Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

5.2.2-расм.
“Маҳаллада тадбиркорлик билан шуғулланадиган кишиларга ёрдам 
кўрсатиладими?”* (%) 
( Респендентлар сони 2000та 2020йил)
0
1
2
3
4
5
6
Пахтаобод
Норин
Қува
Асака
Ўртача
Ёрдам кўрсатилади
Қисман ёрдам кўрсатилади
Фақат раҳбарларга қарашли 
тадбиркорлик субъектларига
Жавоб бера олмайман


223 
 
Манба: *Расм муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот 
натижалари асосида тузилган. 
5.2.2-расмдан 
кўриниб 
турибдики, 
берилган 
саволга 
респондентларнинг 45,7%и ёрдам кўрсатилади, 28,4%и қисман ёрдам 
кўрсатилади, 21,5%и эса фақат раҳбарларга қарашли тадбиркорлик 
субъектларига ёрдам кўрсатилади, деб жавоб берган. Қўйилган саволга 
алоҳида туманларда берилган жавобларни таҳлил қилинадиган бўлса, уларда 
сезиларли фарқлар мавжуд эканлиги кўринади. Масалан, Пахтаобод 
туманидаги маҳаллаларда тадбиркорлик билан шуғулланадиган кишиларга 
маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ёрдам кўрсатилади, деб жавоб 
берганлар 54%ни ташкил этган бўлса, Асака туманида бу кўрсаткич 37%га 
тенг бўлган. Айни пайтда Қува туманида сўровда иштирок этган 
респондентларнинг 27%и фақат раҳбар ҳодимларга қарашли тадбиркорлик 
субъектларигагина маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ёрдам кўрсатилади, 
деган жавобни берганлар. Бу сўровлар ўтказилган туманлар ўртасидаги энг 
юқори кўрсаткич бўлиб, бундай ҳолат вилоятларнинг ушбу туманида 
маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятида тузатилиши керак бўлган 
камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Норин туманида ҳам сўров 
иштирокчиларининг 25,2%и шундай жавоб берган. 
Социологик тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш вилоятнинг 
Пахтаобод 
ва 
Асака 
туманларидаги 
маҳаллаларда 
тадбиркорлик 
субъектларини маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан қўллаб-қувватлаш, 
уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги чора-тадбирлар нисбатан юқори 
даражада амалга оширилаётганлиги тўғрисида хулоса қилиш имконини 
берди. Тадқиқот натижаларидан яна аниқ бўлдики, Пахтаобод ва Норин 
туманларида маҳаллалар ўз ҳудудидаги очиқ, фойдаланилмаётган ерларни, 
бўш турган биноларни тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 
кишиларга тегишли шартнома асосида ижарага бериш тажрибасини 
қўлламоқдалар.Маҳалла бошқаруви ва тадбиркор ўртасида тузилган 


224 
шартномага кўра, тадбиркор олган даромадидан маълум миқдорини ўзини-
ўзи бошқарув органига, яъни маҳалла ҳисобига ўтказиб туради. Бундан 
ташқари, маҳаллаларда тадбиркорлар томонидан очилган аҳолига маиший 
хизмат кўрсатиш шаҳобчалари шартномага биноан шу маҳалладаги кам 
таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, якка-ёлғиз қарияларга бепул 
хизмат кўрсатади. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳисобига тадбиркорлардан 
тушган маблағларнинг бир қисми моддий жиҳатдан ўта ночор оилаларга 
қўшимча ёрдам сифатида берилса, қолган қисми эса маҳаллани 
ободонлаштириш ишларига сарфланади. 
Тадқиқот давомида респондентларга “Сиз яшаётган маҳаллада маҳалла 
фуқаролар йиғини томонидан оилангизни иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун 
қандай амалий ёрдам кўрсатилди?”, деган савол билан мурожаат қилинди 
(5.3.2-жадвал). 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish