5.3.1-жадвал.
“Сиз оилангиздаги меҳнатга лаёқатли ёшдаги фарзандингизни ишга
жойлаштириш масаласида меҳнат бўлимларига мурожаат
қилганмисиз?”*
(%) ( Респендентлар сони 2000та 2020йил)
Кўрсаткичлар
Туманлар
Ўртача
Пахтаобод
Норин
Қува
Асака
Ҳа
26,0
26,0
25,0
26,0
25,8
Йўқ
15,0
15,0
14,0
16,0
15,0
Мурожаат қилганим билан
фойдаси йўқ
18,0
20,0
19,0
21,0
19,5
Кўнгилдагидек иш топиб бера
олмайди
28,0
27,0
28,0
26,0
27,2
Ўз ишларига совуққонлик
билан қарайди
5,0
4,0
5,0
5,0
4,8
Фикр билдира олмайман
8,0
8,0
9,0
6,0
7,7
Манба: *Жадвал муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот
натижалари асосида тузилган.
Ўтказилган
тадқиқотлар
натижаларининг
таҳлили
Андижон,
Наманган, Фарғона вилояти ва унинг шаҳар ҳамда туманларида ҳалигача
яратилган иш ўринлари сонининг ўсиш суръати меҳнатга лаёқатли ёшдаги
аҳоли сонининг ўсиш суръатидан орқада қолаётганини кўрсатмоқда (5.4.2 –
жадвал).
Жадвалдан кўриниб турганидек, 2016-2020 йиллар давомида Андижон
вилоятида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонининг ўсиш суръати 13,2%га
кўпайгани ҳолда, бу даврда яратилган иш ўринлари сонининг ўсиши 8,3%га
тенг бўлган. Кўриниб турибдики, вилоятда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли
сонининг кўпайиш суръати яратилган иш ўринлари сонидан юқори бўлган.
236
5.3.2 –жадвал.
2016-2020 йилларда Андижон вилоятида меҳнатга лаёқатли ёшдаги
аҳоли сони ва яратилган иш ўринлари сонининг ўзгариши* (минг киши)
Шаҳар ва
туманлар
Меҳнатга
лаёқатли ёшдаги
аҳоли сони
Яратилган иш
ўринлари
2020 йилда 2016
йилга нисбатан
меҳнатга
лаёқатли аҳоли
сонининг
ўзгариши,%
2020 йилда
2016 йилга
нисбатан
яратилган
иш ўринлари
сонининг
ўзгариши,%
2016
2020
2016
2020
Шаҳарлар:
Андижон
249,4
256,2
8460
11573
6,8
3113
Хонобод
24,3
23,7
300
695
-0,6
395
Туманлар:
0
0
Андижон
139,7
143,8
1840
2169
4,1
329
Асака
175,5
180,1
2307
3089
4,6
782
Балиқчи
108
111,3
1470
1416
3,3
-54
Булоқбоши
77
79,9
557
858
2,9
301
Бўз
39,9
40,7
588
718
0,8
130
Жалақудуқ
102,6
104,1
933
1052
1,5
119
Избоскан
128,7
130,8
1108
1418
2,1
310
Улуғнор
32,8
33
558
474
0,2
-84
Қўрғонтепа
117,5
120,3
1162
1510
2,8
348
Марҳамат
94
96,8
1153
1324
2,8
171
Олтинкўл
95,3
96,7
1367
1472
1,4
105
Пахтаобод
104
104,3
832
1211
0,3
379
Хўжаобод
60
60,8
894
1164
0,8
270
Шаҳрихон
160,4
164,2
1688
2296
3,8
608
Вилоят
бўйича:
1709,1
1746,6
16457
20171
37,5
3714
Манба: *Жадвал Андижон вилояти статистика Бош бошқармаси
маълумотлари асосида тузилган.
Бундай ҳолат вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўзига хос хусусиятга
эга бўлган. Чунончи, таҳлил қилинаётган даврда Андижон, Асака шаҳарлари,
Андижон, Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Избоскан, Улуғнор, Олтинкўл,
Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли
сонининг ўсишига қараганда яратилган иш ўринлари сониники юқори
бўлган. Шу билан бирга, Хонобод шаҳри ҳамда Асака, Жалақудуқ,
Қўрғонтепа, Марҳамат ва Пахтаобод туманларида яратилган иш ўринлари
237
сони ўсиш суръатининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳолига нисбатан паст
бўлиши вилоятда яратилган иш ўринлари сони кўпайиш даражасининг ҳам
бўлишини таъминлаган. Бу эса, мазкур туманларда меҳнат ресурсларини иш
билан бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратишни
рағбатлантиришни, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан
шуғулланувчиларга зарур шарт-шароитлар зудлик билан яратишни тақозо
этади. Бу тадбирлар ўз навбатида, оилаларнинг иқтисодий фаровонлигини
оширади.
Ҳозирги пайтда вилоятда иш изловчилар сифатида рўйхатдан ўтган
фуқароларнинг тўртдан уч қисми (74,9%и) қишлоқ жойларига тўғри келади.
Бу эса, қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги юзасидан тиғиз вазият вужудга
келганлигидан далолат беради. Бизнингча, мураккаб бу ҳолатнинг олдини
қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратиш орқали олиш мумкин. Ўз
навбатида, бу қишлоқ оилалари даромадларини ошишини таъминлайди.
Олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, вилоят ва
унинг ҳудудларида норасмий секторда иш билан бандлик миқёслари ошиб
бормоқда. Бунга демографик, ижтимоий-иқтисодий характерга эга бўлган
жараёнлар: меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир қисмини ўзини-ўзи иш билан
таъминлашга етарли даражада қодир эмаслиги; хуқуқий, ижтимоий-
иқтисодий механизмлар етарли даражада ривожланмаганлиги; тегишли
хужжатларсиз
тадбиркорлик
билан
шуғулланувчиларни
расмий
тадбиркорларга
айлантириш
механизмининг
шаклланмаганлиги;
тадбиркорларга ёрдам бераётган оила аъзолари ҳамда бошқа кўмакчилар
билан меҳнат шартномаларини расмийлаштиришнинг ижтимоий-иқтисодий
афзалликларини англаб етмаслик ва бошқалар сабаб бўлмоқда.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда қишлоқ
жойларида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишга жойлаштириш
даражасининг илгарилаб бораётган тенденцияси шаҳарликларга нисбатан
солиштирилганда барқарор характерга эга бўлмоқда ва бу нафақат қишлоқ
меҳнат бўлимларининг самарали иш юритаётганлиги, балки бандлик
238
соҳасидаги муаммолар қишлоқ жойларида шаҳарга қараганда кўпроқ
эканлиги билан ҳам боғлиқдир. Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашдаги
бу ўзгаришлар тадбиркорлик субъектлари сонининг ўсиб бораётганлиги,
деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари тез суръатларда ривожланаётганлиги
билан ҳам боғлиқдир.
Шундай қилиб, вилоятда ишсизлик даражасининг ҳаддан ташқари
ошиб кетишини олдини олиш ва унинг оилалар моддий-иқтисодий
шароитига салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик учун ишсизларни ишга
жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар қуйидагилардан
иборат бўлмоғи лозим:
– меҳнат ва бандлик вилоят, туман бўлимларининг аҳолини иш билан
бандлигини таъминлашдаги фаолиятини самарадорлигини ошириш;
– вилоятнинг ҳар бир ҳудудида меҳнат ресурслари ва иш жойлари
сонининг ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан ўсиш мутаносиблигига эришиш;
– янги тараққий этган тармоқлар ва фаолият турларини ривожлантириш
йўли билан янги иш ўринларини барпо этиш;
– меҳнат бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш;
– ишчи кучининг сифат кўрсаткичларини тўхтовсиз ошириб бориш;
– аҳолининг оқилона бандлиги шаклланишига ва ишлаб чиқаришнинг
салоҳиятидан унумли фойдаланишга асос бўлувчи чуқур иқтисодий таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш;
– қайта ишлаш саноати, хизмат кўрсатиш тармоқларида меҳнатга
лаёқатли ёшлар, кўп болали оналар, пенсионерлар ва ноғиронлар учун
кафолатланган иш жойлари ташкил этиш ва бошқалар.
Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш орқали оилалар иқтисодий
барқарорлигини таъминлашда меҳнат миграцияси имкониятларидан ҳам
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, илмий кузатишларимиз,
Андижон вилоятида меҳнат миграцияси, айниқса ташқи меҳнат миграцияси
миқёсларининг ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бундай имкониятлардан
фойдаланиш, биринчидан, вилоятдаги ишчи кучини халқаро меҳнат бозорида
239
иштирок этиши учун шароит яратса, иккинчидан, вилоятга валюта
тушумлари оқимини кўпайтириш, учинчидан, оилалар даромадларини
сезиларли даражада ошириш учун хизмат қилади.
Ҳозирги пайтда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги
Ўзбекистондан ишчи кучини экспорт қилиш масалаларини ҳал этиш
борасида бир қатор хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини
йўлга қўйиш ишларини олиб бормоқда. Сўнгги йилларда, айниқса Россия
Федерацияси билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа
соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда меҳнат
қилишларига кўмаклашиш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги
ҳамда фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича Тошкент, Бухоро
ва Нукус минтақавий бюролари томонидан амалга оширилиши белгилаб
қўйилган. Фикримизча, Фарғона водийси жумладан, Андижон вилоятининг
меҳнат ресурслари билан юқори даражада таъминланганлиги ва аҳолини иш
билан бандлиги масалаларининг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда бу ерда
ҳам фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюро
ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, меҳнат ва бандлик
бўлимларининг оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминлашдаги
фаолиятини янада такомиллаштириш Андижон ва бошқа вилоятларнинг
ҳудудларида оилалар турмуш фаровонлигини юксалтириш имконини бериши
сўзсиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |