Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


 ФОТОСИНТЕЗНИНГ КУНЛИК ВА МАВСУМИЙ ЖАДАЛЛИГИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

3.8 ФОТОСИНТЕЗНИНГ КУНЛИК ВА МАВСУМИЙ ЖАДАЛЛИГИ 
Юқорида кўриб ўтилган ташқи шароит омиллари фотосинтезга 
биргаликда комплекс ҳолатда таъсир этади. Айниқса ёруғлик, ҳарорат ва сув 
миқдори кучли таъсир этиб, уларнинг кун давомида ўзгариши натижасида 
фотосинтезнинг кунлик жадаллиги характерланади. 
Эрталаб қуёшнинг чиқа бошлашидан фотосинтез ҳам бошланади. Кунинг 
ўрта қисмигача фотосинтез жадаллиги ортиб боради. Чунки ёруғликнинг ва 
ҳароратнинг ортиб бориши бунга сабаб бўлади.Энг юқори фотосинтез куннинг 
ўрта қисмида (соат 12-14 ларда) содир бўлади. Кечга томон яна фотосинтез 
жадаллиги пасайиб боради, бу ҳам ёруғликнинг ва ҳароратнинг ўзгариши 
асосида содир бўлади. Фотосинтезнинг бу типига бир максимумли (ёки бир 
чўққили) дейилади. Бир чўққили фотосинтез кўп ўсимликларда ва айниқса ўрта 
иқлим шароитларда содир бўлади. 
Фотосинтезнинг иккинчи типига икки чўққили (максимумли) дейилади. 
Фотосинтезнинг бу типи жуда иссиқ шароитда яшайдиган ўсимликларда содир 
бўлади. Масалан, буни Ўзбекистон шароитида ёз кунларида кузатиш мумкин. 
Эрталаб ёруғликнинг бошланиши билан фотосинтез жараёни ҳам бошланиб, 
соат 10-11 ларда энг юқори жадалликка эришади. Чунки бу соатларда 
ўсимликлар энг қулай ёруғлик,ҳарорат ва сув билан таъминланган бўлиб, 
оғизчалар очиқ ва СО
2
нинг ютилиши ҳам жадаллашган бўлади. Кунинг ўрта 
қисмларида (айниқса соат 13-14 ларда) фотосинтез секинлашган ёки тўхтаган 
бўлиши мумкин. Чунки куннинг ўрта қисмига яқинлашганда ҳарорат 
максималга яқинлашган ёки ундан ошган бўлиши мумкин. Ундан ташқари 


76
сувнинг кам бўлиши сабабли (камчиллигининг кўтарилиши) оғизчаларнинг 
ёпилиши ва СО
2
нинг ютилиши камаяди. Бундай куннинг ўрта қисмида 
фотосинтезнинг секинлашиши ёки тўхтаб қолишига - фотосинтез депресияси 
дейилади. Куннинг иккинчи ярмида фотосинтез яна жадаллашиб юқори нуқтага 
кўтарила бошлайди ва кечга томон яна пасая боради. Фотосинтезнинг бу типига 
- икки чўққили дейилади (39-расм ).
Ўсимликларнинг онтогенезида ҳам фотосинтез жадаллиги ўзгаради.
Кўпчилик ўсимликларда фотосинтез жадаллиги ўсишнинг бошланишидан то 
шоналаш - гуллаш фазасигача ортиб боради ва максимал даражага эришади. 
Кейинчалик эса аста-секин пасая боради. Бу асосан ўсимликларнинг модда 
алмашуви жараёнининг фаоллиги натижасидир. 
39 - расм. Ғўза фотосинтезининг кундузги ўзгариши ( Ю.С.Носиров, 1956 ) 
А - гуллашфазасида, Б-кўсаклаш фазасида ,1 - фотосинтез жадаллиги, 2 - ёруғлик, 3-
ҳарорат, 4-ҳавонинг нисбий намлиги, 5-карбонат ангидриднинг концентрацияси. 
Вегетация даври қисқа бўлган, эфемер ўсимликларнинг фотосинтез 
жадаллигининг максимал даражаси март ойининг охири апрель ойининг 
бошларига, яъни мева тугишнинг бошланиш даврига тўғри келади. Бутасимон 


77
ва дарахтчил кўп йиллик ўсимликларнинг бошланишидан олдин содир бўлади. 
Кузга томон фотосинтез жадаллиги пасая боради. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish