
Машқни амалга ошириш учун иштирокчилар иккита гуруҳга ажратилади. Гуруҳ аъзоларининг вазифаси бир-бирлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун саволлар билан мурожаат қилишдан иборатдир.
Гуруҳда қоидалар ҳосил қилиш. Гуруҳ аъзолари айлана бўлиб ўтирадилар ва гуруҳий иш тамойилларини муҳокама қиладилар. Тренинг давомида иштирокчилар риоя қилиши шарт бўлган қоидалар ҳамда машғулотлар қачон бошланиши, давомийлиги ва якуни, гуруҳ аъзоларининг ритуаллари (саломлашиш ва ҳайрлашув усуллари, чйекланишлар, кечиққанда ва гуруҳ қоидалари бузилганда жаъзолаш ) белгилаб олинади.
Гуруҳ ритуаллари муҳокама қилингандан сўнг белгилаб олинади. Гуруҳ аъзоларининг розилигидан сўнггина, бунга қатъий амал қилинади. Бу гуруҳда ишлашнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Учрашув вақтини тренер белгилайди.
Гуруҳда ишлашнинг асосий тамойиллари: Гуруҳда ишлаш тамойиллари шйеърий шаклда таклиф қилинади. Уни тренинг иштирокчиларининг ўзлари ишлаб чиқадилар. Бу уларнинг бир-бирларининг идрок қилишларини енгиллаштиради ва қизиқишларини орттиради. Шйеър айтилгач, тренер тамойилларни яна бир бор изоҳлаб беради, масалан:
Жаҳд қилибсиз, тренинга келишга,
сабр қилинг, охиригача бўлинг биз билан бирга.
Гуруҳда бутун машғулот мобайнида бирга иштирок этиш мақсадга мувофиқ. Бу тамойил гуруҳ аъзоларининг ўзаро бир-бирларини идрок қилишларига имкон беради. Бирорта қатнашчининг иштирок этмаслиги гуруҳ ичидаги муносабатлар бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Муомалада очиқроқ бўлинг,
эринмасдан, дангалроқ ҳаракат қилинг.
Муаммони ҳал этиш истагингиз бўлмаса,
ёлғон ишлатмай, жим тура қолинг.
Гуруҳда эриниш ва ёлғон ишлатиш керак эмас. Гуруҳ-бу сизни очиқ -ойдин фикр-мулоҳаза билдиришга имкон берувчи жой-шароит. Агар сиз саволларга очиқ-ойдин жавоб беришга тайёр бўлмасангиз, яхшиси жим туринг.
Сизнинг, гуруҳга «тўхта», дейишга ҳуқўқингиз бор.
Муаммони муҳокама қилманг.
Ҳар бир гуруҳ аъзоси «тўхта» дейиш ҳуқўқига эга. Агар сизга алоқадор саволни муҳокама қилишга тайёр бўлмасангиз ёки машқ сизга психологик таъсир қилса (асоратга сабаб бўлса), ушбу «тўхта» дейиш ҳуқўқидан фойдаланинг.
4. Фаолроқ бўлинг ўйинда, шубҳали муаммолар ҳал бўлар шунда.
Муҳокама қилинаётган муаммони гуруҳдан ташқарига чиқарманг. Ҳаммаси ўзаро қолиши лозим. Тренингда муаммоларни гуруҳдан ташқарида муҳокама қилиш маъқул эмас. Бу ушбу ишнинг асосий қоидаларидан бири.
5. Фақат ўзингиз ҳақингизда сўзланг, муҳокамадан чйетланиб қолманг. «Мен ҳис қиламан», «Ўйлашимча», «Менимча», булар мураккаб, бўлмағур сўзлар эмас.
Ҳар бир иштирокчи ўз номидан ўзи учун гапиради. Муҳокамадан чйетга чиқиб, «Ҳамма шундай дейди» қабилида мулоҳаза юритишга йўл қўйилмайди. Сиз ўз мулоҳазангизни «менимча», «менинг ўйлашимча» тарзида ифодаланг.
6. Ҳар бир киши ўз фикрига эга. Ҳеч кимни баҳоламанг, танқид қилманг. Ҳамманинг фикри тингланади ва қўллаб-қувватланади. Гуруҳда бир-бирини тушуниш, ҳис қилиш лозимдир.
Шунингдек, таянч ҳаракат аъзолари бузилган илк ўспиринлар энг яқин одам сифатида кимнидир эътироф этишлари, унга маслакдош ва маслаҳатчи сифатида қарашлари табиий. Худди шу боис, навбатдаги «Ассотситсия» машқи мазкур ҳолатларга аниқлик киритишга ҳамда диагностик маълумотлар олишга ёрдам берувчи иш бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |