Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

тақсимот муносабатлари якуни
деб 
баҳолаш, уларнинг 
табақалашувини объектив воқеа
деб қараш, уларнинг 
ҳаракатини кўзатиш
ва ниҳоят оила иқтисодининг шаклланиши маълум 
қонун-қоидаларга
биноан юз беришини эътироф этишдир. 
2.
Бозор иқтисодиёти шароитидаги оила иқтисоди тадқиқ 
қилинганда 
умумий 
методологик 
қоидалардан 
ташқари 
бозор 
иқтисодиётининг табиатидан келиб чиқадиган тамойилларга ҳам таяниши 
керак. Булардан асосийлари, 
биринчидан,
тизимли таҳлил талабига риоя 
этиш, 
иккинчидан,
оила иқтисодини шакллантиришдаги бозор ва нобозор 
усулларини биргаликда ўрганиш, 
учинчидан,
оила иқтисодини табақаланиш 


255 
даражасини ўрганиш, 
туртинчидан,
оила иқтисоди ҳосил бўлишининг 
глобаллашувини эътироф этиш, 
бешинчидан,
сифатли меҳнат ресурсларини 
етиштириш оила иқтисодига бевосита боғлиқ деб қараш ўринлидир. 
3.
Маҳаллани том маънода оилаларни қўллаб-қувватлайдиган 
институтга айлантириш учун унинг нафақат ижтимоий муассаса, балки шахс 
ва жамият ҳаётидаги иқтисодий субъект сифатидаги мавқеини кўтариш, 
ҳуқуқий ва қонуний фаолият кўрсатиш асосларини мустаҳкамлаш керак. 
Бунинг учун, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур, деб 
ҳисоблаймиз: 

маҳалла фуқароллар йиғинларига давлат қонунлари асосида 
маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ҳуқуқий меъёрларни қабул қилишида, 
шунингдек молиявий масалаларда мустақиллик бериш; 
– берилган ва ҳолатларини амалга ошира олиш учун ўз ҳудудида турли 
тўловлар жорий этиш ва уларни ундириш, мавжуд солиқлардан тушадиган 
маблағларнинг бир қисмини маҳаллалар ҳисоб рақамига ўтказишни жорий 
этиш; 
-
ижтимоий таъминот идоралари томонидан аҳолини кам таъминланган 
қатламларига моддий ёрдам пулларини тайинлаш ва уни ижросини 
таъмилашда маҳаллани ваколат доирасига қайтариб бериш: 
– ижтимоий таъминот идоралари, соғлиқни сақлаш бошқармасининг 
шаҳар ва туман бўлимлари билан маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида 
шартномалар тузиш ва улар асосида ижтимоий мададга муҳтож оилалар учун 
имтиёзли нархларда дори-дармонлар олиш ҳамда бу ишга тегишли 
ҳомийларни жалб этиш; 

маҳаллада маданий-маиший шароитларни яхшилаш, маҳалла 
фуқаролари учун қулай ижтимоий инфратузилмани йўлга қўйишда маҳалла 
тадбиркорлигидан фойдаланиш; 
– нафақа тўловлари тизимини тартибга солиш, манзилли характерга эга 
бўлмаган имтиёзларни камайтириш ҳисобига кўпроқ эҳтиёж сезаётган 
оилаларга имтиёзлар ҳажмини ошириш; 


256 

норасмий секторда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олаётган 
оилаларни чиқариб ташлаш йўли билан моддий ёрдамга муҳтож оилаларни 
аниқлашни такомиллаштириш. Бунда тежаб қолинган маблағлар энг муҳтож 
оилаларга қайта йўналтирилади; 
– оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини молиялаштириш 
учун бюджетдан ташқари (хайрия жамғармалари, ҳомийлар) маблағларни 
жалб қилишни кўпайтириш лозим. Бу кам таъминланган оилаларга ижтимоий 
тўловлар ҳажми ва қамровини оширишга имкон беради. 
4.
Меҳнат 
бозорида 
нодавлат 
нотижорат 
ташкилотларларнинг 
фаоллигини оширишда қуйидагилар муҳим аҳамият касб этади: 
– иш билан бандлик соҳасида фаолият олиб борадиган давлат 
институтлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларлари ўртасидаги 
ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш; 
– нодавлат нотижорат ташкилотлар билан давлат бандлик хизматлари 
ўртасида биргаликда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича 
келишилган дастурларни ишлаб чиқиш; 
– янги соҳаларда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича узоқ даврга 
мўлжалланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш. 
Андижон,Фарғона,Наманган вилоятларида ишсизлик даражасининг 
ҳаддан ташқари ошиб кетишини олдини олиш ва унинг оилалар моддий-
иқтисодий шароитига салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик учун 
ишсизларни ишга жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-
тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим: 
– меҳнат ва бандлик вилоят, туман бўлимларининг аҳолини иш билан 
бандлигини таъминлашдаги фаолиятини самарадорлигини ошириш; 
– вилоятнинг ҳар бир ҳудудида меҳнат ресурслари ва иш жойлари 
сонининг ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан ўсиш мутаносиблигига эришиш; 
– янги тараққий этган тармоқлар ва фаолият турларини ривожлантириш 
йўли билан янги иш ўринларини барпо этиш; 
– меҳнат бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш; 


257 
– ишчи кучининг сифат кўрсаткичларини тўхтовсиз ошириб бориш; 
– аҳолининг оқилона бандлиги шаклланишига ва ишлаб чиқаришнинг 
салоҳиятидан унумли фойдаланишга асос бўлувчи чуқур иқтисодий таркибий 
ўзгаришларни амалга ошириш; 
– қайта ишлаш саноати, хизмат кўрсатиш тармоқларида меҳнатга 
лаёқатли ёшлар, кўп болали оналар, пенсионерлар ва ноғиронлар учун 
кафолатланган иш жойлари ташкил этиш ва бошқалар. 
5.
Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш орқали оилалар иқтисодий 
барқарорлигини таъминлашда меҳнат миграцияси имкониятларидан ҳам 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, илмий кузатишларимиз, 
Андижон,Фарғона ва Наманган вилоятларида меҳнат миграцияси, айниқса 
ташқи меҳнат миграцияси миқёсларининг ошиб бораётганлигини 
кўрсатмоқда. Бундай имкониятлардан фойдаланиш, биринчидан, вилоятдаги 
ишчи кучини халқаро меҳнат бозорида иштирок этиши учун шароит яратса, 
иккинчидан, вилоятга валюта тушумлари оқимини кўпайтириш, учинчидан, 
оилалар даромадларини сезиларли даражада ошириш учун хизмат қилади.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish