Танадаги зўриқишларни бартараф этиш. Ҳаётда учратган бўлсангиз, баъзи одамларнинг кулиши қийин. Гапираётганида ҳам юзида жуда кам мимикаларни кўрасиз. Эркин ҳаракат қила олмайди. Одамлар орасида ўзини ҳаддан ташқари рамка ичида сезади. Айтиш мумкинки, ҳаракат қилишга ҳам қўрқадики, ножўя ҳаракат қилиб, "Кулгуга қолмай ёки уларда ўзим ҳақимда салбий фикр уйғотиб қўймай", деб. Бунинг сабаби — унинг ички дунёсида қандайдир муаммо мавжуд. М: бахтлилар ичида бахтсизлигини (отаси, онаси, эри, фарзанди йўқлигини) билдириб қўймаслик. У ана шу муаммони бошқалардан яшириб юради. Мана шу муаммолар унинг тана ҳаракатларида намоён бўлади. Ва унинг танаси билан ишлаш натижасида ана шу муаммони айтдириш ва унинг ечимини кўрсатиш лозим.
16-17- МАВЗУ: МУЛОҚОТ ТРЕНИНГЛАРИ
Режа:
1.Мустақиллик тренинги
2.Мулоқатмандлик тренингининг таркибий қисмлари.
3.Мулоқатмандлик тренингига қўйиладиган талаблар.
4.Тренер шахсининг тренингдаги ўрни.
5.Муқотмандлик машқлари тизими.
Таянч сўз ва ибора:
Муомала, мулоқатмандлик, мулоқатмандлик машғулотлари, психологик контакт, психодрама, самимийлик, ҳайрихоҳлик, ўзаро ишонч, мулоқат усуллари, тренинг қоидалари.
Ўйинга оид сотсиал тренинг-бу инсонни мулоқотга ўргатиш учун бажариладиган ўйин машқлари ва ҳатти-ҳаракатлари тазимидир. Тренинг жараёни-бу ҳар бир ўйин машқида унинг рахбари қандай установка беришидан иборатдир. Тренингнинг асосий мақсади-шағхсни психологик (руҳий) жиҳатдан озод қилиш, унда табиий эркинликни ҳис зшшши ҳамда ўз гуруҳида ва ундан ташқариде ўзаро муносабат ва алока урната олишни шакллантириш.
Тренингда унинг рахбари ё тренер ёки дирижёр сифатида иштирок Тренинг мақсадини аник ва нихоятда тушунарли даражада тушунтириш мақсадга мувофиқ. Масалан, бошқа кишиларни ёки ўзини-ўзи тушунишга ўргатиш. Ўзгаларни ва ўзини - ўзи ўрганиш, ўзига-ўзи баҳо беришни таъминлайди, бошқалар фикрини уқа олиш ва уларни идрок қила олишга ўргатади. Мулоқотда ўзини-ўзи бошқаришга фикран эътиборни тўплашни амалга
ошириш мақсадида тавсия қилинаётган схемага ролли ўйин ва мунозаралар
етиш орқали тренинг вазифасини мураккаблаштириш мумкин
Тренинг 3 қисмдан ташкил топган бўлиб, қуйдагилардан иборатдир.
1. Психофизиологик контакт ўрнатиш
2. Психологик контакт
3. Психодрама
Тренингнинг асосий установкаси: ролли ўйин шаклида ролли вазиятни эчишни ташкил қилиш мутлақо зарур, чунки тренинг унинг қатнашчиларидан тренернинг ёрдамида ўйинда яратилган вазиятларга нисбатан индивидуал муносабатини уйғотиш зарур.
Тренингни ўтказиш давомида уни қатнашчилоарининг шахсий мулоқат усулларинии ўзининг бошқаларга нисбатан позисиясини яққол англаштирувчи вазиятни рағбатлантириш жоиз.
Тренингнинг фаолиятит 8-10 машғулотни ўз ичига қамраб олади ҳолос.
Тренингнинг ҳамма машғулотлари унинг иштирокчилари билан фақат дўстона, самимий ҳис-туйғулар асосида ва ихтиёрий тарзда ўтказилади.
Тренинг иштирокчиларининг сони 7-15 нафар бўлиши мумкин, лекин бундан ортмаслиги лозим. Гуруҳ билан машқларни ўтказишдаги мажбурий шартлар бўйича қоидаларга риоя қилинмаса, у ҳолда ўйинли тренинг ижобий натижа бермаслиги тўғрисида олдиндан келишиб олишиш керак.
Жумладан:
1. бир-бирига самиймилиқ ҳайрихоҳлик:
2. бир-бирига ишониш. (ўзаро ишонч):
3.машқларни бажариш давомида шахсга баҳо бермаслик, балки унинг фаолиятига ва мулоқот усулларига баҳо беришлик:
4.иштирокчилар ўйиндан қай даражада қаноатланганлиги ҳақидаги таассуротларини шу заҳотиёқ тренерга маълум қилишлик:
5.топшириқларни бажариш фақат ижобий гепотезага мўлжалланганлик.
6.жисмоний нуқсонларга нисбатан эътиборни қаратмаслик:
7.тренингаинг бориши жараёнида хеч ким хеч қандай маслаҳат бермаслик:
8."Бу ерда ва ҳозир"-деган шартни бажариш яъни тренинг пайтида рўй берган ҳамма нарса ташқарига олиб чиқилмасликка ва ҳозирги мулоқотда нималарни ҳис этаётганлигини маълум қилмаслик:
9.томошабинлар тренернинг руҳсати билан эмас, балки гуруҳнинг барча аъзоларининг розилигига биноан қатнашишлик кабилар:
Тренингни муваффақиятли ўтказишнинг ва унинг сермахсуллиги муваффақияти кўп жиҳатдан тренер билан иштирокчилар ўртасидаги ўзаро бир-бирини тушиниш даражасига боғлиқдир.
Ўйин тренингини уюштиришда қуйидаги энг қийин ҳолатларни инобатга олиш ва уларни изчил равишда назарда тутиши мақсадга мувофиқ:
1.Ўзининг шахсий ички туйғуларини енгиш, барча иштирокчиларининг кўзларига тўғридан-тўғри ва очиқ чирой билан, дадил қарай олиш:
2.Ўйин фаолиятининг бошида яратилган вазият энг омилкор ва қулай бўлиши керак:
3.Тренингни муваффақиятли ўтказиш тренердан катта (психик) руҳий, интелектуал ташкилий жиҳатидан катта куч сарфлашни биоқувватни талаб қилади:
4.Тренинг ўзаро иштирокчиларни бир-бирига ишонган ҳолда ўзаро самарали таъсир этиш муҳитида ўтказилади:
Юқорида таъкидлаб ўтилган талабаларга риоя қилмасдан туриб, асло ўйновчи гуруҳ хосил қилиб бўлмайди. Ва бунга тренинг ижобий таъсир кўрсата олмайди.
Машғулотни катта, кенг яхши шамоллатиш имкониятига эга бўлган шинам хонада ўтказиш лозим. Хонада иштирокчилар сонига тенг миқдорда стуллар бўлиши керак. Машғулотда қулай, роҳатибаҳш этадиган, кўнгил (дил) очадиган осойишта, сокин шароит яратилган яхши (яхши лирик ва минор овозли) мусика, деразаларга нозик, нафис пардалар тутилгани мақул ва ҳакоза.
Ҳар бир иштирокчи ўзининг ўйинги ва ўйин юзасидан импрозасия қилишга (тайёргарлик бажаришга) тайёрлаши руҳий жиҳатдан тайёрламоги даркор.
Барча гуруҳ талабалари психологик-педагогик консилиум ҳақидаги назарий билимларни, унинг аҳамияти ва мақсадини чуқур ўргангандан кейин улар билан ролли ўйин ўтказиш таклиф қилинади.
Қуйида мулоқотга ўргатишга доир ўйин Машқларидан намуналар келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |