Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


 ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЗАРАРЛИ ГАЗЛАР,РАДИАЦИЯ ВА



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

9.4. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЗАРАРЛИ ГАЗЛАР,РАДИАЦИЯ ВА 
КСЕНОБИОТИКЛАР ТАЪСИРИГА ЧИДАМЛИЛИГИ 
Фан-техника ва халқ хўжалиги тараққиётининг ҳозирги даврида табиат ва 
жамиятнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлган муаммолар асосий ва мураккаб 
муаммолар бўлиб бормоқда. Шулардан табиий муҳитнинг зарарли газлар, 
радиоактив моддалар ва заҳарли химикатлар билан ифлосланиши ва уларнинг 
олдини олиш муаммосидир. 
9.4.1. ГАЗЛАР ТАЪСИРИГА ЧИДАМЛИЛИК 
Саноат,транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнларининг фаолияти 
натижасида атмосферага жуда кўп чиқиндилар тарқалмоқда. Натижада ҳавога 
200 дан ортиқ ҳар хил кимёвий компонентлар қўшилмоқда. Буларга газсимон 
бирикмалар : олтингугурт (SO
2
), азот оксидлари (NO,NO
2
) ис гази (СО), фторли 
бирикмалар ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек,сульфат,азот хлорид 
кислоталари, фенол буғлари ҳам ажралиб туради. 


205 
Саноати яхши тараққий этган мамлакатларда атмосфера ҳавоси 
ифлосланишининг 52,6% транспорт фаолиятига,18,1% иситиш тизимларига, 
17,9% саноат чиқиндиларига, 1,9-9,5% чиқиндиларни куйдириш ва бошқа 
жараёнларга тўғри келади. Ўсимликларга заҳарли таъсир этиш қобилияти 
асосида ,бу газларни қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин: 1) F
2
.>Ce
2

SO
2
> NO > CO > CO
2
ёки 2) Ce
2
> SO
2
> NH
3
> HCN > H
2
S ( И.И.Полевой 
1989)лик тўқималарига киради ва моддалар алмашув жараёнига салбий таъсир
этади. Бундай салбий таъсир кўпроқ ўсимликларнинг энг фаол органи бўлган 
баргларда кузатилади. Барг тўқималарига ўтган заҳарли газлар сувда эрийди ва 
кислота ёки ишқорга айланади. Ҳосил бўлган заҳарли бирикмалар дастлаб 
ҳужайра девори ва мембранага таъсир этади. Мембрананинг ўтказувчанлик ва 
транспорт жараёнлари зарарланади. Улар цитоплазма биоколлоидларининг 
чидамлилигини пасайтиради, хлорофилл молекулаларини емиради, барг 
тўқималарининг ph-ни ўзгартиради. Натижада, ҳужайралардаги модда алмашув 
жараёнлари бузилади,фотосинтез жадаллиги пасаяди, нафас олиш жадаллиги 
аввал кўтарилади ва кейинчалик секинлашади. Ўсимликларнинг хлоропласт 
мембраналари ва пигментлар тизимига,SO
2
ва Ce
2
газлари кўпроқ салбий 
таъсир этади. 
Заҳарли газлар таъсиридан ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши
секинлашади, қарриш жараёнлари тезлашади. Биринчи навбатда айрим 
барг тўқималари кучли заҳарланади ва нобуд бўлади. Нордон газлар 
таъсиридан кенг баргли ўсимликларга нисбатан игна барглилар кўпроқ 
зарарланади. 
Газлар таъсирига чидамли ўсимликларнинг оғизчалари (айниқса SO
2
ва Ce
2
газларига) жуда сезгир бўлиб,улар оғизчаларини тез ёпиб олади ва заҳарли 
газларнинг тўқималарига ўтишини чеклайди. Кўпчилик изланишларнинг 
кўрсатишича, шўрлик ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар газлар таъсирига 
ҳам чидамли бўлади. 
Атмосферанинг нордон газлар билан ифлосланиши кўпроқ йирик 
шаҳарлар ва саноат марказлари ҳудудига тўғри келади. Шунинг учун ҳам 
уларда кўкламзорлар ҳосил қилиш жараёнига илмий ёндошиш,яъни газлар 
таъсирига чидамли ўсимликларни танлаш ва тавсия этиш катта аҳамиятга эга. 
Чунки ўсимликлар атмосфера ҳавосини тозалаш қурбига эга бўлган йирик 
омилдир. Ўз навбатида ўсимликларнинг газлар таъсирига чидамлилигини 
ошириш усулларидан фойдаланиш ҳам мумкин. Буларга: уруғларни 
чиниқтириш, 
ўсимликларнинг 
минерал 
озиқланиш 
жараёнларини 
мўътадиллаштириш, сув билан таъминлашни тўғри йўлга қўйиш ва бошқалар. 
Ҳатто уруғларни экишдан олдин сульфат ва хлорид кислоталарининг суюқ 
эритмасида ивитиш ҳам ўсимликларнинг газларга чидамлилигини оширади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish