Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология


Меҳнат ва бандлик бўлимларининг оиланинг иқтисодий



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

 
5.3. Меҳнат ва бандлик бўлимларининг оиланинг иқтисодий 
барқарорлигини таъминлашдаги фаолиятини такомиллаштириш 
Оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини оширишда жойлардаги 
меҳнат ва бандлик бўлимларининг ўрни катта. Чунки, улар томонидан 
ишсизларни ишга жойлаштириш, касбий тайёргарлигини ошириш, қайта 
тайёрлаш, ҳудудлардаги бўш иш ўринларини ҳисобга олиш, ишсизларга 
ишсизлик нафақасини белгилаш ва тўлаш, меҳнат бозоридаги ҳолатни таҳлил 
қилиб бориш каби ишлар амалга оширилади. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир 
меҳнат бўлими бир неча бўғинларга эга бўлиб, улар бир қатор вазифаларни, 


231 
яъни ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни, меҳнат бозорида рақобат қила 
олмайдиган шахсларни, касбий малака ва тайёргарликка эга бўлмаган 
ёшларни, кўп болали оналарни, пенсия ёшидаги кишиларни, ноғиронлар ва 
бошқаларни қўллаб-қувватлайди. 
Маълумки, иш жойига ва доимий даромадга эга бўлмаган киши ўзини 
жамиятнинг фаол аъзоси, деб ҳисобламаслиги, руҳий тушкунликка тушиши 
ва бунинг натижасида эса бундай ҳолат оиладаги муносабатларга ҳам салбий 
таъсир кўрсатиши табиий ҳол. Бунинг оқибатида нафақат ишсиз қолган 
кишида, балки барча оила аъзоларида келажакка, эртанги кунга бўлган 
ишонч йўқолиши мумкин. Бугунги кунда жойларда мана шундай 
ҳолатларнинг олдини олишда, мавжуд муаммоларни бартараф этишда меҳнат 
ва бандлик бўлимларининг роли ошиб бормоқда. 
Хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки, ишга жойлаштириш-
нинг замонавий давлат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, унинг 
фаолиятини такомиллаштириб бориш кўплаб оиланинг ишсиз меҳнатга 
лаёқатли аъзоларини оператив равишда ишга йўналтириш имкониятини 
яратади. Бунинг натижасида эса оилаларнинг иқтисодий барқарорлиги 
таъминланади. 
Меҳнат 
ва 
бандлик 
бўлимларининг 
оиланинг 
иқтисодий 
барқарорлигини таъминлашдаги муҳим вазифалардан яна бири, ҳақ 
тўланадиган жамоатчилик ишларини ташкил этиш ва уларга ишсизлар ҳамда 
иш билан банд бўлмаган шахсларни жалб этиш ҳисобланади. “…жойларда 
ишсиз сифатида рўйхатга олинган кишиларни ҳудудларни ободонлаштириш, 
йўллар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузулма объектларини қуришга 
доир хақ тўланадиган жамоатчилик ишларига кенг жалб этиш” зарурлиги 
республика Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Мурожатномасида”, алоҳида 
таъкидлаб ўтилган эди. Бундай ишлар одатда юқори малака талаб қилмайди. 
Ҳозирги пайтда мамлакатнинг жорий меҳнат бозорида иш изловчи сифатида 
рўйхатга олинганларнинг катта қисмини касб-ҳунарга ёки малака эга
бўлмаган шахслар ташкил этади. Шунинг учун ҳам вилоятларда жамоат 


232 
ишлари турларини кўпайтириш ва ишсизларни бундай ишларга жалб этиш 
иш билан бандлик муаммоларини ҳал қилиш ва бунинг натижасида оиланинг 
турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
Ишчи кучини банд этиш орқали оилаларни иқтисодий барқарорлигини,
шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлашда меҳнат ва 
бандлик бўлимлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг 
ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. 
Ҳозирги пайтда республикада аҳолини ишга жойлаштириш муаммоларини 
ҳал қилишга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият 
олиб бормоқда. Бу фаолият ижтимоий дастурларни, жумладан, оилаларнинг 
иқтисодий барқарорлигини таъминлашга кўмаклашишни мақсад қилган 
лойиҳаларни амалга оширишда самарали бўлиши мумкин. Чунки, бундай 
лойиҳаларни давлат бюджети ва нодавлат нотижорат ташкилотлар 
томонидан жалб этилган донорларнинг маблағларидан молиялаштириш 
мумкин бўлади. 
Шу 
билан 
бирга, 
меҳнат 
бозорида 
нодавлат 
нотижорат 
ташкилотларларнинг фаоллигини оширишда қуйидагилар муҳим аҳамият 
касб этади: 
– иш билан бандлик соҳасида фаолият олиб борадиган давлат 
институтлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларлари ўртасидаги 
ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш; 
– нодавлат нотижорат ташкилотлар билан давлат бандлик хизматлари 
ўртасида биргаликда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича 
келишилган дастурларни ишлаб чиқиш; 
– янги соҳаларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича узоқ даврга 
мўлжалланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш. 
Юқорида берилган илмий таклифлар нафақат меҳнат бозорида 
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаоллигини оширади, балки вилоятда 
истиқомат 
қиладиган 
оилаларнинг 
иқтисодий 
барқарорлигини 
таъминлашдаги роли ҳам кўтарилади. 


233 
Бозор муносабатлари чуқурлашаётган шароитда вилоятларда меҳнат
ва бандлик бўлимларига муқобил бўлган, улар билан рақобатлаша оладиган 
бандлик хизматларини шакллантириш ва ривожлантириш яхши самара 
беради. Шу билан бирга, уларни давлат реестридан ўтказиш ва лицензиялар 
бериш орқали улар фаолиятини қонунлаштириш лозим. Фикримизча, бундай 
органларни ишчи кучини ишга жойлаштиришни амалга оширувчи 
минтақавий агентлик номи билан ташкил этиш лозим. 
Муқобил бандлик хизматлари ривожланаётган бир шароитда меҳнат 
бўлимларининг асосий вазифалари эса қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 
– ишсиз қолганлар фуқароларни рўйхатга олиш, ишини ўзгартирмоқчи 
бўлганларни ишга жойлаштиришда воситачилик қилиш; 
– ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни ўрганиш; 
– қандай ихтисосликлар бўйича ишчилар зарурлиги ҳақида ахборот 
бериш; 
– ёшларни касб, ихтисосликлар бўйича йўналтириш, янги касб ҳунарга 
ўргатишни ташкил қилиш. 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, меҳнат ва бандлик 
бўлимларининг фаолияти меҳнат ресурсларини фақат иш билан таъминлаш 
эмас, балки ишлаб чиқариш тармоқлари таркибидаги ўзгаришлар билан 
боғлиқ ҳолда ўзгариб турадиган меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганиш ва 
қондиришга кўмаклашишдан иборат бўлиши керак. 
Баъзи мамлакатларда, масалан Франция, Буюк Британия, Италияда 
меҳнат биржалари ишсизларни рўйхатга олади ва уларга ишсизлик нафақаси 
беради. Ишсиз меҳнат биржаси томонидан таклиф қилинган ишдан бош 
тортса нафақадан махрум қилинади. Францияда ишсизлик масалалари билан 
бандлик бўйича Миллий агентлик шуғулланади. Унинг фаолияти Меҳнат 
вазирлиги назоратида амалга оширилади. Бу ерда меҳнат биржалари билан 
бир қаторда ишчи кучини ёллаш бўйича хусусий пуллик агентликлар ҳамда 
касаба уюшмалари, диний ва ёшлар ташкилотлари қошида иш билан 
таъминлаш бюролари ҳамфаолият олиб боради. 


234 
Шу ўринда тан олиш керакки, ҳозирча Андижон, Наманган, Фарғона 
вилоятларида меҳнат ва бандлик бўлимларининг фаолияти меҳнат 
бозоридаги вазиятга жиддий таъсир кўрсата олмаётир. Чунки, иш берувчилар 
корхона персоналини шакллантиришга кўпроқ ўзлари ҳаракат қиладилар. 
Юқори малакали ишчилар эса меҳнат биржалари хизматидан фойдаланмай, 
тўғридан-тўғри фирмаларнинг кадрлар бўлимига мурожаат қилади ёки 
танишлари орқали ишга жойлашади. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қишлоқ аҳолисининг катта қисми, 
айниқса ёшлар меҳнат ва бандлик бўлимлари фаолияти, унинг вазифалари 
ҳақида етарлича тасаввурга эга эмаслар. Диссертация ишини тайёрлаш 
давомида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги 40- ва 27-ўрта 
мактабларини битирувчилари билан социологик сўров ўтказилди. Уларга 
“Сиз мактабни тугатганингиздан сўнг олий ўқув юртига ўқишга кира 
олмасангиз, иш излаб кимга ва қаерга мурожаат қиласиз?”, деган саволга
битирувчиларнинг аксарияти ўзлари мустақил иш топишга ҳаракат 
қилишларини билдиришган. Вилоят ёки туман бандлик бўлимларига 
мурожаат қилиш тўғрисида деярли ҳеч бир ўқувчи фикр билдиришдан 
ироқда. Бундан аҳоли меҳнат ва бандлик бўлимлари фаолияти тўғрисида 
етарли маълумотларга эга эмас, деган хулоса келиб чиқади. Демак, қишлоқ 
жойларидаги аҳоли, айниқса, ёшларга меҳнат ва бандлик бўлимлари 
фаолияти тўғрисида маълумотлар бериш билан бирга, шу органлар орқали 
ишга жойлашиш мумкинлиги ҳақида ҳам ахборотлар бериш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Шу билан бирга, меҳнат бўлимларининг аҳолини ишга жойлаштириш 
масаласидаги фикрларини ўрганиш мақсадида респондентларга “Сиз 
оилангиздаги меҳнатга лаёқатли ёшдаги фарзандингизни ишга жойлаштириш 
масаласида меҳнат бўлимларига мурожаат қилганмисиз?”, деган саволни 
бердик (5.4.1-жадвал). 
Жадвалдан кўриниб турганидек, сўровда қатнашган респондентларнинг 
25,8%и – “ҳа”, 15%и – “йўқ”, 19,5%и – “мурожаат қилганим билан фойдаси 


235 
йўқ”, 27,2%и – “кўнгилдагидек иш топиб бера олмайди”, 4,8 фоизи – “ўз 
ишларига совуққонлик билан қарайди”, 7,7%и эса “фикр билдира олмайман”, 
деган жавобни берган. Респондентлар берган жавобларининг аксарияти 
оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари меҳнат бўлимларига кўнгилдагидек иш 
топиб бера олмаслиги учун мурожаат қилмаслигини кўрсатди. Бу эса, вилоят 
меҳнат бўлимларининг аҳолини иш билан таъминлашдаги фаолиятининг 
самарадорлигини оширишни тақозо этади. 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish