5.3.2-жадвал.
“Сиз яшаётган маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
оилангизни иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун қандай амалий ёрдам
кўрсатилди?”* (%)
( Респендентлар сони 2000та 2020йил)
Кўрсаткичлар
Туманлар
Ўртача
Пахта
обод
Норин
Қува
Асака
Уй-жой қурилиши учун ер
олишда
35,0
37,8
12,0
9,0
23,4
Парранда ва чорва моллари ва
уларга озуқа сотиб олиш учун
давлат кредитлари олишда
34,2
32,2
30,0
30,0
31,6
Турли нафақалар олиш учун
тавсиялар олишда
15,0
12,0
24,0
26,0
19,3
Оиланинг меҳнатга яроқли
аъзоларини
иш
билан
таъминлашда
7,8
13,0
11,0
9,0
10,2
Ишсиз аёлларга касаначилик
билан шуғулланишлари учун
шароит яратишда
6,0
3,0
20,0
23,0
13,0
Жавоб беришга қийналаман
2,0
2,0
3,0
3,0
2,5
Манба: *Жадвал муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот
натижалари асосида тузилган.
225
Маълум бўлишича, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан сўровда
иштирок этган оилаларнинг 31,6%ига парранда ва чорва моллари ва уларга
озуқа сотиб олиш учун давлат кредитлари олишда, 23,4%ига уй-жой
қурилиши учун ер олишда, 19,3%ига турли нафақалар олиш учун тавсиялар
олишда, 10,2%ига оиланинг меҳнатга яроқли аъзоларини иш билан
таъминлашда, 13,0%ига ишсиз аёлларга касаначилик билан шуғулланишлари
учун шароит яратишда амалий ёрдам кўрсатилган.бу кўрсаткичларнинг сўров
ўтказилган алоҳида туманлардаги таҳлили уй-жой қурилиши учун ер олишда
Норин тумани (37,8%), парранда ва чорва моллари ва уларга озуқа сотиб
олиш учун давлат кредитлари олишда Пахтаобод тумани (34,2%), турли
нафақалар олиш учун тавсиялар олишда Асака тумани (26%), оиланинг
меҳнатга яроқли аъзоларини иш билан таъминлашда Норин тумани (13%),
ишсиз аёлларга касаначилик билан шуғулланишлари учун шароит яратишда
Асака туманидаги (23%) маҳаллалар фаол эканлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, социологик тадқиқот натижаларидан кўриниб
турганидек,
вилоятлардаги
туманларда
оилаларнинг
иқтисодий
фаровонлигини оширишда, уларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилишда
маҳаллаларнинг мавқеи тобора ошиб бормоқда. Шу билан бирга, маҳаллани
том маънода оилаларни қўллаб-қувватлайдиган институтга айлантириш учун
унинг нафақат ижтимоий муассаса, балки шахс ва жамият ҳаётидаги
иқтисодий субъект сифатидаги мавқеини кўтариш, ҳуқуқий ва қонуний
фаолият кўрсатиш асосларини мустаҳкамлаш керак. Бунинг учун, қуйидаги
чора-тадбирларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз:
– маҳалла фуқароллар йиғинларига давлат қонунлари асосида маҳаллий
шароитдан келиб чиқиб ҳуқуқий меъёрларни қабул қилишида, шунингдек
молиявий масалаларда мустақиллик бериш;
– берилган ваҳолатларини амалга ошира олиш учун ўз ҳудудида турли
тўловлар жорий этиш ва уларни ундириш, мавжуд солиқлардан тушадиган
маблағларнинг бир қисмини маҳаллалар ҳисоб рақамига ўтказишни жорий
этиш;
226
-ижтимоий таъминот идоралари томонидан аҳолини кам таъминланган
қатламларига моддий ёрдам пулларини тайинлаш ва уни ижросини
таъмилашда маҳаллани ваколат доирасига қайтариб бериш:
– ижтимоий таъминот идоралари, соғлиқни сақлаш бошқармасининг
шаҳар ва туман бўлимлари билан маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида
шартномалар тузиш ва улар асосида ижтимоий мададга муҳтож оилалар учун
имтиёзли нархларда дори-дармонлар олиш ҳамда бу ишга тегишли
ҳомийларни жалб этиш;
– маҳаллада
маданий-маиший
шароитларни
яхшилаш,
маҳалла
фуқаролари учун қулай ижтимоий инфратузилмани йўлга қўйишда маҳалла
тадбиркорлигидан фойдаланиш;
– нафақа тўловлари тизимини тартибга солиш, манзилли характерга эга
бўлмаган имтиёзларни камайтириш ҳисобига кўпроқ эҳтиёж сезаётган
оилаларга имтиёзлар ҳажмини ошириш;
– норасмий секторда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олаётган
оилаларни чиқариб ташлаш йўли билан моддий ёрдамга муҳтож оилаларни
аниқлашни такомиллаштириш. Бунда тежаб қолинган маблағлар энг муҳтож
оилаларга қайта йўналтирилади;
– оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини молиялаштириш
учун бюджетдан ташқари (хайрия жамғармалари, ҳомийлар) маблағларни
жалб қилишни кўпайтириш лозим. Бу кам таъминланган оилаларга ижтимоий
тўловлар ҳажми ва қамровини оширишга имкон беради.
Демак, Андижон, Фаргона, Наманган вилоятларида маҳаллий ўз-ўзини
бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш уларнинг оилаларни
ижтимоий муҳофазасини амалга оширишдаги, аҳолининг турмуш
даражасини кўтариш, фаровонлигини таъминлашдаги мавқеини янада
ошириш учун замин яратади.
Мамлакатимизда оилага оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
инсон қадрини улуғлаш ва унинг тараққиёти учун янги авлодни тарбиялаш,
миллатнинг маданий-ахлоқий қадриятлари, урф-одат, анъаналарни сақлаш,
227
асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда оила иқтисодий бақарорлигини
таъминлашга асосланган.
Оиланинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, энг аввало, меҳнатга
лаёқотли оила аъзолари томонидан рўзғор юритиш мажбуриятлари тўла ва
аниқ бажарилиши, иқтисодий-ижтимоий меъёрлар ва қоидаларга риоя
қилиниши, ўзини ва оиласини моддий жиҳатдан таъминлашга бўлган
интилишлари, моддий ва маънавий бойликларни келажак авлодга мерос
қолдириши, даромад келтирадиган касбни қарор топтириши ва уни
ривожлантириб бориши билан характерланади.
Оиланинг иқтисодий барқарорлиги оила аъзоларининг етарли даражада
иш, даромад, уй-жойга эга бўлиши, тиббий, таълим, маиший, маданий
эҳтиёжларининг қондирилиши, соғлом турмуш тарзини юритишга
асосланиши талаб этилади.
Ҳозирги даврда оиланинг иқтисодий-ижтимоий қадриятларининг
жадаллашуви оилани иқтисодий-ижтимоий ҳимоя қилишни тақозо этмоқда.
Оилалар иқтисодий маданиятининг бозор тамойиллари асосида шаклланиши
ва ривожланиши анъанавий ва бозор қадриятлари билан уйғунлашиб, оила
аъзоларида янгича иқтисодий муносабатлар мазмун-моҳиятига таъсир
қилмоқда.
Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида иқтисодий глобаллашув ва
интеграция, давлатлар ўртасидаги иқтисодий ривожланиш бўйича
тафовутлар, ахборот-коммуникация технологияларининг тараққий этиши ва
глобал Интернет тармоғининг кенг қулоч ёйиши, ташқи меҳнат миграцияси
жараёнларининг кучайиши сингари замонавий тенденциялар оилаларнинг
иқтисодий барқарорлигига таъсир этмоқда.
Бугунги кунга келиб оила иқтисодий барқарорлигини янада
мустаҳкамлаш борасида ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммо ва
камчиликлар сақланиб қолмоқда. Жумладан:
демографик ривожланиш ва оилавий ажрашишлардаги салбий
тенденциялар оила иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказмоқда.
228
Республикада оилавий ажралишлар сони 2020 йилда 28,2 минг нафарни
ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 10 фоизга камайган бўлсада, 2021 йилнинг
январь-март ойларида 9,4 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди, ушбу
кўрсаткич 2020 йилнинг мазкур даврига нисбатан 20,5 фоизга ошган.
камбағал оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш
биринчи даражали масала сифатида қаралиши лозим.
2020 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, аҳолининг 12-15% ёки
4-5 млн аҳоли камбағаллик шароитида яшамоқда. Оилаларни камбағалликдан
чиқариш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига
қарамай, бу муаммони бартараф этиш мамлакат олдидаги асосий ижтимоий
масала бўлиб қолмоқда.
Республикада 2020 йилда жами 1 558,4 минг нафар расмий ишсизлар
қайд
этилган.
Ёшлар
ўртасида
ишсизлик
даражаси – 17 фоиз
ёки 844 мингни, аёллар ўртасида эса 13,7 фоизни ташкил қилган.
2021 йилда ташқи меҳнат мигрантлари сони 1,8 млн кишидан иборат
бўлиб, бу кўрсаткич доимий ўртача аҳолининг 5,7 фоизини ташкил этган;
оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни
таъминлашда муаммолар мавжуд.
Ёш оилаларга узлуксиз ижтимоий-психологик кўмаклашиш ишлари
самарали ташкил этилмаган.
Оила аъзоларида низоли вазиятларнинг олдини олиш бўйича тегишли
кўникмалар шакллантирилмаган.
Ёшлар тарбиясида, ўсиб келаётган авлодга оилавий қадриятларнинг
мазмун-моҳиятини етказишда нуронийларнинг фаоллиги кўринмаяпти.
Оилаларда тазйиқ, зўравонлик ҳолатлари ҳамда низоли вазиятлар
сабабли суицид ҳолатлари учраб турибди;
оила институтини мустаҳкамлашнинг ташкилий механизмлари етарли
даражада ишламаётганлиги соҳада тизимли муаммолар ва камчиликларнинг
сақланиб қолишига асосий сабаб бўлмоқда.
229
Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқий асослар мукаммал
эмас.
Оиланинг маънавий-ахлоқий муҳитини яхшилаш, жамиятда оилавий
қадриятлар ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантириш ишлари етарли
самара бермаяпти.
Оилани мустаҳкамлаш масалалари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар
етарли эмас ва уларни амалиётга татбиқ этиш самарадорлиги паст.
Оилаларга таъсирчан методик-консультатив ёрдам кўрсатиш тизими
мукаммал шаклланмаган.
Оила иқтисодини янада мустаҳкамлаш бўйича давлат органларининг
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари билан ижтимоий шериклиги самарали йўлга қўйилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |