Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

Билимларнинг узлуксизлиги. 
Оилалар ўзлари тўплаган билимлар, 
тажрибалар 
ва 
кўникмаларни 
кейинги 
авлодга 
қолдиришни 
тадбиркорликдаги устуворликлардан бири сифатида белгилайдилар. 
Оиланинг кўпгина аъзолари оилавий тадбиркорликка ёшлик чоғларидан жалб 
қилинади. Бу эса уларнинг манфаатдорлигини оширади. 


178 
Бутун даромаднинг оилага тушиши. 
Томорқада етиштирилган 
ҳосилдан
 
келган даромад
оила 
бюджетига келиб тушади. Бу эса томорқа 
хўжалигини янада ривожлантириш учун кўпроқ ресурсларни сарфлаш 
имконини беради. 
Умумий қадриятлар ва манфаатларига эга жамоа.
Агар бу 
манфаатлар ягоналиги оиланинг барча аъзолари томонидан англаб етилса, 
умумий тадбиркорлик ушбу оиланинг ягоналигини мустаҳкамлашга хизмат 
қилади. Оила аъзоларининг томорқани ривожлантиришда иштирок этишлари 
мобайнида уларни янада яқинлашишлари содир бўлади. Оилавий 
тадбиркорлик – нафақат даромад, балки бу қатор дуч келинадиган 
муаммолардир. Бу қийинчиликлар қариндошларни янада жипслаштиради. 
Ишонч ва самимийликнинг улкан даражаси. 
Оилавий тадбиркорлик 
иштирокчилари бир-бирларига нисбатан бошқа ишда ишлаганлардан кўра 
самимийдир. Бундан ташқари улар оилада бўлаётган воқеалардан 
хабардордирлар. 
Ёш авлодни тарбия қилиш ва касбий йўналтириш. 
Унга ўз 
фарзандларини мактаб давридаёқ жалб қилиш имконияти. Натижада бола иш 
юритиш кўникмаларига амалий йўл билан эга бўлади. Бу эса вақти келганда 
бебаҳо тажрибага айланади. 
 
4.2.
 
Шахсий томорқа хўжалигининг аҳоли даромадларини
оширишдаги ўрнини баҳолаш 
Бугун дунё бўйлаб аҳоли сони юқори суръатларда ўсиб бормоқда. Бу ўз 
навбатида аҳолининг истеъмол товарларига, жумладан, озиқ-овқат 
маҳсулотларига бўлган талабининг ҳам ўсишига олиб келмоқда. Бу муаммо 
дунёнинг барча мамлакатлари олдига аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш масаласини устувор вазифа қилиб қўймоқда. 
Мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан, қишлоқ хўжалигининг барча 
жабҳаларида қўлга киритилаётган бугунги залворли ютуқлар Республикамиз 


179 
президенти Ш.М.Мирзиёевнинг раҳнамолигида босқичма-босқич амалга 
ошириб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. 
Лекин, аҳоли ихтиёридаги томорқа ерлари хусусида гапирганда, тан 
олиш керакки, она заминнинг бизга берган имкониятларидан ҳамма ҳам 
бирдек фойдалана олмаяпти. Баъзи бир жойларда каттагина майдонни 
ташкил этувчи томорқалар йил бўйи бўш турса, яна бир томорқа эгалари 
маълум бир метр ердан ҳам ҳосил олмоқдалар. Айрим хонадонларда экин 
ерларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳоллари кўп учрайди. Оддийгина мисол, 
қишлоқ жойларда тандир,ўчоқ учун 3,25 метр квадрат ўлчамда жой кифоя 
қилади, лекин кўпчилик хонадонларда бунга керагидан 2-3 баробар кўпроқ 
жой ташлаб кетилади. Шу ернинг ўзида қанча ер фойдаланилмай бўш ётади. 
Яхши меҳнат қилинса, томорқалар ва ер участкаларидан янада 
самаралироқ фойдаланиб, олинаётган ҳосил ва даромадларни 2-3 мартагача 
ошириш мумкин. Чунки, бизнинг иқлим шароитимиз йил давомида 
деҳқончилик қилиш имконини беради. Шунинг учун ҳозирда бу масалага 
ҳукумат даражасида эътибор қаратилиб келинмоқда. 
Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши одамларнинг яхши 
турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчилигига 
эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини 
таъминлашда катта аҳамият касб этади. Агар ҳар бир оила ўз томорқасидан 
унумли фойдаланса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўла 
таъминлайди. Натижада уни бозордан сотиб олишга кетадиган маблағни 
бошқа эҳтиёжларига ишлатиш мумкин. Қолаверса, ўз эҳтиёжидан ортиб 
қолган маҳсулотни бозорга чиқарган оиланинг моддий аҳволи янада 
яхшиланади. Урганжи маҳалласи томорқа участкаларида кейинги йиллар 
ичида 1,2 гектар кўпайган, аҳоли даромадлари 25 млн.сўм, моддий 
харажатлар 2 млн.сўм, фойда эса 23 млн.сўм кўпайган. 

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish