Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология


Оилаларда камбағалликни қисқартириш омиллари



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

4.4. Оилаларда камбағалликни қисқартириш омиллари 
Камбағалликка қарши кураш, уни қисқартиришга тизимли ёндошув ва 
аниқ чора тадбирлар белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январ Олий Мажлисга 
Мурожаатида биринчи марта кун тартибига қуйилди. Унда халқаро 


196 
тажрибани инобатга олган ҳолда, камбағалликни аниқлаш мезонлари ва 
ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқиш, камбағалликка қарши кураш бўйича 
самарали воситаларни қўллаш амалиётини жориш этиш вазифаси 
белгиланган. 
Камбағалликни қисқартириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш 
мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 
ташкил этилди. 
Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашиш 2017 йилдан бошлаб 
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналиши қилиб 
белгиланган. Республика ва худудлар миқёсида эҳтиёжманд оилаларни 
қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар қабул 
килинди. 
Муҳтожликни аниқлаш, шаффофликни таъминлаш ва манзилли 
ижтимоий ҳимояни амалга ошириш мақсадида “Ягона ижтимоий ҳимоя 
регистри” ташкил этилди ва маълумотларни ягона тизими ташкил этилди. 
Хотин-қизлар ва ёшлар бўйича Ўзбекистонда давлат сиёсати маҳалла 
даражасигача юритадиган вертикал тизим яратилди. Бундан ташқари, ёшлар 
масалаларини ҳал этишга Президентнинг Халқ қабулхоналари, хотин-қизлар 
масалаларини ҳал этишга эса Касаба уюшмалари бириктирилди. Ҳар бир 
маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 
оилалар рўйхати, яъни 
“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар 
дафтари”
шакллантирилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, 
манзилли иш йўлга қўйилди. Сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар 
вакиллари ҳар бир маҳаллада ҳолат ўрганилди, ёшлар ва аёллар билан бирма-
бир мулоқот қилинди, эҳтиёжлари, қизиқишлари аниқланди ҳамда шу асосда 
манзилли чоралар кўрилди. Ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация 
уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва 
молиявий кўмак берилди. “Ижтимоий шартнома” тажрибаси кенг қўлланиш 
учун норматив базаси ишлаб чиқилиб Бухоро вилоятида пилот тарзда 
қўлланди. 


197 
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг даромад манбааларини 
ошириш мақсадида “дафтар”лар билан ишлаш (жазони ўтаб қайтганларнинг 
ижтимоий мослашуви, ёшлар ва аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш, 
уларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича) нодавлат нотижорат 
ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ҳамкорликни 
кенгайтириш лозимлиги белгилаб олинди. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини 
такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига 
мувофиқ аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва микромолиявий хизматлар 
кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун нодавлат 
нотижорат ташкилотларга йиллик 4 фоиз ставкада қарз маблағлари 
ажратилмоқда. Чора-тадбирларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат 
ташкилотларни барқарор молиявий манбалар билан таъминлаш зарур. 
Эҳтиёжманд ва ишсиз хотин-қизларнинг кўпчилиги ўрта маълумотли, 
замонавий билим ва ҳунарларни эгалламаганлигини хисобга олган холда 
уларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга тайёрлаш тизимини 
такомиллаштириш ва муносиб иш топиш моделини ишлаб чиқиш зарур. 
Нодавлат марказларини жалб қилган холда касб-ҳунар таълим бериш ва 
муносиб иш топиш тизимини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. 
Имтиёзли ипотека кредит тури оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, 
ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада 
тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-
қизларга берилади. 
Давлат 
дастури доирасида 
шаҳарлардан 
арзон 
квартиралар ва қишлоқ жойларидан бир қаватли уйлар ипотека кредити 
асосида берилади. Яшаш шароитларига яхшилашга муҳтож аёллар учун 
квартираларни белгилаш туман (шаҳар) ҳокимиятларида ташкил этилган 
ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-
қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини 


198 
таъминлаш 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
ПҚ-5020-сонли қарорига асосан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва 
“Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича 
бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
маҳаллий бюджетларига: 
● нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан 
таъминлашга – 10 миллиард сўмдан; 
● отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-
жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард 
сўмдан маблағ ажратилади. 
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармадан оғир 
ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги 
бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам 
таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой 
шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич 
бадалини тўлаб берилади. 
Расмий статистик маълумотларга кўра, Жаҳон банки методологияси 
бўйича ҳисобланган камбағаллик даражаси 2016 йилдаги 27,5 фоиздан
2019 йилда 11 фоизгача пасайган ва пандемия таъсирида 2020 йил 11,3 
фоизга кўпайган (4.4.1-расм). 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish