Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

2.4 БИОМЕМБРАНАЛАРНИНГ РОЛИ 
Профессор Владимир Петрович Скулачев (1989) биоэнергетика биология 
фанлари тизимидаги энергия таъминоти ҳақидаги фан бўлиб, у ташқи 
ресурслар энергиясининг биологик фойдали ишга ўзгаришини ўрганади, деб 
таъкидлайди, Шу фикрга асосан уни молекуляр биоэнергетика, ҳужайра, бутун 
организм, биоценоз ва биосфера биоэнергетикага ажратади. 
Барча трик организмларда, жумладан ўсимликларда энергия алмашинуви 
жараёнида 
мембраналар 
марказий 
ўринни 
эгаллайди. 
Чунки 
тирик 
ҳужайраларга энергиянинг қабул қилиниши, ўзгариши ва ўзлаштирилиши 
жараёнлари мембраналар орқали содир бўлади. Биологик мембраналар табиий 
плёнкадан иборат бўлиб, қалинлиги 5-7 мкм оқсил ва липидлардан иборат. 
Биомембраналарнинг липид қобиғи асосан фосфолипидлар ёки глико- ва 
сульфолипидлардан 
тузилган. 
Биомембраналарнинг 
асосий 
специфик 
хусусиятларини оқсиллар характерлайди. Мембрана оқсиллари ўртасида 
ферментлар,ташувчилар, пигментлар ва рецепторлар мавжуд. Кўпчилик 
мембраналарнинг энг муҳим функцияси бир шаклдан иккинчи шаклга 
ўзгартиришдан иборат. Бу функцияни махсус оқсиллар – энергияни қайта 
ўзгартирирувчилар 
амалга 
оширади. 
Бундай 
мембраналар 
кўпчилик 
моддаларни ўтказмайди. 
Энергияни қайта ўзгартирувчи мембраналар ўртасида энг юқори 
биологик аҳамиятига эга бўлганлари: митохондрияларнинг ички мембраналари, 
бактерияларнинг 
ички 
(цитоплазматик) 
мембраналари, 
эукариот 
ҳужайраларнинг ташқи мембранаси, хлоропласт тиллакоидлари, ўсимлик 
ҳужайрасининг вакуоляр мембранаси (тонопласт). 
Айрим биомембраналар энергияни бир шаклдан иккинчи шаклга қайта 
ўзгартиролмайди. Бундай мембраналар энергетик функцияни бажармайди. 
Масалан: митохондрияларнинг ташқи мембранаси ва грамманфий бактериялар 
мембранаси. Чунки уларнинг таркибида алоҳида оқсил – порин бўлиб, улар 
майда тешикчалар ҳосил қилади ва айрим кичик молекуляр бирикмаларни 
бемалол ўтказади. 


42
Биомембраналарда энергиянинг қайта ўзгариш схемасини қуйидагича 
тасвирлаш мумкин: 
Энергия манбаси Δ

I иш 
Бунда, мембрана тизимида манбадан истеъмол қилинган энергия 
даставвал ион I транспорти учун фойдаланилади, яъни мембрана ичидаги 
электрик майдон кучи ва катта концентрацияга қарши йўналтирилган бўлади. 
Бу жараён мембранани энергиялаш дейилади. Кейинчалик электрик ва осмотик 
шаклда тўпланган энергия фойдали иш бажариш учун ҳаракатланувчи куч 
сифатида фойдаланилади. 
Умуман, ташқи энергиянинг фойдаланилиши ва унинг ҳисобига иш 
бажарилиши жараёнида 

I нинг ҳосил бўлиш ва фойдаланилиши бир-бирига 
боғлиқлиги маълум бўлди. Шунинг учун ҳам ион I боғловчи ион дейилиши 
мумкин. 1961 йилда П. Митчел биомембраналарда боғловчи ион ролини Н
+
бажаришини кўрсатган эди. Кейинчалик Na
+
роли ҳам маълум бўлди. 
Ҳозирги пайтда мембраналарнинг биоэнергетик классификацияси 
қуйидагича кўрсатилади: 
А. Энергияни қайта ўзгартирувчи мембраналар, боғловчи ион сифатида 
Н
+
дан фойдаланувчилар: 
1) митохондрияларнинг ички мембраналари; 
2) хлоропласт тилакоидларининг мембранаси; 
3) хлоропластлар деворининг ички мембранаси; 
4) кўпчилик бактерияларнинг ички (цитоплазматик) мембранаси; 
5) бактериал хроматофорларнинг мембранаси; 
6) ўсимлик ва замбуғлар ҳужайрасининг ташқи мембранаси; 
7) ўсимлик ва замбуруғ вакуоласи мембранаси (тонопласт). 
Б. Энергияни қайта ўзгартирувчи мембраналар, боғловчи ион сифатида 
Na
+
дан фойдаланувчилар: 
1) ҳайвонлар ҳужайрасининг ташқи мембранаси; 
2) айрим денгиз аэроб ва наэроб бактерияларнинг ички (цитоплазматик) 
мембраналари. 
В. Энергияни қайта ўзгартирувчи ва фақат ион градиенти ҳосил қилувчии 
мембраналар: 
1) лизосом мембранаси ва Гольджи аппарти (энергия АТФ  

Н 
типида ўзгаради); 
2) айрим ҳайвон ҳужайраларининг ташқи мембранаси (АТФ 

Н); 
3) Саркоплазматик ретикулум, Са
2+
тўпловчилар (АТФ

Са); 
Г. Энергияни қайта ўзгартираолмайдиган мембраналар: 
1) митохондрияларнинг ташқи мембранаси; 
2) хлоропласт деворининг ташқи мембранаси; 
3) бактерияларнинг ташқи мембранаси; 
4) пероксисомаларнинг мембранаси. 
Д. Энергетик функцияси тўла тасдиқланмаган мембраналар: 
1) эндоплазматик ретикулум (микросомалар); 


43
2) ҳужайра ядросининг мембранаси. 
Юқорида кўрсатилган А ва Б гуруҳ мембраналарда бўшатилаётган ва 
ўзлаштиралаётган энергетик жараёнлар  

Н (А гуруҳда) ёки 

Na (Б 
гуруҳда) ҳосил бўлиши ва фойдаланиши билан характерланади. 
Ҳар бир гуруҳ мембраналар энергия сарфи учун ўз манбаларидан 
фойдаланади. Мембраналарда асосан  

Н ёки  Na ҳолатда, 
мембранасиз қисмларда АТФ ёки бошқа макроэнергетик моддалар 
фойдаланилади. Ўз навбатида 

Н ва 

Na энергияси қайта АТФ 
энергиясига ҳам айланиши мумкин. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish