4
К И Р И Ш
Инсоният
жамияти
тарихий
тараққиѐтида
маънавият,
инсонлараро маънавий-ахлоқий муносабатлар ҳамиша баҳс талаб
ва азалий долзарб масала бўлиб келган. Чунки, маънавият нафақат
мамлакатларнинг кўп минг йиллик тарихи, ижтимоий тараққиѐтига,
айни чоғда миллат ва халқнинг
менталитети муайян шахснинг
ахлоқий баркамоллигига ҳам катта таъсир ўтказади. Бинобарин,
юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «…бугунги вазиятда
мустақил онг ва мустақил фикрга эга бўлган шахсни тарбиялаш
масаласи нафақат
маънавий, керак бўлса, муҳим сиѐсий аҳамият
касб этади»
1
.
Шахсда камол топган ана шу фазилат мамлакат равнақи,
миллат истиқболи учун хизмат қилиши шубҳасиз. «Куюнчаклик,
фикрий изланувчанлик, янгилик яратишга иштиѐқ, бунѐдкорлик,
бундай одамларнинг фазилатидир. Бундай шахслар бевосита қалби,
беором тафаккури, эзгуликка йўналтирилган шуур ва шукуҳи билан
халқни олға бошлайдилар, миллат руҳини уйғотадилар,
кучига куч
қўшадилар»
2
.
Ана шунинг учун ҳам миллий маънавиятни ривожлантириш,
ўзликни англаш маданий мерос ва тарихий ўтмишга кишиларимизда
чуқур
ҳурмат,
уни
ўрганишга
эҳтиѐжмандлик
туйғусини
шакллантириш жамиятимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг
туб моҳияти, мақсад, муддаоларини белгилаб бермоқда.
Жамиятнинг маънавий янгиланиши Ўзбекистонда давлат
сиѐсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўз
навбатида, умумжаҳон цивилизацияси, глобал ҳодисаларнинг
шиддатли кўлами ҳар бир шахснинг маънавияти, дунѐқараши,
тафаккур тарзига муайян даражада таъсир ўтказаѐтганига ҳам
алоҳида эътибор билан қараш зарур.
Ҳаѐтимизда глобал моҳиятга эга бўлган ғоят залворли
масалалар кўпаймоқда. У инсоният тарихига ва тақдирига, бугуни
ҳамда истиқболига жиддий таъсир этмоқда.
Айни пайтда, «миллат ва халқнинг руҳи, дунѐқараши ва турмуш
тарзини ифода этадиган миллий маънавиятга муносабат, уни замон
талаблари
асосида ривожлантириш, одамларнинг дунѐқараши ва
тафаккурини ўзгартириш масаласи ҳар томонлама чуқур ва пухта
ўйлаб иш юритишни талаб қилади»
3
.
1
Каримов И.А. Энг асосий мезон-ҳаѐт ҳақиқатини акс эттириш. –Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б.
9.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б. 233.
3
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 81-82.
5
Бинобарин, маънавият нафақат инсон камолоти, авлод
баркамоллигининг асоси, шу
билан бирга, ижтимоий тараққиѐтнинг
кафолати ҳамдир.
Зеро, жамиятимиз ҳар бир фуқаросининг мустақил шахс
сифатида шаклланишида, уларда юксак инсоний фазилатларнинг
камол топишида, миллий маънавиятимиз дунѐ эътироф этган улуғ
аждодларимизнинг илмий-ижодий меросидан фойдаланиш, ахлоқий
қадриятларимизга ѐшларни ихлосманд қилиб, тарбиялаш бугунги
куннинг долзарб масаласидир.
«Масалага шу кўз билан баҳо бериб, – деб қайд
этган эди
Президентимиз И.А.Каримов, – нима учун бутун дунѐ аҳли буюк
аждодларимизнинг меросини тан олишини, бу улуғ зотлар нима
ҳисобидан бундай юксак эътирофга сазовор бўлгани, бунинг туб
омиллари, сабаблари нимада эканини ҳар томонлама чуқур очиб
беришга қаратилган, аниқ тасвирлар ва далиллар асосида илмий-
оммабоп ва маърифий кўрсатувлар, ҳужжатли фильмлар, мақола ва
рисолалар яратиляптими-йўқми, яратилаѐтган бўлса,
улар бугунги
талабларга жавоб берадими, деган саволни ўз-ўзимизга беришимиз
лозим»
1
.
Юқоридаги масалалар моҳиятидан келиб чиқиб ҳамда миллий
маънавият ривожининг ўзига хослигини назарда тутиб, тадқиқот
мавзусининг долзарблигини қуйидаги илмий-назарий ва ижтимоий-
амалий омиллар билан асослаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: