Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

1.1-
Жадвал
 
Жадвалдан шу нарса маълум бўладики, миллий ва 
умуминсоний қадриятлар қадимги урф-одат, анъаналардан тортиб 
то миллий қиѐфагача бўлган кўплаб жараѐнларни ўзида қамраб 
олади. Демак, «Ҳар қайси халқ ѐки миллатнинг маънавиятини унинг 
тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаѐтий қадриятларидан 
айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди».
Шунингдек, жамиятда шахс дунѐқараши ва миллий маънавияти 
билан шаклланиш ва такомиллашиб бориши қуйидаги жиҳатлар 
билан изоҳлаш ҳам мумкин: 

индивид ѐки муайян бир шахснинг онги, дунѐқарашининг 
даражалари, унинг асосига фаол муносабат кўринишидаги 
функционал мақоми, яъни шахс маънавиятининг ижтимоий онг 
шаклларига мувофиқ келиши; 

шахс 
ижтимоий 
амаллари, 
феъли, 
хулқ-атворининг 
шаклланиши, ижтимоий муҳит, оила ва жамиятнинг табиий ҳолати 
билан боғлиқлиги ва ҳ.к. 
Тарихий ўтмиш миллий маънавият такомилида ўзига хос асос 
бўлиб хизмат қилади. Ўтмишда барча яҳши-ѐмон воқеийлик ҳамда
хотиралар эмас, нафақат муайян миллат ва халқ тарихида, балки 
башарият цивилизациясида ҳам муҳим ўринга эга бўлган тарихий 
манбаларгина миллий маънавиятнинг шахс ва жамиятнинг ўзаро 
бир-бирига 
таъсири, 
жамият 
маънавий 
эҳтиѐжлари 
қондирилишининг муҳим омили бўлади. Ана шундай жаҳоншумул 
манбалардан бири, муқаддас “Авесто”нинг ўлмас ғоялари 
ҳисобланади”. 
Миллий ваумуминсоний қадриятларнинг 
умумий алоқадорлиги 
Ворисийлик 
Диний 
ахлоқий 
қадриятлар 
Миллат ва 
халқ тарихи 
Қадимий урф-
одат, анъана-
лар 
Маданий мерос 
Цивилизациялара-
ро мулоқот 
Миллий ментали-
тет, миллий 
характер ва қиѐфа 


22 
«Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» деган тамойилида ҳозирги 
замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш 
мумкин.
Мустақиллик 
даврида, 
халқимиз 
маънавий 
дунѐсини 
шакллантириш, миллат маънавиятини юксалтиришда зардуштийлик 
динининг муқаддас китоби “Авесто” ҳақиқатан ҳам ғоят қимматли 
миллий қадрият манбадир. Қадимги давр маданияти, маънавияти, 
жумладан, ахлоқ, маърифат, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлар, халқ 
оғзаки ижодида, адабиѐт ва санъатда, турли халқ анъаналарида ҳам 
ўз аксини топган. 
“Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тош 
ѐзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхонамиз хазинасида 
сақланаѐтган 20 мингдан ортиқ қўлѐзма, уларда мужассамлашган 
тарих, адабиѐт, санъат, сиѐсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиѐт, 
математика, 
физика, 
кимѐ, 
астрономия, 
меъморчилик,
деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиѐс маънавий 
бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга, миллий ва 
умуминсоний қадриятга эга бўлган халқ дунѐда кам топилади. 
Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина 
биз билан беллаша олиши мумкин. 
Аммо чоризм даврида юртимиздан олиб чиқиб кетилган 
халқимизнинг кўплаб миллий қадриятлар билан боғлиқ бўлган 
маънавий мерос дурдоналари метропол шаҳар кутубхоналарига 
олиб кетилганлиги тўғрисида қатор адабиѐтларда қайд қилиб 
ўтилган. Фақатгина, чор Россиясининг мустамлакачилиги оқибатида 
талон-тарожлик сиѐсати авжига чиқарилган эмас. Балки бундай 
ҳолат совет мустамлакачилиги сиѐсатининг ҳам таркибий қисми 
бўлиб келган эди.
Ўзбек халқининг авлоддан-авлодга ўтиб келаѐтган миллий ва 
умуминсоний маданий мероси шу қадар бой ва сермазмунки, ҳали –
ҳанузгача унинг сони қанчалигини на биронта олим, на биронта 
мутахассис аниқ қилиб айтиб бера олган эмас.
Бундай дейишимизнинг боиси, аввало, ўзимизда сақланиб 
келинаѐтган маданий мероснинг беҳисоблигида бўлса, иккинчидан, 
халқимизнинг маданий ва маънавий мероси ҳисобланмиш, бебаҳо, 
сон-саноқсиз бойликлари, кўплаб қимматли қўлѐзмалари, Шарқ ва 
Fарб мамлакатларининг, айниқса, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, 
Афғонистон, Мўғилистон, Англия, Миср, Америка, Россия ва бошқа 
хорижий давлатларнинг музейларида сақланиб келаѐтганлигидадир. 
Олимларимизнинг 
ҳисоб-китобларига 
қараганда, 
биргина 
Мўғилистон пойтахти Улан-Баторнинг ўзида, Чингизхон ва унинг 


23 
авлодалари даврида, Марказий Осиѐдан олиб кетилган тўрт 
миллиондан ортиқ кўлѐзма сақланмоқда
1

Ўзбекистонлик тарихшунос Б.И.Луниннинг ҳисоб-китобига кўра, 
Россия хазинасига 1865-1917 йиллар даврида Ўрта Осиѐдан 3000 
Шарқ кулѐзмаси тушган.
Мустамлакачилик сиѐсати туфайли халқимизнинг миллий 
маданияти, қадриятларини ўрганиш, тарғиб этиш чеклаб, кўйилди. 
Халқнинг маданий мероси бўлган, кўплаб қимматбаҳо кўлѐзмалар 
йўқ қилиб юборилди, шунингдек, Чор Россиянинг марказий 
шаҳарларидаги кутубхоналарга, музейларга олиб кетилди. Кўплаб 
архитектура ѐдгорликлари диний тарғибот маркази деб, бузиб 
ташланди. Россия, рус халқи тарихи, маданияти эса, ҳаддан 
ташқари идеаллаштирилди. 
Миллатнинг ўзига хослиги, бетакрорлиги, ранг-баранглиги, унинг 
тарихий ва ижтимоий ривожланиши жараѐнида яратилган тили, 
миллий онги, миллий руҳи, тарихи, турмуш тарзи ва яшаши, миллий 
ҳаѐтининг тартиб қоидалари ҳамда улар билан боғлиқ миллий 
анъаналарида ҳам ифодаланади.
Ҳар бир миллатнинг ўзи қадрлайдиган маънавияти, тили, 
анъаналари, маросимлари ахлоқ-одоб қоидалари мавжуд. Миллий 
маънавият миллат учун қадрлидир. Миллатни миллат қилиб турган 
миллий маънавиятнинг, маданий-маънавий қадриятларнинг бошқа 
миллат томонидан камситилиши, таҳқирланиши мумкин эмас. Ҳеч 
қайси миллатнинг ўзга миллат маданияти, маънавияти ва 
қадриятларига ҳакам бўлишга ҳаққи йўқ. Миллий маънавият миллат 
мавжудлигининг муҳим белгисидир. Миллат мавжуд экан, демак, 
унинг моҳиятини ўзига хос тарзда ифодалайдиган маънавияти ҳам 
албатта бўлади, яшайди, ривожланади, бойиб, такомиллашиб 
бораверади
2

Маълумки, 
ўзбек 
халқининг 
меҳмондўстлик, 
ҳалоллик, 
болаларни тарбиялаш, она тилини севиш, мусофирпарварлик, 
катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида 
ғамхўрлик, очиқ кўнгиллик, миллатидан қатъий назар одамларга 
хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар кулфатига 
ҳамдардлик ва ўзаро ѐрдам кўрсатиш, меҳр-мурувват сингари ўзига 
хос ҳислат ва фазилатлари мавжуд. Ана шу ҳислат ва фазилатлар 
ўзбек халқини дунѐ бўйлаб танитган, машҳур қилиб келаѐтган ноѐб 
маънавий бойликдир
3
.
1
Юсупов Э., Туленов Ж., Гафуров З. Миллий масала бўйича фалсафий суҳбатлар. –Тошкент: 
Фан, 1990. – Б. 77. 
2
Арипова З. Миллий маънавият миллат мавжудлигининг муҳим белгисидир // Таълим тизимида 
ижтимоий-гуманитар фанлар журнали. – Тошкент, 2006. –№3. – Б. 26-29.
3
Fофуров З., Сиддиқов Б. Миллий истиқлол - маънавий-маърифий юксалиш. – Тошкент, 2000. – 
Б. 89. 


24 
Президент Ислом Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва 
тараққиѐт йўли» асарида ана шу ноѐб инсоний фазилатларни 
асраш, авайлаш ва янада такомиллаштириш зарурлигини баѐн этиб, 
«ўзбек халқининг юксак миллий қадр-киммати, ор-номуси ва шон-
шарафи 
унинг 
ўта 
меҳрибонлиги 
ва 
соф 
виждонлигига 
асослангандир. Биз бундан кейин ҳам ўзбекларнинг миллий 
ғурурини маънавий юксалтирамиз, шу билан бирга умумий 
Ватанимизда 
биз 
билан 
бирга 
яшовчи 
ва 
Ўзбекистон 
Республикасига садоқатли бўлган бошқа барча халқлар билан 
биродарликка интиламиз»
1

Бошқа ҳар қандай миллатлар маънавияти сингари ўзбек халқи 
маънавиятининг шаклланиши ва ривожланиши ҳам унинг ўзига хос 
тарихи, амалий фаолияти билан узвий боғлиқ. Халқимиз миллий 
маънавияти узоқ тарихий тараққиѐт маҳсулидир. Умуман олиб 
қараганда, миллий маънавиятлар ҳар бир миллатнинг моҳиятини, 
ўзига хос фазилатларини, муайян мустақил ижтимоий бирлик 
эканини белгилаб берувчи, тарихий тараққиѐтни кўрсатувчи 
мезонлардан биридир.
Айни пайтда миллий маънавиятнинг бир ўзига хос белгиси 
борки, у миллатнинг ижтимоий идеаллари орзу-интилишлари билан 
боғлиқ. 
Ижтимоий идеал келажакка йўналтирилган вокелик бўлиб, унинг 
негизида кишилар ва жамиятнинг келажак хақидаги гипотетик 
тасаввурлари, 
орзу-умидлари, 
такомиллаштирилган 
ҳаѐтий 
андозалари ѐтади. Шу жиҳати билан ижтимоий идеал кундалик ҳаѐт 
рўѐбга чиқарадиган мақсад ва режалардан фарқ қилади. Ижтимоий 
идеалда узоқ ҳатто, рўѐбга чиқмайдиган тилаклар, орзу-умидлар, 
режалар бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари, ижтимоий идеалда мавжуд ҳаѐтдан ўзиш, 
утопия, ҳатто, ғайриҳаѐтий башорат унсурлари бўлиши табиий ҳол 
ҳисобланади. 
Кишиларни мавжуд ҳаѐт, ижтимоий тартиблар ва муносабатлар 
қониқтирмайди, улар мавжуд ижтимоий борлиқни ўз тасаввурларида 
идеаллаштириб, янгича ва такомиллаштирилган борлиқ яратади. 
Шарқ халқларида бундай идеаллаштириш маънавият билан 
боғланади. 
Айнан маънавият – ахлоқ-одоб, эзгулик, инсонпарварлик, 
ижтимоий 
адолат, 
меҳр-оқибатлилик, 
тарихий-маданий 
тажрибаларга амал қилиш, руҳий омиллар таъсирига ишониш Шарқ 
халқларининг ижтимоий идеалларига таъсир қилади.
2
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иктисод, сиѐсат, мафкура. –1-жилд. –Тошкент: 
Ўзбекистон, 1996. –Б. 84. 
2
Аъзамхўжаева С. Ижтимоий идеал рўѐби // Тафаккур. –Тошкент, 2007. –№2. –Б. 87. 


25 
Ижтимоий идеалнинг миллатимиз менталитетидаги муҳим 
жиҳати, унинг умумбашарий қадриятлар билан алоқадорлигида ҳам 
намоѐн бўлади. Миллий маънавият ривожида айнан ана шу 
алоқадорлик муҳим ўрин тутади. 
Ҳар бир миллий маънавият муайян бир миллат ѐки халқнинг 
тараққиѐти билан боғлиқ бўлган сиѐсий, ҳуқуқий, иқтисодий, 
ижтимоий, ўзгариш ва ривожланишлар жараѐнида такомиллашиб, 
мазмунан бойиб боради. ХХ асрда ўзбек миллий рақсларида, 
куйларида, ашулаларида, кийиниш маданиятлари, либослари, тўй 
ўтказиш тартиби ва маросимларида, байраму, сайилларида, 
умуман, маънавий ҳаѐтида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Бунда 
Европа, Россия, Марказий Осиѐ, Ҳиндистон, Туркия, Яқин Шарқ 
мамлакатлари маданиятининг таъсири катта бўлди
1

Миллий маънавиятни муайян бир миллатнинг ютуғи, умумий 
бойлиги сифатида баҳолаш адолатдан эмас. Балки, унинг билан 
ягона бир мамлакат худудида яшаѐтган турли халқ ва миллатга 
мансуб бўлган барча аҳолини, турли этник бирликлар ва ижтимоий 
гуруҳларнинг ҳам умумий бойлиги, деб қараш, тўғрироқ ва ҳақикатга 
яқинроқ бўлади. Ана шу миллий бойликлардан умумхалқ, 
умумдавлат манфаатларини кўзлаб фойдаланиш ва баҳраманд 
бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Миллий маънавиятнинг моҳиятини чуқур идрок этиш муайян 
тарихий даврлар ва имкониятларни заруран эътиборга олиш, 
вазиятни аниқ баҳолаш, ўзгарган ва ўзгараѐтган сиѐсий, иқтисодий 
шарт-шароитларни эътиборда тутиш билан ҳам боғлиқдир. Миллий 
маънавиятнинг моҳияти ва хусусиятига кўра, ҳар қандай вазият ва 
ҳолатда муайян миллатнинг тараққиѐти, яшаш шароитлари, 
ижтимоий муносабатлари билан боғлиқ бўлсада, уни умуминсоний 
ва минтақавий маънавиятлардан ажратиш мумкин эмас
2

Миллий маънавиятнинг моҳиятини очиб берувчи яна бир муҳим 
томон бу – миллатнинг ўзлигини таниши, миллий бирлик асосида 
ҳаракат қилиши ҳамдир. Миллий ўзлигини таниган миллатгина ўз 
маънавий илдизларини билишга, уни ўрганиш, мустаҳкамлашга, 
янгилари билан бойитиб боришга мазмунан зарурият сезади.
Бу соҳада миллатга мансуб бўлганларнинг барчаси ҳамжиҳат 
бўлиб, биргаликда амалий ишларни ҳаѐтга тадбиқ этади. Миллатга 
тегишли бўлган маънавий бойликни эҳтиѐтлайди, кўз қорачиғидай 
асрайди, уни янада бойитиш йўллари билан қизиқади. Миллатнинг 
маънавий бойлигидан ғурурланади, унинг сержило қирраларини 
1
Fофуров З., Сиддиқов Б. Миллий истиқлол - маънавий-маърифий юксалиш. –Тошкент, 2000. –
Б. 89. 
2
Арипова З. Миллий маънавият миллат мавжудлигининг муҳим белгисидир // Таълим тизимида 
ижтимоий-гуманитар фанлар. – Тошкент, 2006. №3. – Б. 27. 


26 
фахр 
билан 
тарғиб 
этади. 
Аксинча, 
миллий 
ўзлигини 
танимаганларда 
бундай 
интилишлар 
сезилмайди, 
миллий 
маънавиятга, умуман, бефарқлик билан қарайди. Бундай тарқоқ 
миллат учун унинг маънавиятининг ҳам қизиғи йўқ.
Шунинг учун ҳам шу миллатга тегишли инсонлар на тилига, на 
маданиятига, на унинг келажагига эътибор беради. Бундайларни, 
машҳур қирғиз ѐзувчиси Ч.Айтматов айтганидек, «манқурт»лар, деб 
аташ мумкин. Улар учун на ўз миллатининг маънавияти, балки, ҳеч 
бир миллатнинг маънавияти ҳам қизиқтирмайди. 
Миллий маънавиятнинг моҳияти ва аҳамияти жамият 
тараққиѐтига кўрсатаѐтган таъсирига асосланиб белгиланади. 
Маънавиятнинг етук соҳиблари деб, ўз ақли, ахлоқ-одоби, билими, 
малакаси, иймони ва эътиқоди, дунѐқараши, мафкуравий 
қарашларини жамият, инсон, инсоният, миллат манфаати, 
тараққиѐти, истиқболи билан боғлайдиган, ўз ҳаѐтини унинг равнақи 
ва келажагисиз тасаввур эта олмайдиган кишиларга айтамиз. 
Инсон ва кишилик жамиятининг амалий фаолиятини мутлақо 
хато-камчиликларсиз, тўғри ва равон йўл сифатида тасаввур қилиш 
мумкин эмас.
Хусусан, 
собиқ 
шўролар 
даврида 
халқ 
хўжалигини 
бошқаришдаги 
маъмурий-буйруқбозлик, 
бюрократизм, 
қонунчиликнинг бузилиши, қатағон қилиш, давлат бойликларига 
ваҳшиѐна муносабатда бўлиш, ишлаб чиқариш муносабатларининг 
издан чиқиши каби моддий ҳаѐт тарзида бузилишлар юзага келди.
Шунингдек, миллий маънавиятнинг қашшоқлашишига бевосита 
таъсир ўтказадиган ҳодисалардан бири, бу – миллий сиѐсатнинг 
бузилиши эди. Бу ҳолат, ўз навбатида, миллий ҳуқуқнинг амалда 
поймол қилиниши, миллий сиѐсатда синфий қадриятларни биринчи 
ўринга қўйиш, барча фан-техника ютуқларига, фақат моддий 
манфаатдорлик нуқтаи назардангина ѐндашишга, унинг маънавий 
жиҳатларини эътиборга олмасликка олиб келди. 
Бундай номувофиқ бузилишлар жамиятимиз тараққиѐтига, 
миллий маънавиятимиз ривожига жуда салбий таъсир ўтказди. 
Жумладан, жамиятимизда барча ҳодиса ва воқеаларни, маънавий 
маданият ютуқларини қанчалик моддий бойлик келтираѐтганлиги 
нуқтаи-назаридан баҳолашга интилиш, бойлик ва пулга, тўғрироғи, 
фойдага интилиш инсоннинг маънавий қашшоқланишига олиб 
келди.
1
Бу ҳол собиқ шўролар ҳукумати таркибида бўлган барча 
республикалар халқлари, хусусан, бизнинг республикамиз халқи 
учун ҳам одатий бир ҳолга айланиб қолган эди. Маънавиятга 
1
Темиров Ф., Назаров С. Жамият ва кадрият. –Тошкент: Ўзбекистон, 1992. – Б. 19. 


27 
эътиборнинг сусайиши шунга олиб келдики, натижада жамият 
аъзоларини, маънавий жиҳатдан тарбиялаш соҳасида меҳнат 
қилаѐтган маданият ходимлари, шунингдек, барча зиѐлилар 
меҳнатини баҳолашда ижтимоий адолат бузилди. 
Зеро, хусусий мулк эгалари, тадбиркорлар билан бир қаторда, 
худди шу ўқитувчилар, олимлар, маданият ходимлари Fарбда ва 
Шарқда ҳам жамиятнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиши ва 
сиѐсий барқарорликни таъминловчи ўрта табақа тоифаси сифатида 
фаолият кўрсатди. Ақлий интелектуал куч бўлган зиѐлилар доимо 
жамиятнинг демократик ривожланишига асос бўлиб келган, шунинг 
учун ҳам, бу сиѐсий негизни мустаҳкамлаш, уни маънавий жиҳатдан 
ҳам, моддий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлаш зарур. Шуни алоҳида 
таъкидлаш жоизки, собиқ шўро тузуми мафкураси таъсирида ўз 
халқининг, миллатининг, маданияти, тарихини билишга, унинг урф-
одатига, авлод-аждодлари томонидан яратилиб, бизга ѐдгорлик 
сифатида етиб келган санъат ва маданият обидаларига бефарқ 
қараш, унинг маънавий қийматини тушунмаслик кайфияти, 
жамиятимизнинг 
кўпчилик 
аъзолари 
ҳарактерининг 
асосий 
хусусиятига айланиб қолган эди. 
Бу ҳол, маълум даражада, жамият аъзоларининг маънавий 
қашшоқланишига, кишилар ўртасида меҳр-оқибатнинг кўтарилиб 
кетишига, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ўзаро иззат-ҳурмат, 
одамийликнинг барча кўринишлари, қадр-кимматнинг, тушиб 
кетишига олиб келди. 
Жамият аъзолари маънавий қашшоқланишининг яна бир муҳим 
белгиси шундан иборатки, бир томондан, мавжуд етимхоналарда 
меҳр-оқибатга зор бўлган, ота-онаси тирик бўла туриб, қаровсиз 
ташлаб кетилган болалар билан тўлиб кетган бўлса, иккинчи 
томондан, фарзандлари бўла туриб, илиқ сўз ва ғамхўрликка муҳтож 
кекса қариялар ана шу уйларни тобора тўлдира борди. Уларнинг 
фарзандлари жамиятда яҳшигина лавозимларга, етарлича обрў-
эътиборга эга бўлсада, ўз ота-оналарига, қариндош-уруғларига 
ғамхўрлик қилишни эп кўрмаганлиги ғоят ачинарли ҳолатга олиб 
келди. 
Миллий маънавиятимиз ички мезонларининг бузилиши ва 
қадрсизланишининг асосий сабабларидан яна бири, фикримизча, 
ўзлигимизни том маънода англаб етмасликда юз берди. Билакс, 
собиқ шўролар тузуми даврида бунга имкон ҳам берилмаган эди. 
Ҳақиқий том маънодаги инсон: бу – ўзлигини англаган инсондир. 
Ҳазрат Навоий айтганидек, Эл нетиб топгай мени ким, Мен 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish