Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


КАРБОНАТ АНГИДРИДНИНГ КОНЦЕНТРАЦИЯСИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

КАРБОНАТ АНГИДРИДНИНГ КОНЦЕНТРАЦИЯСИ. Фотосинтез
учун энг зарур бўлган бирикмалардан бири СО
2
ҳисобланади. Унинг миқдори 
ҳаво таркибида 0,03%ни ташкил этади. Бир гектар ер устидаги 100 м ҳаво
қатламида 550 кг СО
2
бўлади. Шундан бир сутка мобайнида ўсимликлар 120 
кг СО
2
ни ютади. Лекин атмосферадаги СО
2
нинг миқдори, табиатда мавжуд 
бўлган карбонат ангидриднинг доимий миқдорини сақлаб қолади. Ҳатто 
атмосфера таркибида СО
2
нинг аста-секин кўпайиш жараёнлари сезилмоқда. 


73
Ҳаво таркибидаги СО
2
нинг миқдорини 0,03% дан то 0,3% гача 
кўпайтириш фотосинтез жадаллигини ҳам оширади (37 - расм). Ўсимликларни 
қўшимча СО
2
билан озиқлантириш, айниқса иссиқхоналарда ўстириладиган 
қишлоқ хўжалик экинлари учун фойдалидир. Бу усул билан уларнинг 
ҳосилдорлигини ошириш мумкин. Аммо қўшимча СО
2
билан озиқлантириш 
фақат С
3
- ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишга кучли таъсир этади, С
4

ўсимликларига эса таъсир этмайди.Чунки С
4
- ўсимликлари ўз танасида СО
2
тўплаш ва ундан фойдаланиш хусусиятига эга.
Иссиқхоналарда ҳаво таркибидаги СО
2
нинг миқдорини 0,2 - 0,3% га 
етказиш айниқса сабзавот ўсимликларига яхши таъсир этиб, уларнинг 
ҳосилдорлиги 20-50% ва ҳатто 100% гача кўпайиши мумкинлиги аниқланган. 
ҲАРОРАТ. Ҳарорат ўсимликларнинг ҳамма тириклик жараёнларига 
таъсир этади. Фотосинтез жараёни учун асосан учта ҳарорат нуқтаси 
мавжуддир : 1) минимал - бу даражада фотосинтез бошланади, 2) оптимал - 
фотосинтез жараёни учун энг қулай ҳарорат даражаси, 3) максимал - бу энг 
юқори ҳарорат даражаси бўлиб, ундан озгина ортса фотосинтез тўхтаб қолади. 
Ҳарорат нуқталарининг даражаси ўсимлик турларига боғлиқ бўлади. 
Минимал ҳарорат шимолий кенгликда ўсадиган ўсимликлар (қарағай, арча ва 
бошқалар) учун - 15
0
С ,тропик ўсимликлари учун эса 4-8
0
С атрофида бўлади .
Кўпчилик ўсимликлар учун ҳарорат 25-35
0
С бўлганда энг жадал фотосинтез 
содир бўлади. Ҳароратнинг ундан ошиб бориши фотосинтезни ҳам 
секинлаштиради ва 4О
0
С га етганда тўхтаб қолади (38 - расм). 
37 – расм. Фотосинтез жадаллигига СО
2
концентрациясининг 
таъсири (В..А.Чесноков,1955) 


74
38 - расм. Қарағай фотосинтезининг жадаллигига ҳароратнинг таъсири
( Б.А.Рубин,Г.Ф.Гавриленко, 1977 ) 
Ҳарорат 45
0
С га етганда эса айрим ўсимликлар ўла бошлайди. Айрим чўл 
ва адирларда яшайдиган ўсимликларда 58
0
С да ҳам фотосинтез тўхтаб 
қолмайди. 
Умуман фотосинтез жараёнига ёруғлик, СО
2
миқдори ва ҳарорат 
биргаликда мураккаб алоқадорликда таъсир этади. 
С У В . Фотосинтез жараёнида сув жуда катта омилдир. Чунки сув асосий 
оксидатив субстрат - ҳавога ажралиб чиқадиган молекуляр кислород ва СО
2
ни 
ўзлаштириш учун водород манбаси бўлиб,ҳисобланади. Бундан ташқари 
баргларнинг нормал сув билан таъминланиши: оғизчаларнинг очилиш 
даражасини ва СО
2
нинг ютилишини, барча физиологик жараёнларнинг 
жадаллигини, ферментатив реакцияларнинг йўналишини таъминлайди. 
Барг тўқималарида сувнинг жуда кўп ёки камлиги ( айниқса қурғоқчилик 
шароитида) оғизчаларнинг ёпилишига, натижада фотосинтез жадаллигига ҳам 
таъсир этади. Сув танқислиги ёки камчиллигининг узоқ муддатга давом этиши 
электронларнинг циклик ва циклсиз транспорти, ёруғликда фосфорланиш, 
АТФларнинг ҳосил бўлиш жараёнларига салбий таъсир этади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish